O'zMU » Материалы за 09.01.2018

Одамлар ҳар куни умид ва эртанги кунига ишонч билан яшайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси ва жамиятимизда бошланган туб ўзгаришлар барча фуқароларга кўтаринки руҳ бахш этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши кенгаши, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети томонидан ана шу тарихий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатларида турли касб эгалари, пири бадавлат отахон-а онахонлар ҳам ўз муносабатларини билдирмоқдалар.

To'liq o'qish

АЙРАПЕТОВА АЛЁНА ГЕННАДЬЕВНАНИНГ ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PHD) ДИССЕРТАЦИЯСИ ҲИМОЯСИ ҲАҚИДА ЭЪЛОН

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларда нотўғри диний тушунчаларни шакллантирувчи шахс хусусиятлари» 19.00.01–Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси (психология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Psi35.

Илмий раҳбар: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети.

Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.

Расмий оппонентлар: Мухамедова Дильбар Гафуржановна, психология фанлари доктори; Кодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент ислом университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ёшларда диний нотўғри тушунчаларнинг шаклланишини белгилаб берувчи шахс хусусиятларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

диний нотўғри тушунчаларга эга ёшларга паст диний саводхонлик, таъсирга берилувчанлик, баланд конформлилик, экстернал локус назорати, фрустрация, демонстративлик (намойишкороналик), хавотирли, таъсирланувчан, дистим ва параноялик типлари бўйича акцентуациялар борлиги, диний аддикция каби шахс ҳислатлари хослиги исботланган;

ёшларда диний нотўғри тушунчаларнинг шаклланишига ижтимоий омиллар таъсир кўрсата олиши асосланган;

шахс ҳислатлари миқдорий диапазонларда намоён бўлганда диний нотўғри тушунчалар ҳосил бўлишига олиб келиши далилланган;

шахс ҳислатлари ичида яққол ифодаланган ва бир нечта кучли ифодаланган фазилатлар ажратиб кўрсатилган ва улар асосида диний нотўғри тушунчалар шаклланишига кўмаклашадиган шахс хусусиятлари иерархияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  

Ёшларда диний нотўғри тушунчаларнинг шаклланишини белгилаб берувчи шахс хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:

ўзининг диний нотўғри фикрларидан воз кечмаган, диний-экстремистик ғояларнинг ашаддий тарафдорлари бўлган шахслар билан олиб борилган психодиагностика натижалари асосида, диний нотўғри тушунчаларнинг сақланиб қолишига мойилликни белгиловчи индивидуал хусусиятлар ва устун фазилатларни инобатга олган ҳолда, қўлланилаётган усулларнинг (тушунтириш, ишонтириш, ихлос туғдириш) самарадорлигини оширишга қаратилган коррекцион ишлар бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқув-дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги илмий-амалий марказнинг 2017 йил 28 ноябрдаги  маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари талаба ёшларда диний нотўғри тушунчаларни тўғри шакллантиришга хизмат қилган;

респондентларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиб, диний толерантликни шакллантиришга қаратилган психологик усулларни қўллаган ҳолда тарбиявий ишлар бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ўқув жараёнларига жорий қилинган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги илмий-амалий марказнинг 2017 йил 28 ноябрдаги  маълумотномаси). Тадқиқот натижалари олий таълим муассасаси фаолиятида талабаларда диний нотўғри тушунчаларнинг моҳияти ва шаклланиши механизмини очиб беришга хизмат қилган;

диний саводхонликни ошириш, юксак маънавиятни мустаҳкамлаш, дунёвий қарашларга асосланган барқарор фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшлар орасида ксенофоб мақсадлар ва диний экстремизмни олдини олиш бўйича тавсиялардан Тошкент ислом университети ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг ўқув жараёнларида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 29 ноябрдаги 89-03-3036-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари талабаларда диний саводхонликни ошириш, юксак маънавиятни мустаҳкамлаш, дунёвий қарашларга асосланган барқарор фуқаролик позициясини шакллантириш имконини берган.

To'liq o'qish