O'zMU » Материалы за 06.08.2017

Замонавий билимларни ЎзМУда сиртдан ўқиб эгаллашни хоҳлайсизми?

   

  Марҳамат, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига мурожаат қилинг! Бу ерда Сиз 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларини қўллаган ҳолда сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олишингиз мумкин.

    Ўзининг бир асрлик илмий анъаналарига эга бўлган Ўзбекистон Миллий университети ҳам билим ва юқори малака эгаллашингизни кафолатлайди.

    Танловда адашманг!

    Сиртқи таълим учун ҳужжатлар қабул қилиш 20 августга қадар давом этмоқда.

    Мурожаат учун телефон: 246-08-94

 

  Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, “Ёшлик” шаҳарчаси, Ўзбекистон Миллий университети.
Ҳужжатлар ЎзМУ Бош биноси рўпарасидаги фойеда (Магистратурага ҳужжат қабул қилинган жойда) қабул қилинмоқда.
To'liq o'qish

Болгариядан хушхабар:

Ёш математикларимиз иккита олтин медаль соҳиби бўлдилар

 Болгария давлатида шу йил 31 июль-6 август кунлари ўтказилган 24-халқаро математика олимпиадасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети 4-курс талабалари Ҳакимбой Эгамберганов ва Шоҳруҳ Ибрагимовлар иккита олтин медални қўлга киритиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилдилар!

Ортимизда қолган тунда ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилган ва Ҳайъат аъзолари ёш ўзбек математикларининг бўйниларига олтин медалларни тантанали равишда тақиб қўйганлар.

To'liq o'qish