O'zMU » Ma'lumotlar » Geologiya fakulteti yutuqlari

Факультетнинг  бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида жами ўзбек ва рус гурухларида 457 та талабалар ўқимоқдалар  ва улар  4 та кафедраларга  тақсимланган: геология, гидрогеология, геофизик тадқиқотлар ва геокимё, минералогия ва петрография.

Стипендиантлар:

Кафедрадаги талабаларнинг орасидан номдор стипендияга тавсия этилганлари бор. Булардан 2-курс талабаси Йўлдошева Лутфия Дилмурод қизи Геология қўмитаси касаба уюшмаси стипендиатри, 2-курс магистри Абдуллаева Елена Гасановна “Сумитомо” стипендиатри, 1-курс магистри Сайитов Сардор ЎзМУ стипендиалари совриндорлари ҳисобланади.

ЎзМУ стипендиантлари: Мустафоев И. ва Джураев У. III-курс талабалари.

 

Грантлар ва хўжалик шартномалари:

Факультетнинг кафедраларида илмий-тадқиқот фаолияти 2011 йилдан янада ривожланиб борди. Кафедраларнинг базасида мавжуд бўлган 4 та  муаммолар илмий текшириш лабораториялари  базасида 3 фундаментал, 6 тадбиқий  грантлар ва 4 хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқотлар қабул қилинган календар режалар асосида олиб. Илмий-тадқиқотларда кафедралар ўқитувчилари, ўқув-ёрдамчи ҳодимлар ҳамда 36 та талаба ва магистрантлар қатнашди.

-ОТ-Ф6-064. «Токембрий ва палеозой чўкинди ва метаморфик формациялари – ғарбий Тиёншонинг геодинамик ва палеогеографик реконструкция асоси”

- 5-011 «Маҳаллий хом-ашёдан янги иммуномодул ва адаптоген препаратларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали литодоривор ҳом-ашёлар конларидаги доривор субстанцияларни ўрганиш».

- 5-020 «Ғарбий Тиён-Шон девон, эрта карбон седиментацион ҳавзаси ётқизиқларининг рудогенезиси ва минерагенезиси»

- 62/11 «Минералого-петрографические исследования руд и околорудных пород  Карабугутской перспективной площади (горы Ауминзатау)»

- ОТ-Ф6-012 “Петрография ва петрогенезис (тоғ жинслари хақидаги таълимот: таркиби, таснифлаш тамойиллари, келиб чиқиши муаммолари)”

- ИТД-5-018 “Автомагматик брекчияларнинг олтиндорлиги (Олмалиқ–Ангрен тоғ‑кон маъданли районининг ўрта– қуйи карбон вулканик жинслари мисолида)”

- ОТ-Ф6-063 .Ўзбекистоннинг тўртламчи даврининг геологик тарихини эволюцияси;

- ИТД-5-019. Қизилқум ерости сувларининг ресурсларини сақлаш, муҳофаза қилиш ва ривожлантириш мақсадида уларни бошқариш ва улардан  комплекс равишда фойдаланиш;

- 5.014. Шарқий Ўзбекистоннинг плейстоцен даври лёссимон ётқизиқларини магнитостратигарфик схемасини геология қидирув мақсадлари учун ишлаб чиқиш;

- 5.029. Китоб давлат геологик қўриқхонаси девон ётқизиқлари магнитостратиграфик шкаласини ишлаб чиқиш;

Хўжалик шартномалари: 

- Гидрогеологик ахборотларни геостатистик тахлил қлиш(хўжалик шартномаси.

- Минералого-петрографические и аналитические работы на рудопроявлении Ясвай, гор Южный Тамдытау

- Минералого-петрографические исследования на западной Шейхжейлийский  площади гор Султан-Увайс.

- Минералого-петрографические и аналитические работы на Кандырской площади, гор Ангренский район.

Илмий грантлар натижалари ва ечимлари узликсиз равишда халқ хўжалиги ва ўқув жараёнига қўлланиб келинмоқда.

Илмий текшириш ишларининг ОТ-Ф6-063, ИТД-5-019 ва И–09–21  грантлар бўйича самарадорлиги асосан ижтимоий экологик қийматга эга бўлиб, олинган натижалар ер ости сув таминоти манбъаси бўлмиш Қизилқум артезиан сув ховзасидан унумлий фойдаланиш, уни бошқариш ва ҳимоя қилишга бағишланган режа ва лойиҳаларга  ва конуссимон ётқизиқларда грунт сувларини нефт махсулотлари билан ифлосланишини олдини олиш тараддудларини ишлаб чиқиш учун асос бўлади. Шу жумладан олинган натижаларни сув таъминоти корхоналари томонидан жорий амалга ошириб борилиши худуд ижтимоий экологик холатини соғломлаштиришда катта рол ўйнайди.

Минералогия,гекимё ва петрография кафедрада бажарилаётган илмий ва илмий–амалий лойиҳалар бўйича хозиргача олинган натижалар бир қатор илмий ва илмий–ишлаб чиқариш, ташкилотлари (жумладан “Минерал Ресурслар Институти” Давлат корхонаси, “Қимматбаҳо ва рангли металлар геологияси” илмий–ишлаб чиқариш маркази, ЎзФА Геология ва геофизика институти бўлимлари фаолиятида кенг қўлланилмоқда.

Чотқол–Қурама регионининг Олмалиқ–Ангрен тоғ–кон маъданли районидаги карбон даври вулканик тоғ жинсларининг фациал-формацион таҳлили якунланди. 

Геология кафедрасида барилаётган “Литодоривор хом-ашё конларидан олинган доривор субстанцияларни ўрганиш, маҳаллий хом-ашё янги иммуномоделловчи ва адаптоген препаратларни яратиш ва жорий этиш “ (Илмий раҳбар – И.В.Плещенко). Ушбу лойиҳа методоривор хом-ашёларнинг табиий манбааларини ўрганиш ва амалий фойдаланиш бўйича амалий муаммолаларни ҳал этишга йўналтирилган. Аввалги тадқиқотларда чўкинди тоғ жинсларидан олинган доривор субстанцияларни қўллаш имкониятлари ва олинган доривор препаратлар ва биологик фаол моддаларни қўллаш мумкинлиги исбот этилган. Кейинги тадқиқотлар литодоривор хом-ашё конлари ва нишоналарини охиригича ўрганиш, технологик намуналар олиш, улардан доривор субстанциялар олиш ва уларнинг  таркиби ҳамда фармокологик хусусиятларини  аниқлаш, химик, клиник, токсикологик ва фармокологик изланишлар,  субстанция ва унинг доривор шакли учун ВДС ишлаб чиқиш, фармқўмита учун НТД шаклларини ишлаб чиқишга қаратилган. Кутилаётган асосий натижа: маҳаллий хом-ашёдан янги иммуномоделловчи ва адаптоген препарат яратиш ва жорий этишга тайёрланади, озиқ-овқат ва косметика саноати учун биологик фаол  қўшимчалар. Қишлоқ хўжалиги учун эса ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ўсиши ва уларни маҳсулдорлигини ошириш учун стимуляторлар яратилади.

Юқорида келтирилган илмий ечимлар ва натижалар гелогия факультетида ўқитилаётган фанларнинг маърузаларда ва бир қатор маҳсус фанлар бўйича олиб борилаётган машғулотларда  қўлланимоқда хамда геология ва минерал ресурслар комитетини ва ЎзР ФА сини институт ва экспедисияларини илмий ва амалий ишларида қўлланилмоқда.