O'zMU » Материалы за 11.01.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси маҳаллаларда, турли жамоаларда катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Олмазор туманидаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” унитар корхонаси, “Кенг макон” мебел фабрикаси, “Олтинсой” ва “Умид” маҳаллаларида давлатимиз раҳбарининг мазкур Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда фаол тадбиркорлар, турли соҳа вакиллари, катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган ота-оналар ҳам ўз муносабатларини билдирдилар.

To'liq o'qish

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани аҳолиси ўтган йилда агросекторда тадбиркорликни ривожлантиришда сезиларли муваффақиятларни қўлга киритди. Бунга “Ахшак Файзли Барака нон” масъулияти чекланган жамиятнинг кўп тармоқли фаолиятини мисол сифатида кўрсатиш мумкин. МЧЖга раҳбарлик қилаётган ёш тадбиркор Музаффар Маҳмудов мева-сабзавотларни сақлаш, қадоқлаш ва юклаш майдони, миллий ва европа таомлари ошхонаси ҳамда дам олиш мажмуасини барпо этиб, унда кўплаб ўзига ўхшаган ёшларга ишчи ўринлар яратди.

To'liq o'qish

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги айнан ушбу фикри Марғилон шаҳар “Гўри аввал” маҳалласи аҳолиси ўртасида Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари иштирокидаги учрашувда кенг муҳокама қилинди.

– Мен Юртбошимизнинг ушбу фикрларида мамлакатимизнинг турли минтақаларида тадбиркорлик билан шуғулланаётган барча инсонлар дилидаги эзгу ниятларнинг ифодаси деб биламан,– дейди маҳалла фуқароси хусусий тадбиркор Абдураҳмон Абдураимов

To'liq o'qish