O'zMU » Материалы за 08.09.2017

2017 йил 7 сентябрь куни Урганч давлат университети Маданият саройида 1 курсга қабул қилинган талабаларга “Мустақиллик дарси” ўтказилди.

“Мустақиллик дарси”да университет ректори Б.И.Абдуллаев, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов маъруза қилдилар. Маърузачилар мустақиллик йилларида ёшларнинг илм-фан, техника ва технология, тадбиркорлик ҳамда маънавий-маърифий,  соҳаларда эришаётган ютуқлари тўғрисида ҳамда ушбу ютуқларга эришишда мустақилликнинг аҳамияти беқиёс эканлигини таъкидладилар. Мустақиллик буюк неъмат ва ёшлар онг, маънавиятини юксалтиришда улкан имкониятлар эшигини очиб берган қадрият эканлиги тўғрисида сўз юритилди.

Халқимиз, давлатимиз раҳбари бошчилигида, бунёдкорлик йўлидан бориб, мангуликка дахлдор мўътабар ишларни амалга оширмоқда. Буни биз ҳар қадамда кўриб, ҳис этиб турибмиз.

To'liq o'qish