O'zMU » Ma'lumotlar » Geologiya fakulteti faxriylari

Долимов Тўрабек Нўъмонович – ЎзФА академиги, г.м.ф.д., профессор. ЎзМУнинг «Юксак хизматлари учун” нишони  (1995 йил), ”Халқ таълим аълочиси” нишони (1997 йил), “Меҳнат шуҳрати” ордени (1998 йил), “Мустақиллик нишони” (2001 йил), Киев давлат университети фахрий доктори (2004 йил), “Дўстлик” ордени (2005 йил), Давлат мукофоти совриндори (2009 йил) ва кўплаб олий мажлис, геология қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазилиги ҳамда университет фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

 

Троицкий Виталий Иванович – РТФА академиги, г.м.ф.д., профессор. Ўзбекистон Республикаси Беруний номидаги Давлат мукофоти, (1985 йил), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (1995 йил), “Шуҳрат” ордени (2008 йил), Давлат мукофоти совриндори (2009 йил).

 

Чиниқулов Холдор –  г.м.ф.н., доцент.  “Шуҳрат” медали совриндори (2008 йил). Кон кашфиётчиси (1999 йил). Кўплаб ўқув адабиётлари муаллифи. Энг яхши ўқитувчи ва мураббий.

 

Тохиров Носир - г.м.ф.н., доцент. Университет 70 йиллиги юбилейи медали ва бир қатор фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. 1981-1987 йиллар Мали Республикаси Миллий олий инженерлар мактабининг профессори, 1994-2008 йиллар гидрогеология ва мухандислик геологияси кафедраси мудири, гидроэкология муаммолари лаборатория мудири, 2003 йил геодезия ва геофизика Халқаро ассоциацияси (Саппоро, Япония) ва Е, монитлит Халқаро таълим ассоциациясини (Бельгия) аъзоси. Ўзбекистон мелиоратик гидрогеологияси ва гидрогеология соҳасида таниқли мутахассиси.

 

Конеев Рустам Исмаилович – г.м.ф.д., профессор. Ўзбекистон олтин конлари микро- ва  наноминералогияси соҳасида йирик мутахассис.

 

Мусаев Аиджон Азизбоевич – г.м.ф.н., доцент. ЎзМУнинг «Юксак хизматлари учун” нишони совриндори (1995 йил). Энг яхши ўқитувчи ва ёшлар мураббийси.

 

Қўшмуродов Очил г.м.ф.н., профессор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими (1995 йил). Ғарбий Ўзбекистон гранитоидлари бўйича мутахассис. Кўп йиллар кафедра мудири, сифат комиссияси раиси бўлиб хизмат қилган. Ёшлар мураббийси.

 

Абдуллаев Рахматулла Нуриллаевич – г.м.ф.д., профессор. Абу Райҳон Беруний номли давлат мукофоти совриндори (1996 йил). Стратиграфия соҳасида йирик мутахассис, кафедра мудири лавозимида хизмат қилган. Талабчан ўқитувчи.

 

Жўлиев Анвар Хўжақулович - г.м.ф.н., доцент. Кўп йиллар факультет декани, ўқув ишлари бўйича проректор ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган. Ёшлар мурабийси

 

Агзамов Акром Ахрорович - катта ўқитувчи. 1984 йил “Эластик тўлқин тебранишларининг манбаси” кашфиётчиси. Йилнинг энг яхши ўқитувчиси (2008 йил).

 

Мамараимов Зохид Усманович  -  Гидрогеологя ва мухандислик геологияси кафедраси филиалининг аспиранти.  “Шуҳрат” медали совриндори (2008 йил).

 

Адилов Зафар Зокирович – бакалавриатуранинг 4 курс талабаси. “Жасорат” медали совриндори (2010 йил).

 

Турдиев Жасур Рустамович – Гидрогеология ва мухандислик геологияси кафедраси 1 курс магистри. Спортнинг TAEKWOON-DO (ITF) бўйича  Республика чемпиони (2010 йил).