O'zMU » Ma'lumotlar » Geologiya fakulteti yo'nalishlari

Бакалавр:

Факультетда 2-4 курс ўзбек ва рус гурух талабалари 4 та бакалавр таълим йўналишларида ўқимоқдалар:

- 5441200 – Геокимё, минералогия ва петрография;

- 5440700 – Геология, фойдали қазилма конларини қидириш ва башорат қилиш;

- 5441000 – Геофизика;

- 5441100 – Гидрогеология.

 

Бу таълим йўналишларида  жами 304 та талабалар ўқимоқдалар.

2011-2012 ўқув йилида фақат 2 та таълим йўналишларига квота брилгани сабабли  1 курс ўзбек ва рус гурух талабаларини таълим йўналишлари:

- 5140800 – Геология  - 80 та талаба;

- 5140900 – Геофизика – 25 та талабалар тахсил олмоқдалар.

 

Магистратаратура:

1 курсда 5 та мутахассисликлар мавжуд бўлиб, 5А140804-Минералогия, кристаллография, петрография, 5А140806- Геологик съёмка, фойдали қазилмалар конларини қидириш, 5А140901 – Геофизика, 5А311703- Фойдали қазилма конларини қидириш ва хариталаш  методлари (методлар бўйича) ва 5А141102 – Гидрогеология(ўрганиш объектлари бўйича), 22 та магистрант талаба тахсил олмоқда.

2  курсда 6 та мутахассисликлар мавжуд бўлиб, 5А441101-Гидрогеология, 5А441004– Фойдали қазилма конларини геофизик усуллар ёрдамида қидириш ва разведка қилиш,  5А441001 – Геофизикавий тадқиқот усуллар, 5A 440705  – Палеонтология ва стратиграфия, 5А441204-Эксперт минералогия, 5А440708-Геологик съемка ва фойдали қазилма конларини қидириш, 26 та магистрант талаба тахсил олмоқда.

Жами факультетда бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида 457 та талаба ва магистрантлар  тахсил олмоқда.

 

Стажёр – тақиқотчи изланувчилар:

Хозирги кунда факультетда 5 та стажёр – тақиқотчи изланувчилар қуйидаги мутахассисликларда тахсил омоқдалар

- Шукуров А.Ҳ., 04.00.01- умумий ва минтақавий геологи, 2 курс талабаси;

- Мавлянов Г.Н, 04.00.06 – Гидрогеология, 2 курс талабаси;

- Абдумуминов Ш.А, 04.00.20 – минералогия, кристоллография, 2 курс талабаси;

- Ибрагимов Р. 04.00.20 – минералогия, кристоллография, 1 курс талабаси;

- Рахматов Ф.С. 04.00.08 – петрография, вулканология, кристоллография, 1 курс талабаси;

Тасдиқланган режалар асосида стажёр – тақиқотчи изланувчилар диссертация ишларини олиб бормоқдалар улар учун кафедраларда хона ва жихозлар ажратилган.

Талаба, магистрант ва стажёр – тақиқотчи изланувчилар учун факультетда библиотека, геология музейи ва 2 та компьютерлар синфи хизмат кўрсатмоқда. Компьютерлар синфидаги 30 та компьютерлар университетни локаль тармоғи ва интернет тизимига уланган.