O'zMU » Материалы за Noyabr 2017 года

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги  “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси устувор йўналишларига мос ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлашда халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида 2017 йил 1 ноябрь

To'liq o'qish

Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар ҳақида республика аҳолисини, жаҳон ҳамжамиятини ўз вақтида хабардор қилишга, шунингдек, дунё ахборот майдони глобаллашуви кучаяётган шароитда содир бўлаётган воқеаларга тез ва холис муносабат билдира олишга қодир бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йилда қабул қилган “Журналист кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлди. 

To'liq o'qish

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 

қарори

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида 

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 545-модда, 37-сон, 996-модда)

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифалар ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;

Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ;

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида Низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси тўғрисида Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори («Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ», 2010 йил, 24-25-сон, 195-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2017 йил 20 июнь,

 

393-сон

To'liq o'qish

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида докторантура ва таянч докторантурага 2018 йил учун ҳужжат топширган талабгорлар сони тўғрисида

Маълумот

To'liq o'qish

Инглиз тили фанидан малакавий имтихон топширувчилар рўйхати

To'liq o'qish