O'zMU » Ma'lumotlar » Geokimyo, mineralogiya va petrografiya kafedrasi

Минералогия кафедраси 1924 йилда Москва Давлат университети профессори А.С.Уклонский томонидан ташкил этилган. 1972 йилгача кафедра мудири бўлиб ишлади. 1974-1983 йилларда Васильевский Б.Ф. мудирлик қилган. 1984 йилдан Рашидова Гульнара Шароповна мудирлик қилган, 1985 йилдан кафедрани номи минералогия ва геокимё деб юритилди. 1986-1999 йй Қўшмуродов О.Қ. раҳбарлик қилган. 2000-2004 йилда петрография ва фойдали қазилмалар кафедраси қўшилиб петрография ва минералогия деб аталди, кафедрани Ишбаев Х.Д. бошқарди. Кафедралар ажралиб 2004-2007 йилгача проф. Конеев Р.И. мудирлик қилди. 2008-2009 Қўшмуродов О.Қ мудирлик қилди. 2010 йилдан 2 та кафедра бирлашиб “Геокимё, минералогия ва петрография” кафедраси деб аталди. 2010 йил       5 апрелдан А.З.Умаров кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

Петрография кафедраси 1952 йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси, профессор Эргаш Мусаевич Исамухамедов ташаббуси билан ташкил этилган. 1983 йилгача Эргаш Мусаевич Исамухамедов мудирлик қилган. 1983-1996 йиллар кафедрани акад. Т.Н.Долимов, 1996-1999 йилларда О.Қ.Қўшмурадов, 1999-2002 йилларда Х.Д.Ишбаев, 2002-2004 йилларда А.А.Мусаев ва 2004 йилдан 2010 йилгача доцент Х.Д.Ишбаев рахбарлик қилиб келган.

Кафедра таркибида «Магматизм ва геодинамика» “Табиий ва техноген жараёнлар микро ва наноминералогияси” илмий лабораториялари фаолият курсатмоқда.

Кафедрада 9 та профессор ўқитувчилар дарс бермоқдалар. Шулардан  3та профессор, 3та доцент, 2та фан номзоди, 1та кат. ўқитувчи. Кафедранинг илмий салоҳияти 90 фоизни ташкил қилади. Ўртача ёш 55. Ўқув ёрдамчи ходимлар 4 кишидан иборат. Кафедра бўйича умумий юклама 7869 соатни ташкил қилади.

Кафедранинг илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий текшириш институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Илмий текшириш институтларида кафедра филиаллари ташкил этилган. Бунда талабалар назарий билимларини амалиётда қўллайдилар. Булар ДК Навоий тоғ кон  металлургия комбинати, ЎзФА Геология ва геофизика институти,  Минерал ресурслар илмий тадқиқот институти,  ОАЖ Олмалиқ тоғ кон  металлургия комбинати в.б.

 

Кафедра проофессор-ўқитувчилар таркиби

     1. Умаров Акрамиддин Зайниддинович – кафедра мудири, геол.м. фанлари номзоди, 1961 йилда туғилган

     2. Конеев Рустам Исмаилович - проф, г.м.ф.доктори, 1944 йилда туғилган

     3. Мусаев Аиджон Мусаевич – доцент, г.м.ф.н 1933 йилда туғилган

     4. Қўшмуродов Очил Қўшмуродович – и.о.проф, г.м.ф.н., 1937 йилда туғилган

     5. Ганиев Иброхимджан Набиевич – доц, 1955 йилда туғилган.

     6. Атабаева Насиба Эркиновна –кат. ўқитувчи, 1965 йилда туғилган

     7. Халматов Рустам Абдахатович – ўқитувчи, 1979 йилда туғилган

     8. Цой Владимир Деньевич– проф. г.м.ф.д., 1950 йилда туғилган

     9. Долимов Рустам Турабекович – доцент , геология ва минералогия фанлари номзоди, 1961 йилда туғилган

     хамда 4 та ўқув ёрдамчи ходимлар(лаборантлар)

 

Умаров Акрамиддин Зайниддинович -  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети геология факультети “Геокимё, минералогия ва петрография” кафедраси мудири, геология –минералогия фанлари номзоди.

1961 йилда туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли, 1989 йилда Тошкент Давлат университетининг геология факультетини тугатган. 1989-1990 йилларда Геология Вазирлиги қошидаги “Марказий лабораторияда” ёш мутахассис, 1991йилда Тошкент политехника институтида ўқитувчи, 1992 йилда ТошДУ аспиранти, 1993 йилдан ўқитувчи, кат. ўқитувчи, ўқув ишлари бўйича декан муовини, 2010 йилдан кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда. 2010 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ҳозирги кунгача 30 дан ортиқ тезис, мақолалар ҳамда 4 та ўқув услубий қўлланмалар муаллифи ва ҳаммуаллифидир.  Илмий йўналиши геокимё, минералогия. Бакалавр ва магистрларга етакчи фанлардан дарс беради.

 

Талабалари:

Кафедрада 5441200 –Геокимё, минералогия ва петрография йўналиши бўйича БАКАЛАВРИАТУРАда талабалар таҳсил оладилар, 5А140803-Геокимё, 5А140804-Минералогия, кристаллография, петрография, 5А140805-Уран геокимёси ва минералогияси мутахассисликлари бўйича магистратура мутахассисликлари очилган. Ҳозирги кунда 5А140804-Минералогия, кристаллография, петрография ва 5А441204-Эксперт минералогияси мутахассислиги бўйича магистрлар таҳсил олмоқдалар. Кафедрада 2-3-4 курс бакалавриат йўналиши бўйича 83 та талаба, магистратура мутахассислиги бўйича 9 та магистр ўқийди.

 

Иқтидорли талабалар:

Кафедрадаги талабаларнинг орасидан номдор стипендияга тавсия этилганлари бор. Булардан 2-курс талабаси Йўлдошева Лутфия Дилмурод қизи Геология қўмитаси касаба уюшмаси стипендиатри, 2-курс магистри Абдуллаева Елена Гасановна “Сумитомо” стипендиатри, 1-курс магистри Сайитов Сардор ЎзМУ стипендиалари совриндорлари ҳисобланади. Кафедранинг иқтидорли талбалари ҳозирги кунда етук тажрибали профессор ўқитувчиларга бириктирилган. Улар босқичма-босқич илмий йўналишга йўналтирлган. Келгусида кафедранинг истиқболи учун ёш ўқитувчиларни тайёрлаш мақсад қилиб қўйилган

 

Илмий соха:

Кафедранинг илмий тадқиқот ишлари. Геокимё, минералогия ва петрография кафедраси таркибида  2 та йирик илмий лаборатория фаолият кўрсатади. 1)Магматизм ва геодинамика; 2) табиий ва техноген жараёнлар Микро- ва наноминералогияси. Бу лабораторияда грант, хўжалик шартномалари ва инновацион лойиҳалар бажарилади. 2010-2011 йилларда кафедра бўйича 7 та х/ш си, 1 та амлий, 1 та фундаментал грантлар бажарилди. 2011 йилда эълон қилинган танловда кафедрамиз проф. ўқитувчиларидан 5 та илмий мавзу берилган. Ушбу грантларда кафедра талабалари, магистрлари, стажёр, тадқиқотчи ва изланувчилари қатнашадилар, шу билан бирга битирув-малакавий иши ва магистрлик диссертацияларини ёзишади. Бажарилган илмий тадқиқот ишлари натижасида 2010 йилда 2 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди.     Бажарилаётган илмий ишлар туфайли кафедра проф. ўқитувчилари бир нечта хорижий давлатлар билан алоқа қилиб ўз малакаларини ошириб келдилар. Булардан Норвегиянинг Тромсё университетида, Англиядаги “Табиат музейи”да, Чехиядаги “Геология хизмати” геология корхонасида ҳамда IGOD-генезис геология, SEG-иқтисодий геология, SGA-амалий геология каби  йирик компаниялар билан илмий анжуманларга қатнашиб келмоқдалар.

Стажёр, тадқиқотчи, изланувчилар учун 04.00.08-Петрография, вулканология, 04.00.02-”Геокимё, фойдали қазилма конларини қидиришнинг геокимёвий усуллари бўйича илмий семенар фаолият кўрсатади.

 

Грантлар:

ГП НПЦ «Геология благородных и цветных металлов» Наименование работ по договору № 1/10: Минералого-петрографические и аналитические работы на рудопроявлении Ясвай, гор Южный Тамдытау. 20 000 000 сум.

ГП НПЦ «Геология благородных и цветных металлов» Наименование работ по договору № 11: Минералого-петрографические исследования на западной Шейхжейлийский  площади гор Султан-Увайс. 40 000 000 сум

ГП НПЦ «Геология благородных и цветных металлов» Наименование работ по договору № 2/10: Минералого-петрографические и аналитические работы на Кандырской площади, гор Ангренский район. 18 000 000

ОТ-Ф6-012 «Петрография ва петрогенезис (тоғ жинслари ҳақидаги таълимот: таркиби, таснифлаш тамой

ИТД-5-18 Автомагматик брекчияларнинг олтиндорлиги (Олмалиқ – Ангрен тоғ-кон маъданли районининг ўрта-кечки карбон вулканик жинслари мисолида) иллари, келиб чиқиши муаммолари)”.

2/10 «Минералого-петрографические и аналитические и аналитические работы на Карабугутской площади гор Аминзатау».

3/11«Минералого-геохимические и аналитические и специализированные исследования на Кандырской перспективной площади»

Инновацион хамкорлик:

Кафедрада  «Олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив ҳамкорлигини ташкил этиш» бўйича ЎзР ФА Геология ва геофизика институти, ДК Минерал ресурслар тадқиқот институти билан биргаликда инновацион гуруҳ ташкил этилган. 3 курс бакалавр ва 1 курс магистратура талабаларининг  малакавий битирув иши ва магистрлик диссертация мавзулари корхонанинг объектлар бўйича режа ва лойихалари асосида ишлаб чиқилди ва раҳбарларнинг 20-30% ишлаб чиқариш корхоналар ходимларидан иборат. Ҳозирги кунда 7та бакалавр ва 5 та магистрант 0.5 ставкада ишлаб чиқариш корхонанинг илмий гурух лойихаларида ишламоқдалар. Хамкор корхона ва   институтнинг  3 та илмий  ходими 2011-2012  ўқув йилида  дарс беришлари учун 0.5-0.25 ставкадан кафедрага ишга қабул қилинди.

Семинарлар:

Кафедра профессор-ўқитувчилари, талабалари ва магистрантлари билан биргаликда “Петрологиянинг хозирги замон муамммолари”, “Табиий ва техноген жараёнлар микро ва наноминералогияси” мавзуларида семинарлар ташкил этилмоқда. Семинарларда хамкор корхона ходимлари хам иштирот этишмоқда ва баъзи семинарлар хамкор корхоналарда ўткизилмоқда.