O'zMU » Ma'lumotlar » Geologiya fakulteti haqida

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Геология факультети 1920 йилнинг сентябрь ойидан университетнинг Физика-математика факультети табиий бўлими таркибида иш бошлаган. А.С.Уклонский, В.Г.Мухин, М.М.Протодьяконов, З.Ф.Гориздро-Кульчиская, О.К.Ланге ва бошқа олимларнинг факультетга асос солинишида хизматлари катта бўлган.

1920 йилнинг октябрь ойида минералогия (А.С.Уклонский) ҳамда умумий ва тарихий геология кафедралари ташкил қилинди. Кейинчалик 1926 йилда гидрогеология ва мухандислик геологияси (О.К.Ланге), 1941 йили петрография ва литология (В.И.Попов), умумий ва динамик геология (В.Г.Мухин), тарихий геология ва палеонтология (З.В.Гориздро-Кульчиская) кафедралари ташкил қилинди. 1929 йилга келиб Ўрта Осиё Давлат университетининг физика-математика бўлимида юқори малакали геолог мутахассислар тайёрлай оладиган ва шу соҳага оид илмий тадқиқот ишларини амалга ошира оладиган моддий база яратилди. 1952 йилда петрография ва фойдали қазилмалар (И.М.Исамуҳамедов), 1968 йилда геофизикавий тадқиқот усуллари (Б.Б.Таль-Вирский) кафедралари ташкил қилинди. 1996 йилда умумий геология, литология, палеонтология ва АКФС кафедралари бирлаштирилиб, йирик геология кафедраси  ташкил этилди. 1998 йилда геоинформатика ўқув илмий маркази, 2000 йилда геоинформатика ва 2002 йилда замонавий геодинамика ва сейсмология кафедралари ташкил топган.  2005 йилдан мазкур кафедралар негизида ташкил этилган замонавий геодинамика ва геоинформатика  кафедраси фаолият юрита бошлади.

Мазкур кафедраларда ўқув, методик ва илмий тадқиқот ишларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришда А.С.Уклонский, О.Л.Ланге, В.В.Попов, И.М.Исамуҳамедов, И.Ҳ.Ҳамробоев, Т.Н.Долимов, Б.Б.Таль-Вирский, В.И.Троицкий  ва бошқа  олимларнинг хизматлари катта бўлди. Факультет фаолияти давомида Ўзбекистон ва МДҲ ҳамда хорижий давлатларнинг (Ангола, Куба, Ҳиндистон, Жазоир, Афғонистон, Ветьнам, Монголия, Миср ва б.) геология тармоқлари учун 6500 дан зиёд юқори малакали мутахассислар тайёрланган.

Факультетга 1945-2008 йиллар давомида О.И.Исломов, С.Н.Пустовойт, С.Ҳ.Миркамалова, М.М.Крылов, Б.Ф.Василевский, С.Н.Нуртоев, Т.Н.Долимов, Д.Ҳусанбоев, А.Х.Жўлиев, Ҳ.А.Отабоев, И.И.Раҳмедов, И.Н.Ганиев, Ҳ.А.Тойчиевлар раҳбарлик қилишган, 2004 йилдан Х.Д.Ишбаев деканлик лавозимида ишлаб келмоқда.

Геология факультетида 6 та илмий лабораториялар мавжуд бўлиб, уларнинг қошида йирик илмий грант лойиҳалари ва хўжалик шартномлари бажарилмоқда. Илмий-тадқиқот ишларига ҳозирги кунда  8 нафар фан доктори, 15 нафардан ортиқ фан номзодлари ва улар раҳбарлигидаги изланувчилар, докторантлар, аспирантлар жалб қилинган бўлиб, улар ЎзФА ҳамда Геология Давлат қўмитасининг илмий-текшириш институтлари, тармоқ ташкилотлари ходимлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар. Факультетда амалий, фундаментал, ёшлар гранти, халқаро грант ва хўжалик шартномалари мавжуд.

Факультет талабаларига 11 нафар фан доктори, профессорлар ва 27 нафар фан номзодлари, доцентлар, катта ўқитувчилар ва ўқитувчилар  дарс беришмоқда.

Факультетда ихтисослаштирилган 4650 тадан зиёд намуналардан иборат геология музейи мавжуд.

Факультет ахборот ресурс марказида геологиянинг барча соҳаларига тааллуқли 35000 дан зиёд адабиётлар жамланган.

Факультет жамоаси 10 га яқин Республика миқёсидаги грант лойиҳалари ва хўжалик шартномаларига эга.

Факультет Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси тизимидаги экспедициялар, илмий ишлаб чиқариш марказлари ва илмий-текшириш институтлари ҳамда ЎзФАнинг бир қатор илмий-текшириш институтлари ҳамда олий ўқув юртлари билан илмий ҳамкорлик бўйича шартномаларга эга.

Бундан ташқари, факультет профессор-ўқитувчилари ҳорижий давлатларнинг илм-фан масканлари, жумладан, Голландиянинг Фонтус университети, Германиянинг Байрот, Потсдам, Эрфрут университетлари, Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск давлат университетлари, Украинанинг Киев давлат университети, Чехиянинг Прага университети, Норвегиянинг Тромсё университети ва илмий-тадқиқот институтлари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистоннинг геология институтлари билан илмий алоқаларни яхши йўлга қўйишган.

Профессор Конеев Р.И. раҳбарлигидаги илмий мактаб Лондондаги “Табиат тарихий музейи” ва Чехиядаги “Геологик хизмат” каби йирик геология корхоналари ва етук олимлари; Раймер Селтманн, Ян Пашава, Анна Вимазаловалар билан илмий ҳамкорлик қилишмоқда. Ундан ташқари, факультет Норвегиянинг Тромсё университети билан алоқани яхши йўлга қўйган, ўқув ва илмий соҳада ўзаро алмашинув бўйича шартнома тузилган ва аспирантурада ва магистратурада ёшларимиз таҳсил олишмоқда.

Геофизикавий тадқиқот усуллари кафедрасининг профессор-ўқитувчилари Халқаро илмий тадқиқотлар маркази – Геодинамик полигон  (АҚШ, Россия,  Қирғизистон),  РФА Ер физикаси бирлашган институти (Россия, Москва), Юқори ҳароратлар институти (Россия, Москва), ВНИИГеофизика (Россия, Москва, Е.А.Мушин), Emonument Экологик ассоциацияси (Belgium, Iain Muse), Knoc Fergana Operating Company (Korea)

Факультетнинг кўпчилик олимлари геология соҳасида энг нифузли бўлган Геология конгрессларида (Италия, Рио-де-Женейро), дунёнинг бошқа минтақаларида ўтган халқаро илмий анжуманларда (Ирландия, Норвегия, Хитой, Австралия, Италия) ўзларининг илмий мақолалари ва маърузалари билан қатнашиб келишди

Геология музейи 1993 йилдан ўқитувчилар ва илмий ходимлар томонидан ташкил қилинди ва 1996 йил ЎзМУнинг ректори томонидан № 01-591 сонли буйруғи билан расмийлаштирилган. Музей учта кўргазмали залдан иборат: палеонтология, минералогия ва литология. Музейда 5000 дан зиёд намуналар ва экспонатлар мавжуд. Музейга нафақат бизнинг талабалар балким Тошкент шаҳридаги институт, колледж, лицей ва мактаб ўқувчилари ташриф буюришади ва тегишли маърузаларни эшитишади. Музеймизда ноёб экспонатлар сақланади, шу боис музей Республика миқёсида ўзига ҳос аҳамиятга эга.

Музей Ўздавгеолқўмитанинг ташкилотлари, Минерал ресурслар институти, Геология музейи ва ЎзФА геология ва геофизика институти билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.

Музейда геология, география ва биология-тупроқшунослик факультетлари профессор-ўқитувчилари талабаларга маъруза ва амалий машғулотлар ўтишади.

Музейга илмий ходим Г.А.Бабаева раҳбарлик қилмоқда.

 

Fakultet saytiga o'tish

 

2015-2016-yil talabalar  stipendiyasi miqdori

 

2015-2016-yil talabaning 1 yillik o'qitish miqdori

Факультет герби
Geologiya fakulteti haqida