O'zMU » Ma'lumotlar » Gidrogeologiya va GIS-texnologiya kafedrasi

“Гидрогеология ва ГИС-технология” кафедраси университетнинг Илмий Кенгаши қарори ва   31.12.10   №01-372   буйруқ  асосида  «Замонавий геодинамика  ва  геоинформатика»  ва “Гидрогеология ва мухандисик геологияси” кафедраларини бирлаштириш асосида ташкил этилган. «Замонавий  геодинамика ва  геоинформатика»   кафедраси   2005  йил     феврал   ойида «Замонавий  геодинамика  ва сейсмология»  ва «Геоинформатика»   кафедраларини бирлаштирилиб, Университет Илмий кенгаши қарори асосида ташкил этилган ва уни проф. Х.А.Тойчиев бошқарди.

Университетни Илмий Кенгашини 2003 йил 30 сентябрдаги мажлиси карори асосида геология факультети таркибида «Замонавий геодинамика ва сейсмология» кафедраси ташкил этилган эди. Кафедрани 2003-2005 йилларда проф. Х.А.Тойчиев бошқарди.

1998 йил геология факультети таркибида  «Геоинформатика» ўкув - илмий маркази очил-ди. Марказ геология ва география факультетлари  талабаларига олий математика, инфор-матика ва информацион технологиялари фанларидан дарслар берди, ҳамда геология масалаларни  ечишда математик усулларни қуллаш, геологик жараёнларни математик модел-лаштириш ва ГИС технологияси асосида хариталар тузиш ва уларни қайта ишлаш бўйича илмий ишлар олиб борди.  2000 йил ноябр ойида «Геоинформатика» ўқув-илмий марказига кафедра мақоми берилди. Кафедрани 2000-2005 йилларда техника фанлари номзоди, доцент Т.Д.Мирахмедов бошқарди.

Гидрогелогия ва мухандислик геолдогияси” кафедраси 1926 йилдан бошлаб физика-математика факультети таркибида проф. О.К.Ланге бошчилигида грух сифатида шакилланиб мутахассислар тайёрлана бошланган. Бу мутахассислик 1931 йилдан бошлаб Ўрта Осиё политехника институтининг “Гидрогеология ва мухандислик геологияси” кафедрасига қўшиб юборилди.

1952 йили ушбу мутахассислик университетда қайта тикланиб проф. М.М.Крылов бошчилигида “Гидрогеология ва мухандислик геологияси” кафедраси ташкил қи-линди.

Кафедра  мудирлиги  лавозимида  1952-1972 йилларда  проф. М.М.Крылов; 1972 -1987 йилларда проф.А.С.Хасанов; 1988-95 йилларда проф.В.Г.Самойленко; 1995-1997 йилларда доц.Н.Тохиров; 1997-1998 йилларда проф.У.Умаров фаолият кўрсатдилар. 2000 - 2010 йилларда кафедрага доц.Н.Тохиров мудирлик қилди.

1960 йили кафедра қошида фильтрация муаммолари илмий лабораторияси ташкил қилиниб, хозирда у “Гидрогеоэкология” лабораториясига айланди.

Бугунги кунгача “Гидрогеология ва мухандислик геология” кафедрасида 2050 дан ортиқроқ мутахассис тайёрланди.

Хозирги кунда «Гидрогеология ва ГИС- технология» кафедрасини техника фанлари номзоди доцент Т.Д.Мирахмедов бошқармоқда.

 

Кафедра проофессор-ўқитувчилар таркиби

1. Мирахмедов Тўлқин Джураевич – кафедра мудири, техника фанлари номзоди, 1951 йилда туғилган

2. Тохиров Носир Тохирович - доцент, техника фанлари номзоди, 1944 йилда туғилган

3. Таджибаева Нодира Рўзиевна – катта ўқитувчи, 1962 йилда туғилган

4. Фердман Николай Абрамович – доцент, физика математика фанлари номзоди, 1941 йилда туғилган

5. Холмирзаев Мамуржон Жонузоқович – катта ўқитувчи, 1969 йилда туғилган.

6. Тўйчиев Хожиакбар Абдурасулович – профессор, геология ва минералогия фанлар доктори, 1949 йилда туғилган

7. Нормаматов Зиё – ўқитувчи, 1981 йилда туғилган

8. Мамараимов Зохид Усманович– ўқитувчи, 1986 йилда туғилган

9. Захидова Диана Вакиловна – доцент в.б., геология ва минералогия фанлари номзоди, 1975 йилда туғилган

10. Мирходжаев Бахтиёр Исмоилович – доцент в.б , геология ва минералогия фанлари номзоди, 1956 йилда туғилган.

11. Бакиев Саидносим – доцент в.б., геология ва минералогия фанлари номзоди, 1949 йилда туғилган, хамда 4 та ўқув ёрдамчи ходимлар(лаборантлар)

Кафедра мудири

Мирахмедов Тўлқин Джураевич (26.09.1951), Тошкент вилояти. Узбек.  Тош ДУни  Механика-математика факультетини  1973 йилда битирган, техника фанлари номзоди, доцент.

1973-1999 – йиллари  ГИДРОИНГЕО институтида кичик, катта, етакчи илмий ходим ва лаборатория мудири бўлиб ишлаган  ва  1999 йилдан ЎзМУни геология  факультетида доцент ва кафедра мудири бўлиб фаолият кўрсатмоқда.70 ортиқ илмий мақола, тезислар ва ўқув қўлланмалар чоп этган ва 25 та илмий лойиха ва хисобларда рахбар ва аъзо бўлиб қатнашган.

Илмий йўналишлари: Геоинформатика,  ГИС – технология, гидродинамик и гидрохимик жараёнларни математик моделлаштириш, мататик усулларни геология масалаларини ечишда қўллаш ва ахборотлар банкини лойихалаштириш ва математик таъминотини ишлаб чиқиш.

ГИС-технология, математик усулларни геология масаларини ечишда қўллаш ва илмий ижодий методологияси фанларидан дарслар беради.

 

Талабалари:

 Кафедрада     5441100 – Гидрогеология бакалавр таълим йўналиши ва  5А141102 – Гидрогеология мутахассислиги мавжуд бўлиб,  46 талаба ва 6 магисрантлар таълим олишмоқда.

Иқтидорли талабалар:

Кафедрада хозирги кунда 4 иқтидорли талабалар тахсил олмоқдалар: Абдурахимова Шахноза Алишеровна, 1986 йилда туғилган,  5А 441101 – Гидрогеология мутахассисилиги 2 курс магистр талабаси, тадқиқот йўналиши: мухандислик геологияси; Отакулова Юля Александровна, 1990 йилда туғилган,  5А 441101 –Гидрогеология мутахассисилиги 1 курс магистр талабаси, тадқиқот йўналиши: геоэкология; Абдуллаева Мухайё Акромовна, 5441100 – гидрогеология йўналиши 4 курс талабаси, тадқиқот йўналиши: гидрогеология; Қосимова Дурдона Нуриллаевна 5441100 – гидрогеология йўналиши 4 курс талабаси, тадқиқот йўналиши: геоэкология. Иқтидорли талабаларни  2011-2012 ўқув йили учун шахсий иш режалари тузилган ва илмий рахбарлари билан режаларни бажаришмоқда.

Илмий соха:

 

Кафедраси ва унинг қошида фаолият кўрсатиб келаетган “Гидрогеоэкология” муаммолари лабораториясида олиб борилаетган илмий тадқиқотларнинг устивор йўнилишлари қуйидагилардан иборат:

-Турон плитаси гипергенез зонасининг ерости сувларини эволюцияси;

-Гидрогеоэкология;

-Ерости сув ресурс ва захираларини баҳолаш ҳамда уларни бошқариш;

- Ерости сув ресурс ва захираларини муҳофаза қилиш;

-Геологик масалаларни ечишда математик усуллар ва математик моделлаштиришни қўллаш;

- ГИС технологияси асосида рақамли геологик карталар тузиш ва уларни қайта ишлаш;

- Ахборотлар банкини лойихалаштириш ва уларни математик таъминотини яратиш.

 

Грантлар:

Кафедрада 1 та фундаментал, 3 та амалий грантлар ва 1 та хўжалик шартномаси мавжуд:

- ОТ-Ф6-063 .Ўзбекистоннинг тўртламчи даврининг геологик тарихини эволюцияси;

- ИТД-5-019. Қизилқум ерости сувларининг ресурсларини сақлаш, муҳофаза қилиш ва ривожлантириш мақсадида уларни бошқариш ва улардан  комплекс равишда фойдаланиш;

- 5.014. Шарқий Ўзбекистоннинг плейстоцен даври лёссимон ётқизиқларини магнитостратигарфик схемасини геология қидирув мақсадлари учун ишлаб чиқиш;

- 5.029. Китоб давлат геологик қўриқхонаси девон ётқизиқлари магнитостратиграфик шкаласини ишлаб чиқиш;

- Гидрогеологик ахборотларни геостатистик тахлил қлиш(хўжалик шартномаси.

Грантлар ва хўжалик шартномасида кафедрани просфессор-ўқитувчилари ва 5 нафар талабалар иштирок этишмоқда.

Илмий грантлар натижалари ва ечимлари узликсиз равишда халқ хўжалиги ва ўқув жараёнига қўлланиб келинмоқда.

 

Инновацион хамкорлик:

Кафедрада  «Олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив ҳамкорлигини ташкил этиш» бўйича ДК “Институт ГИДРОИНГЕО” билан биргаликда инновацион гуруҳ ташклил этилган. 3 курс бакалавр ва 1 курс магистратура талабаларининг  малакавий битирув иши ва магистрлик диссертация мавзулари коорхонанинг объектлар бўйича режа ва лойихалари асосида ишлаб чиқилди ва рахбарларнинг 20% ишлаб чиқариш коорхоналар ходимларидан иборат. Хозирги кунда 7та бакалавр ва 3 та магистрант 0.5 ставкада ишлаб чиқариш коорхонанинг илмий гурух лойихаларида ишламоқдалар . Хамкор коорхона ва   институтнинг  4 та илмий  ходимлари 2011-2012  ўқув йилида  дарслар беришлари учун 0.5-0.25 ставкадан кафедрага ишга қобул қилинди.

Семинарлар:

Кафедра профессор-ўқитувчилари, талабалари ва магистрантлари билан биргаликда “Гидрогеологияни хозирги замон муамммолари” ва ГИС-технология ва гидрогеология малаларини ечишда математик усулларни қўллаш” мавзуларида ойда бир марта семинарлар ташкил этилмоқда. Семинарларда хамкор коорхона ходимлари хам иштирот этишмоқда ва баъзи семинарлар хамкор коорхонада ўткизилаяпти.