O'zMU » Ma'lumotlar » Geologiya fakulteti ma'muriyati

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети геология факультети декани, геология-минералогия фанлари доктори, профессор в.б. Ишбаев Халбай Джангирович

Х.Д.Ишбаев меҳнат фаолиятини 1989 йилдан “Петрография ва фойдали қазилмалар” кафедраси лаборантлигидан бошлаган. Кейинчалик лаборатория мудири, кафедра мудири ва декан лавозимигача кўтарилди. Умумий меҳнат стажи 28 йил. Мазкур лавозимда 2004 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Х.Д.Ишбаев - петрология ва магматизм соҳасида эътироф этилган мутахассис. У вулқон тоғ жинслари ичидаги бегона жинсларни ўрганиб, Ер пўстининг чуқурлик таркиби ва тузилиши моделини яратди. 1994 йил номзодлик ва 2007 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 60 дан зиёд илмий мақолалари, ўндан зиёд илмий ҳисоботлари чоп этилган. У ўқув жараёнида ҳам фаол қатнашиб келмоқда. Петрография, эволюцион геология каби фанлардан сабоқ беради. 1 дарслик ва 3 ўқув қўлланма муаллифидир. Кўплаб ДТС ва ўқув режалар ҳамда ўқув дастурлари тузган. Сифат комиссияси аъзоси.

Унинг раҳбарлигида 3 магистрлик ва 20 дан ортиқ бакалаврлик ишлари тайёрланган. Х.Д.Ишбаевнинг раҳбарлиги ва бевосита иштирокида барча фан дастурларининг рус ва лотин ёзувидаги вариантлари ишлаб чиқилди ҳамда чоп қилинди; 7 фан бўйича ўқув қўлланмалар рус ва лотин ёзувида тайёрланди; грант лойиҳаларига илмий раҳбарлик қилади; 5440700-геология йўналиши бўйича янги ДТС тайёрланган; мутахассисликлар бўйича янги магистратура мутахассислиги ташкил этилди.

2008 йилдан факультетда 4 та янги йўналиш очилиши ва қабул квотасига киритилиши Х.Д.Ишбаевнинг бевосита иштирокида амалга оширилди. Бу янги йўналишларнинг ДТС, ўқув режалари ва фан дастурлари унинг раҳбарлигида тузилди.

Унинг саъй-ҳаракатлари билан Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси раҳбарияти билан ҳамкорликда 2-3 курс талабаларини ишга жойлаштириш, шартнома маблағларини тўлаб бериш ҳамда аъло ўқиган талабаларни Москвага магистратурага тавсия қилиш ишлари кенг йўлга қўйилган. Шунингдек, талабаларга стипендия тўлаш ҳам Геология вазирлиги, Касаба уюшмаси ҳамда ЎзФА ГГИ қошидаги “Х.Абдуллаев” фонди орқали амалга оширилмоқда.

Х.Д.Ишбаев университет ва факультет жамоат ишларида фаол қатнашиб келмоқда. Жумладан, талабалар турар жойлари қурилиши, экосан, ботаника боғлари ва спорт комплекси қурилиши ва ободонлаштирилиши ҳамда факультет томорқаларини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларида жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Х.Д.Ишбаев камтар, фидойи ва жонкуярлиги ҳамда илмий-ижодкорлик қобилияти билан республикамиз зиёлилари орасида ҳурмат қозонган.

 

Илмий ишлар ва магистратура бўйича декан муовини  

Мирахмедов Тўлқин Джураевич (26.09.1951), Тошкент вилояти. Узбек.  Тош ДУни  Механика-математика факультетини  1973 йилда битирган, техника фанлари номзоди, доцент.

1973-1999 – йиллари  ГИДРОИНГЕО институтида кичик, катта, етакчи илмий ходим ва лаборатория мудири бўлиб ишлаган  ва  1999 йилдан ЎзМУни геология  факультетида доцент ва кафедра мудири бўлиб фаолият кўрсатмоқда. 70 ортиқ илмий мақола, тезислар ва ўқув қўлланмалар чоп этган ва 25 та илмий лойиха ва хисобларда рахбар ва аъзо бўлиб қатнашган.

Илмий йўналишлари: Геоинформатика,  ГИС – технология, гидродинамик и гидрохимик жараёнларни математик моделлаштириш, мататик усулларни геология масалаларини ечишда қўллаш ва ахборотлар банкини лойихалаштириш ва математик таъминотини ишлаб чиқиш.

ГИС-технология, математик усулларни геология масаларини ечишда қўллаш ва илмий ижодий методологияси фанларидан дарслар беради.

 

Геология факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини

Холмирзаев Маъмуржон Жонузокович, маълумоти олий, (15.02.1969 й.) Наманган Вилояти Чортоқ тумани. ТошДУ геология факультетини 1994  йилда тамомлаган.   1994-1995 йиллари  Тошкент Давлат университети геология факультети тадқиқодчиси, 1995 йилдан 1998 йилгача шу факультет аспиранти.  1998 йилдан 2001 йилгача Тошкент Давлат университети геология факультети лаборатория мудири, 2001 йилдан 2008 йилгача Ўзбекистон Миллий университети геология факультети методисти, 2008йилдан 2008 йилгача Ўзбекистон Миллий университети геология факультети 1-тоифали муҳандиси, 2008 йилдан 2011 йилгача Ўзбекистон Миллий университети геология факультети гидрогеология ва мухандислик геологияси  кафедраси катта ўқитувчиси. (2003йилдан 2011 йилгача жамоатчилик асосида маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини вазифасини бажариб келган) 2011 йилдан Ўзбекистон Миллий университети геология факультети ўқув ишлари бўйича декан    муовини вазифасини бажариб келмоқда.

 

 Маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан муовини

Нормаматов Зиё (14.03.1981), Самарқанд вилояти. Ўзбек.  Ўзбекистон Миллий Университети геология факультетини 2002 йилда бакалавр, 2004 йилда шу факультетни гидрогеология кафедраси магистратурасини битирган.

2002-2004 – йиллари  ГИДРОИНГЕО институтида техник бўлиб ишлаган. Магистратурада ўқиши давомида 2 та илмий мақола ёзган.

2004-2005 - йилда Ғарбий Ўзбекистон Гидрогеология экспидициясида гидрогеолог бўлиб ишлаган.

2005 йил Тошкент олди Гидрогеология экспидитциясида гидрогелог, 2006 йил  ГИДРОИНГЕО институти, Тошкент Гидрогеология станциясида етакчи гидрогеолог бўлиб ишлаган.

2011 йилдан Ўз.МУ геология факультети Гидрогеология ва ГИС технология кафедраси ўқитувчиси, маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан муовини вазифасини бажариб келмоқда.

 

Декан муовини, Хотин-қизлар қумитаси раиси

Атабаева Насиба Эркиновна (22.08.1965). Фарғона вилояти. Қўқон шаҳри. Ўзбек.  Тошкент Давлат Университетининг  геология факультетини  1988 йилда битирган. Геология факультети “Геокимё, минералогия ва петрография” кафедрасининг катта ўқитувчиси, хотин-қизлар қумитаси раиси, декан муовини.

1988-1997 йиллари  Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Х.М. Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтида лаборант, мухандис, кичик илмий ходим бўлиб ишлаган.  2000-2003 йиллари  ЎзМУнинг Олий Педагогика институтида  ва 2004 йилдан бошлаб геология  факультетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, маънавий-маърифий ишлар бўйича  декан муовини, ҳотин-кизлар кумитаси раиси бўлиб фаолият кўрсатмоқда. Хотин-қизлар раиси сифатида аёлларнинг жамиятда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва меҳнат фаоллигини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш ишларини олиб бормоқда. Бу билан биргаликда хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни амалга ошириб, миллий ва маданий қадриятларимиз, анъаналаримиз асосида қизларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялашда қаратилган давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Илмий йўналишлари: Геокимё, минералогия, минералогик ва геокимёвий тадқиқот усуллари, нефть ва газ конларини қидиришда геокимёвий усуллар, уран ва тарқоқ элементлар геокимёси ва минералогияси.   7 ортиқ илмий мақола, тезислар чоп этган ва 2 та хужалик шартномаларда аъзо бўлиб қатнашган ва қатнашиб келмоқда. Номзодлик диссертацияси устида ишлаб келмоқда.

Умумий минералогия, минералогия ва геокимё, минералогик тадқиқот усуллари, геокимёвий тадқиқот усуллари, уран,камёб ва нодир элементлар геокимёси ва минералогияси фанларидан дарслар беради.