O'zMU » Ma'lumotlar » Geologiya kafedrasi

«Геология» кафедраси 1996 йилда геология факультетининг асосини ташкил этувчи тўртта кафедра “Умумий геология”, “Палеонтология”, “Литология” ва “Аэрокосмик тадқиқот усуллари” базасида ташкил этилган. Кўп йиллар давомида бу кафедраларда нафақат республикада, балки унинг ташқарисида ҳам таниқли олимлар – академик В.И.Попов, профессорлар Т.А.Сикстел, Г.С.Чикризов, С.Х.Миркамолова, О.И.Исламов,Ш.Д.Давлатов, З.Ф.Гориздро-Кульчинская, В.Г.Мухина, Ю.В.Станкевич, У.М.Расулов, Н.Д.Арапова, С.Н.Нуртаев, Д.И.Хусанбаев, А.Ю.Запрометов, А.А.Филиппов, Ф.П.Корсаков, Ш.Ш.Шорахмедов, А.А.Богоявленский ва бошқалар ишлаган.

Кафедра Ўзбекистон Республикасининг илмий ва ишлаб чиқариш ташкилотлари учун кенг профилдаги “5440700- Геология, фойдали қазилма конларни қидириш ва башорат қилиш” ихтисослиги бўйича кадрлар тайёрлайди. Ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабалар “бакалавр” академик даражасини олади. Бакалавриатура йўналиши базасида кафедрада 5440701-Геологик  съемка, фодали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш, 5А440702-Геотектоника; 5А440703-Палеонтология ва стратиграфия; 5А440706-Литология; магистрлик йўналишлари очилган. Уларда ўқиш муддати 2 йил, ўқишни тамомлагандан сўнг “магистр” академик даражасини олади. Кафедрада “Стратиграфия ва палеонтология”, “Литология”, “Умумий геология” ихтисосликлари бўйича аспирантура ва докторантура очилган.

Аспирантурани тугатган ва ҳимоя қилганлар:

1.Нурходжаев А.К. 1996г.,

2.Кушаков А.Р.  1999г.

3.Рахмонов У.  2001г

4.Мирзаев А.У. 2001г

5.Стельмах А.Г.2010г.

Химояга тайёрланаётганлар.

1. Абдувахобов А.

2. Ҳамидов Э.Э.

3. Шукуров А.Х.

Амалиёт ва ишга жойлашиш.

Маълумки, бакалавриат йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашнинг асосий қисми бўлган талабалар амалиёти 2 қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми Ўзбекистон Миллий университетининг “Оқсоқота дала ўқув амалиёт полигони”да ўтиладиган дала ўқув амалиёти бўлса, иккинчи қисми - бу ишлаб чиқариш амалиётидир. Ишлаб чиқариш амалиёти Ўздавгеолқўми ҳамда ЎзФА тизимидаги етакчи илмий-тадқиқот институтларида, илмий-ишлаб чиқариш марказларида, экспедицияларида, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ўтказилади.

Ўқишни тугатгандан кейин талабалар юқоридаги ташкилотларга йўлланма билан ишга жойлашишади.

 

Раҳбар лавозимларда ишлаётганлар.

1. Мирзаев А.У.Зам.директор НПЦ «Геология драгоценных металлов и урана» ГП НГМК

2. Рахмонов У 3. Китоб Давлат геологик Қўриқхона директори.

3.Нурходжаев А.К. Зам.Главного геолога по урану НПЦ «Геология драгоценных металлов и урана» ГП НГМК

Давлат мукофатига сазоворлар

Чиниқулов Холдор – геология-минералогия фанлари номзоди, доцент,Шухрат медали билан тақдирланган.

Илмий-тадқиқот ишларининг умумий тафсилоти

ИТИнинг давлат бюджетидаги йиллик режасини, ҳамда олий мактаб муаммоларини бажарилиши.

Геология кафедраси  бажариладиган фундаментал мавзулар:

Геология  кафедраси ва унинг қошида фаолият кўрсатиб келаётган “Чўкинди жинслар геологияси” муаммолари лабораториясида олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устивор йўнилишлари қуйидагилардан иборат:

- Ғарбий Тян-Шон девон, эрта карбон седиментацион ҳавзаси ётқизиқларининг рудогенезиси ва минерагенезиси;

- Ғарбий Тиёншон токембрий ва палеозой чўкинди ва метаморфик формациялари геодинамик ва палеогеографик реконструкция асоси ;

- Маҳаллий хом-ашёдан янги иммуномодул ва адаптоген препаратларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали литодоривор хом-ашёлар конларидаги доривор субстанцияларни ўрганиш.

Юқорида қайд қилинган илмий тадқиқотларнинг устивор йўналишларига мос ҳолда кафедра ва лабораторияда хисобот йилида Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг  3 та гранти бўйича иш олиб борилди:   

ОТ-Ф6-064. «Осадочные и метаморфические формации докембрия и палеозоя - основа геодинамических и палеогеографических реконструкций Западного Тянь-шаня», «Токембрий ва палеозой чўкинди ва метаморфик формациялари – ғарбий Тиёншонинг геодинамик ва палеогеографик реконструкция асоси

1.01.2009-31.12.2011й; 2009 йил учун 16082минг сўм.

 Лойиха раҳбари: г.-м.ф, докт. проф., Абдуллаев Р.Н., жамоа аъзолари Абдуазимова З.М., Плещенко И.В., Бабаева Г.А., Набиева Р.М., Булина Н.В.,Белозеров А.А., Ахмеджонов Б.А.

5-011 «Маҳаллий хом-ашёдан янги иммуномодул ва адаптоген препаратларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали литодоривор ҳом-ашёлар конларидаги доривор субстанцияларни ўрганиш». «Изучение лекарственной субстанции из месторождений литолекарственного сырья с разработкой и подготовкой к внедрению нового иммуномодулирующего и адаптогенного препарата из местного минерального сырья»

2. 01.2009-31.12.2011й; 2009 йил учун 15079 минг сўм.

Илмий раҳбар- г-м.ф. номзади етакчи илмий ходим Плещенко И.В. жамоа аъзолари Булина Н.В., Набиева Р.М., Ильхамова Г.Х., Юлдашев И.И.,Спвак Н.В..

5-020 «Ғарбий Тиён-Шон девон, эрта карбон седиментацион ҳавзаси ётқизиқларининг рудогенезиси ва минерагенезиси»  «Рудогенез и минерагенез отложений девон-раннекаменноугольного седиментационного бассейна Западного Тянь-Шаня»

3. 01.2009-31.12.2011й; 2009 йил учун 15079 минг сўм.

Илмий раҳбар - г.-м.ф, докт профессор Плещенко И.В., жамоа аъзолали- Шпора Л.М., Бабаева Г.А., Набиева Р.М., Булин С.Е.,Илхомов Э.О

Хоздоговорной теме №11/62 “Минералого-петрографические исследования руд и околорудных пород  Карабугутской перспективной площади (горы Ауминзатау)»

01.07.2011-31.12.2011йилгача 90000 минг сўм.

Илмий раҳбар- г-м.ф.н. М.С.Карабаев, жамоа аъзолали- А.Р.Кушаков,А.М.Мусаев, Р.Н.Абдуллаев, А.Абдувахобов, А.Х.Шукуров,Р.И.Конеев, Р.Холматов, А. Жуманов,

 Бюджет мавзуларидан (ОТ Ф6-064, 5-011,5-020.х\д 11\62) олинган янги маълумотлар профессор-ўқитувчилар томонидан «Умумий геология», «Литология», «Тарихий геология» ва бошқа фанлар бўйича маърузаларда, ҳамда лаборатория ишларида, шунингдек, магистр ва бакалаврлар махсус курс дарсларини ўтказишда кенг қўлланилмоқда.

Монографиялар, статьялар, ишланмалар, патентлар.

Кафедра ўқитувчилари томонидан  охирги 20 йил давомида 5 та монаграфия, 3та дарслик, 30 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланма, 2 та патент,20 та илмий хисоботлар, 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп қилинган ҳамда кафедра ўқитувчилариЎзбекистон энциклопедиясида мунтазам ўз мақолалари билан қатнашадилар. 1:500000 масштабли Ўзбекистон геология харитасини тузишда қатнашилди.

Кафедра таркиби:

1. Кушаков Абдулла Романович – кафедра мудири, геология-минералогия фанлари номзоди, доцент, 1985 йил Тошкент Давлат Университетининг геология факультетини тамомлаган. “Палеонтология” ва “Стратиграфия асослари” курслари бўйича бакалавриатура талабаларига маърузалар ўқийди.

2. Абдуллаев Рахмат Нуруллаевич – геология-минералогия фанлари доктори, профессор, А.Р.Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти лауреати, 1959 йили Ўрта Осиё давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. Бакалавриатура талабаларига “Геотектоника” ва “Осиё геологияси” курслари бўйича маърузалар ўқийди, магистрлар билан машғулотлар ўтказади.

3. Абдуазимова Зоя Мусаевна – геология-минералогия фанлари доктори, профессор, 1960 йили Москва геология-разведка институтининг геология факультетини тамомлаган. “Стратиграфия асослари” курси бўйича бакалавриатура  талабаларига маърузалар ўқийди ва магистрлар билан машғулотлар олиб боради.

4. Жулиев Анвар Хўжақулович – геология-минералогия фанлари номзоди, доцент, 1960 йили Ўрта Осиё давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Умумий геология”, “Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш” курслари бўйича бакалавриатура талабалрига маърузалар ўқийди ва магистрлар билан машғулотлар олиб боради.

5. Мусаев Алишер Мусаевич – геология-минералогия фанлари номзоди, доцент, 1959 йил Ўрта Осиё давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Умумий геология” курси бўйича бакалавриатура талабаларига маърузалар ўқийди.

6. Чиниқулов Холдор – геология-минералогия фанлари номзоди, доцент, 1976 йили Тошкент Давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Структуравий геология ва геологик хариталаш” ва “Литология асослари” курси бўйича бакалавриатура талабаларига маърузалар ўқийди.

7. Наврузов Саид Сайфиевич – геология-минералогия фанлари номзоди, доцент. 1973 йили Тошкент давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Осиё геологияси” курси бўйича бакалавриатура талабаларига маърузалар ўқийди ва магистрлар билан машғулотлар олиб боради.

8. Карабаев Маматхон Садирович – геология-минералогия фанлари номзоди, доцент, 1983 йили Тошкент давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Умумий геология”, “Геология разведка ишлари ва хавфсизлик техникаси” курси бўйича бакалавриатура талабаларига маърузалар ўқийди.

9. Абдувахобов Абдурахим – катта ўқитувчи, 1976 йили Тошкент давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Структуравий геология ва геологик хариталаш”, “Стратиграфия асослари” курси бўйича бакалавриатура талабаларига маърузалар ўқийди.

10. Ильхамова Гузаль Хуснитдиновна – катта ўқитувчи 0,5ст., 1986 йили Тошкент давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Умумий геология”, “Осиё геологияси”, “Фойдали қазилмаларни қидириш ва разведка қилиш”, “Минерал хом ашёлар иқтисодиёти”, “Йирик масштабли геологик хариталаш усуллари” курслари бўйича лаборатория машғулотларини олиб боради.

11. Булина Нина Владимировна – катта ўқитувчи 0,5ст., 1986 йили Тошкент давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Умумий геология”, “Тарихий геология”, “Фойдали қазилмаларни қидириш ва разведка қилиш”, “Геологик ишларни ташкил қилиш ва лойиҳалаштириш”, “Йирик масштабли геологик хариталаш усуллари” курслари бўйича  лаборатория машғулотларини олиб боради.

12. Хабибуллаева Гулбахор  - катта ўқитувчи 0,5 ст., 1983 йили Тошкент давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Умумий геология”, “Осиё геологияси”, “Фойдали қазилмаларни қидириш ва разведка қилиш”, “Минерал хом ашёлар иқтисодиёти”, “Йирик масштабли геологик хариталаш усуллари” курслари бўйича лаборатория машғулотларини олиб боради.

13.  Рахимов Абулқосим Довудович – геология-минералогия фанлари номзоди, доцент. 1981 йили Тошкент давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Тарихий геология”, “Палеонтология”, “Стратиграфия асослари” курслари бўйича бакалавриатура талабаларига маърузалар ўқийди.

14. Шукуров Анвар Хамрокулович – аспирант, 0,5 ст, 2009 йили Ўзбекистон Миллий университети геология факультетининг магистратура босқичини тамомлаган. “Структруавий геология ва геологик хариталаш” курси бўйича бакалавриатура талабаларига амалиёт олиб боради.

15. Ҳамидов Эрмуҳаммад – ўқитувчи 0,25 ст, 2005 йили Ўзбекистон Миллий университети геология факультетининг магистратура босқичини тамомлаган. “Структруавий геология ва геологик хариталаш” курси бўйича бакалавриатура талабаларига амалиёт олиб боради.

16. Чиниқулов Ғайрат – ўқитувчи, 0,25 ст, 2006 йили Ўзбекистон Миллий университети геология факультетининг магистратура босқичини тамомлаган. “Структруавий геология ва геологик хариталаш” курси бўйича бакалавриатура талабаларига амалиёт олиб боради.

17. Тоғаев Исомиддин – ўқитувчи, 0,25 ст, 2009 йили Ўзбекистон Миллий университети геология факультетининг магистратура босқичини тамомлаган. “Умумий геология” курси бўйича бакалавриатура талабаларига амалиёт олиб боради.

18. Жалилов Ғофуржон - ўқитувчи, 0,25 ст, 1998 йил Тошкент Давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Структруавий геология ва геологик хариталаш” курси бўйича бакалавриатура талабаларига амалиёт олиб боради.

19. Ашуров Мақсуд – г.м.ф.н., ўқитувчи, 0,5 ст, 1995 йили Тошкент Давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Структруавий геология ва геологик хариталаш” курси бўйича бакалавриатура талабаларига амалиёт олиб боради.

20. Ҳайитов Норбўта - г.м.ф.н., ўқитувчи, 0,5 ст, 1994 йили Тошкент Давлат университетининг геология факультетини тамомлаган. “Структруавий геология ва геологик хариталаш” курси бўйича бакалавриатура талабаларига амалиёт олиб боради.