O'zMU » Материалы за 03.11.2017

       “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлиги, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш ҳамда ижтимоий ривожланишнинг илмий асослари ва амалий йўналишлари” фани бўйича 2017 йил ноябрь сессиясида махсус имтиҳонни топширишга рухсат этилган талабгорлар рўйҳати

 

Имтиҳон соат 14.00дан ЎзМУ маъмурий бинонинг 2-қават мажлислар залида (Намунавий деканат) бўлади.    

To'liq o'qish

Шу йил 2-3 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режаштирилган МДҲ аъзо давлатлар ҳукумат раислари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исақов бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди.

Қирғизистонлик меҳмонлар ЎзМУда ташкил этилган “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” доимий экспозицияси билан танишдилар.

 

To'liq o'qish

Ватанпарварлик туйғуси ёшлар қалбига таълим, илму-маърифат билан жо бўлади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари ҳарбий соҳада ҳам таълим олишга катта қизиқиш билан қарайдилар.

Айни пайтда ЎзМУ Ҳарбий кафедрасида кўплаб талаба-йигитлар муносиб таҳсил олаётганлари эътиборга моликдир.

Ана шу таълим жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Қуролли кучлар академияси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўртасида ҳарбий таълим ва илм-фан йўналишида алоҳида Битим имзоланди.

To'liq o'qish

Тележурналистика соҳасида маҳорат мактабларининг ўрни беқиёс.

Бўлғуси журналистлар таниқли тележурналистлар, дикторлардан маҳорат сирларини ўрганадилар.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида навбатдаги ана шундай маҳорат дарси Ўзбекистон халқ артисти, «Фидокорона хизматлари учун» ва «Дўстлик» орденлари соҳибаси Галина Мельникова иштирокида ўтди.

To'liq o'qish