O'zMU » Материалы за 25.11.2017

 Тинчлик-осойишталик ҳукмрон бўлган жойдагина илм-маърифат, маданият-у маънавият гуркираб яшнайди.

Баъзи ёшлар ўртасида жиноятчиликка йўл қўйилса, ҳамманинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Демак, жамиятимизнинг илғор қатламига айланаётган талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликка, жиноятчиликка ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳар бир ўқитувчи-мураббийдан ҳам улкан масъулият, ҳушёрлик, огоҳликни талаб қилади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультетида ўтказилган “Мураббийлар осойишталик чироғи” мавзуидаги давра суҳбатида бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

To'liq o'qish

Пойтахтимиз Тошкент – энг тинч, осойишта ва файзли шаҳар ҳисобланади.

Ана шундай бахтга эришиб яшаш ўзимизга боғлиқ. Бу ҳар биримиздан улкан масъулият, ҳушёрлик, огоҳликни талаб этади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Профилактика куни” муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда шу мавзуда атрофлича сўз юритилди.

Ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмайди!” деб номланганган тадбирда ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, “Ёшлик” шаҳарчаси ҳокими Қаҳрамон Шоназаров, Олмазор туман ички ишлар бошқармаси масъул ходими Шавкат Мирзажонов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Ёшлик” шаҳарчаси кенгаши ходими Илҳомжон Камолов ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган мамлакатда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган вазифаларни сўзсиз бажариш ҳар биримизнинг асосий вазифамиз эканлигини алоҳида таъкидладилар.

To'liq o'qish

Жўраев Баҳромнинг 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси ихтисослиги бўйича “Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида юридик тушунчалар шаклланишининг психологик асослари” мавзусидаги психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc27.06.2017.Psi.01.07 рақамли илмий кенгашининг 2017 йил 30 ноябр куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй, Ўзбекистон Миллий университетининг Бош ўқув биноси “В” қисми, 2-қават 217-хона. Тел: (0-371) 246-52-74, 246-02-24; e-mail: nauka@nuu.uz, rector@nuu.uz

To'liq o'qish

Сагиндикова Наргиза Джубаткановнанинг 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология ихтисослиги бўйича “Талабалар ўқув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятлари” мавзусидаги психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc27.06.2017.Psi.01.07 рақамли илмий кенгашининг 2017 йил 29 ноябр куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Университет кўчаси, 4-уй, Ўзбекистон Миллий университетининг Бош ўқув биноси “В” қисми, 2-қават 217-хона. Тел: (0-371) 246-52-74, 246-02-24; e-mail: nauka@nuu.uz, rector@nuu.uz

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жўраев Баҳромнинг 19.00.06 – Ёш ва педагогик 

To'liq o'qish