O'zMU » Ma'lumotlar » O'quv kabineti

Олий таълим муассасаларида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув кабинетларини очиш таклифи (концепцияси)

 

 

Ўзбекистоннинг энг янги тарихини чуқур ўрганиш ва унинг мазмун-моҳиятини очиб бериш, талаба-ёшларни умумжаҳон ва минтақавий жараёнлар, мамлакатлар ҳамда халқларнинг тарихий-маданий меросини боғлаган ҳолда ўқув, илмий, ўқув-услубий ва янги авлод адабиётлари билан таништириб бориш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, шу жумладан, оммавий-ахборот воситалари орқали ёшларда тарихий хотиранинг шаклланиши, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, тарихий қадриятлар ва халқнинг маданий меросига ҳурмат, мустақилликка ўз-ўзидан эришиб қолинмагани, унинг тарихий аҳамиятини англаш каби масалаларни ёритиш, Ўзбекистонни бугунги кундаги ўрни ва нуфузини кўрсатиб бериш мақсадида барча олий таълим муассасаларида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув кабинетларини очиш мақсадга мувофиқ.

 

 

“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув кабинетининг мақсад ва вазифаси

 

Кабинетнинг мақсади:

 

“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув кабинети – ОТМ ёки факультет тузилмасининг таркибий қисми бўлиб, унда Ўзбекистоннинг энг янги тарихига оид ўқув-услубий, илмий-услубий, илмий тадқиқот ишлари, шунингдек, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар амалга оширилади.

“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув кабинети ОТМ Илмий Кенгашининг қарори асосида ташкил этилади ва тугатилади. Кабинетни кабинет мудири бошқаради.

Кабинет ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ва ОТМ устави асосида ташкил этади. Кабинетни шакллантиришда ҳар бир ОТМ ўз ихтисослиги йўналишидан келиб чиққан ҳолда ижодий ёндашиши мумкин.

 

Кабинетнинг вазифалари:

Ўзбекистоннинг энг янги тарихига мувофиқ тузилган ўқув режаларида белгиланган:

  • маърузалар;
  • амалий машғулотларни юксак назарий, илмий-услубий ва касбий даражада ўтказиш.
  • Иқтидорли талабалар билан ишлашга шарт-шароит тайёрлаш;
  • Кабинет қошида тарих фани тўгаракларини ташкил этиш.

 

Кабинетда мавжуд бўлиши керак бўлган адабиётлар!

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
  2. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўплами;
  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари тўлиқ жилдлари тўплами;
  4. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”га оид ўзбек, рус ва бошқа тиллардаги ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий соҳадаги ўқув, илмий адабиётлар;
  5. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”га оид Ўзбекистон ҳамда хорижий даврий нашрларнинг йиғмаси.

 

Кабинетда мавжуд бўлиши керак бўлган стендлар!

 

  1. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”га оид Ўқув жараёни;
  2. Ахлоқий-тарбия ва маънавий-маърифий ишлар;
  3. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”га оид Илмий-тадқиқот ишлари;
  4. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”га оид Ўқув-услубий ишлар;
  5. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”га оид Маълумотлар. Хабарлар. Эълонлар.

 

Стендлардан профессор-ўқитувчилар, талабар ва ташриф буюрувчилар “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” Кабинети тўғрисида умумий тасаввурга ҳамда қисқача маълумотлар олиш имкониятига эга бўлиши керак.

 

Кабинетда мавжуд бўлиши керак бўлган электрон маълумотлар ва тақдимот!

 

  1. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”га оид Интернет бурчаги ташкил этилади;
  2. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”га оид Маълумотлар. Хабарлар.

Эълонлар HD форматли электрон экран орқали намойиш этиб турилади;

  1. Монитор орқали “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”га оид ўқув ва илмий адабиётларга кириш имконияти яратилади;
  2. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”га оид ўзбек, рус ва бошқа тиллардаги ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий соҳадаги ўқув, илмий адабиётларнинг электрон каталогидан фойдаланиш имконияти яратилади.

 

Кабинетни жиҳозлаш

 

  1. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” кабинетида Ўзбекистон республикаси байроғи;
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов портрети;
  3. Ўзбекистон Республикасининг энг янги харитаси (мумкин бўлса эски харита билан қиёслаган ҳолда);
  4. Электрон экран (HD форматли), компьютер тўплами;
  5. Мебель: ойнали витриналар, китоб жавонлари, компьютер столи ва стуллар, парда, яшил рангдаги гилам ва бошқалар.