O'zMU » Материалы за 07.08.2017

 

Қўшалоқ дипломли бўлишга таклиф этамиз!
 Одамлар-у одамлар! Боғда битган бодомлар! Эшитмадим деманглар, эшитмаганинг келманглар!
Ўқиганлар дармонда, ўқимаган армонда!
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таълимга, айниқса, олий таълимга Сиз иқтидорли ёшлар учун қанчалик кенг йўл очаётганларини кўриб турибсиз. Бундай имкониятлар эшиги очилаётганидан руҳланган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 10 та: Биология, Геология ва география, Журналистика,Ижтимоий фанлар, Иқтисодиёт, Кимё, Математика, Физика, Тарих, Хорижий филология факультетларида Сизга сиртқи таълим шаклида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш имконини яратмоқда! Бу факультетларда Сиз 36 та таълим йўналиши бўйича 2017-2018 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида масофавий ўқитишнинг илғор усулларида таълим олиб, навбатдаги мутахассислик дипломига эга бўласиз!
To'liq o'qish