O'zMU » Материалы за 11.05.2018

– Фарзандларимиз таълим-тарбия олган мактабларга бир бориб кўринг, ҳар қадамда китоб ўқишга, пухта билим эгаллашга даъват этадиган суратлар, ҳикматлар битилган баннерларни кўриб, маърифат бўстонида юрганингизни ҳис этасиз. Булар ҳам ёш авлод дунёқарашига ижобий таъсир кўрсатади-да,– деди отахон муаллим.– Энди ҳаммамиз фахрланадиган улуғ даргоҳимиз – ЎзМУда ва талабалар турар-жойларида ҳам маърифат нури таралиб турган кўргазмалар кам эмас. Биринчи галда, университет бош биноси дарвозасидан кирганингиз ҳамоно кўзингиз улкан китобга тушади. Китоб рекламасини ҳарқанча кўпайтирсак ҳам кам. Унинг ёнида талабаларнинг турли фаслларда қандоқ кийиниши лозимлигини акс эттирувчи расмлар жуда яхши чиққан. Мавзу таъсирчанлигини ошириш мақсадида “қанақа нобоп кийим-кечаклар киймаслик керак”лиги аниқ кўрсатилгани яхши бўлган. 

 

To'liq o'qish