O'zMU » Ma'lumotlar » Ilmiy tadqiqot bo'limi

  Bo‘limi bоshlig‘i: Adambayv Uchqunbek Erkinovich

 

telefоn: 2460789.

e-mail: nauka@nuu.uz

   

 

 

 

 

 

ILMIY TADQIQOT BO‘LIMINING ASOSIY VAZIFALARI 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2789 сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2527-сон қарорига мувофиқ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Илмий-тадқиқот бўлими фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат қарорлари ва буйруқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Фан ва технологиялар агентлигининг қарорлари ва буйруқлари, ЎзМУ Устави ва Кенгаши қарорлари, ЎзМУ ректорининг буйруқлари ижросини таъминлаш билан бир қаторда университетда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ривожлантириш, давлат илмий-техника дастурларини ҳамда фан ва техника соҳасининг устувор йўналишларини амалга ошириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни мувофиқлаштириш, устувор, истиқболли ва илғор илмий йўналишлар бўйича тадқиқотларни ташкил қилиш фаолиятини амалга оширади. 

Университет кафедра ва бўлинмаларининг илмий тадқиқот ишлари бўйича фаолиятларини мувофиқлаштириш;

университет таркибидаги илмий тадқиқот институтлари, марказларининг университет тегишли таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш;

 Олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашиш;

университет профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий лойиҳалар танловларида қатнашишини таъминлаш;

давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий лойиҳалар бажарилиши мониторингини олиб бориш;

давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий лойиҳалар харажатлар сметасини тасдиқлаш ва уларнинг бухгалтерия ҳисоботларини олиб бориш;

инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаларида қатнашишни таъминлаш;

илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштиришга кўмаклашиш, хўжалик шартномалари бўйича амалга оширилаётган тадқиқотлар мониторингини олиб бориш;

илмий тадқиқот натижаларини ўқув жараёнига жорий этишни мувофиқлаштириш;

ҳар календарь йили якунида илмий фаолият бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва университет Кенгашига тақдим этиш бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.