O'zMU » Ma'lumotlar » Kimyo fakulteti

Кимё факультети тарихи

 

Кимё факультети 1930-31 ўқув йилида Туркистон Давлат Университети таркибидаги физика-математика факультетининг кимё бўлими асосида ташкил топган.

Аслида 1921 йилида Туркистон Давлат Университети қошида кимё институти ташкил этилиб, у беш факультетда кимё фанидан сабоқ берувчи барча кимёгар ўқитувчиларни бирлаштирган эди. Ўқитувчилар таркиби Тошкендаги ўқув юртлари ўқитувчиларни хамда бир неча лаборатория кимёгарлари билан тўлдирилганди. Институтнинг вазифаси барча факультетларда кимёни ўқитиш хамда кимё ва кимёвий технологиядан илмий тадқиқотларни амалга оширишдан иборат эди. Барча ўқитувчилар шартли равишда икки бўлим ёки лабораторияга: умумий кимё ва органик кимёга бўлинган эди.

1926 йилга келиб Ўрта Осиё Давлат Университетининг кимё бўлимида юқори малакали кимёгар-мутахассисликлар тайёрлай оладиган ва илмий тадқиқот ишларни амалга ошира оладиган моддий база яратилган эди. Кейинчалик факультетда физик кимё (1927 йил), аналитик кимё (1930 йил), анорганик кимё (1932 йил), коллоид кимё (1937 йил), табиий бирикмалар кимёси (1946 йил), полимерлар кимёси (1979 йил), ва умумий кимё (1982 йил) кафедралари ташкил қилинди. Бу кафедраларда ўқув, методик хамда илмий тадқиқот ишларини шакллантиришда О.С.Содиқов, Х.У.Усмонов, К.С.Ахмедов, Ш.Т.Толипов, И.П.Цукерваник, А.Ш.Шамсиев, А.М.Муртазаев, А.Р.Абдурасулева, Х.А.Аслонов ва бошқа етук олимларининг хизматлари ката бўлди.

Факультетда илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида табиий бирикмалар кимёси, органик синтез, полимерлар кимёси ва кукунланган полимерлар лабораториялари ташкил этилди ва улар хозирги кунда самарали фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда эса факультетда бажарилаётган, илмий ишлар асосан фундаментал, амалий инновацион, ёшлар гранти. Турли чет ел грантлари ва хўжалик шартномалари асосида бажарилмоқда. Шу кунларда факультетда тахсил олган юқори малакали 12 фан докторлари ва 30 дан ортиқ фан номзодлари самарали меҳнат қилмоқдалар. Факультетга турли вақтларда Ш.Т.Толипов, Х.А.Аслонов, Т.С.Сирлибоев, А.А. Зияев, Т.М.Бобоев ва А.О.Содиқов, Б.У.Сагдуллаевлар рахбарлик қилишган, хозирда эса профессор Акбаров Хамдам Икрмович рахбарлик қилмоқда.

 

Факультет талабалари хақида

 

Кимё факультети талабалари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўгрисидаги қонунида» кўзда тутилган бакалавр дастури бўйича билим олмоқдалар. Талабалар 1-3 курсларда кимёнинг деярли барча сощалари билан танишадилар. 4 курсдан бошлаб улар кафедраларда махсус мутахассисликларга  бўлиниб билим олишни давом этдирадилар. Улар анорганик кимё, органик кимё, аналитик кимё, физик кимё ва коллоид кимё, полимерлар кимёси, умумий кимёнинг махсус бўлимлари бўйича  курс ишларини бажарадилар. Иқтидорли талабаларнинг кейинчалик магистратурада ўқишни давом этдириши мўлжалланган.

Талабалар кимё фанларидан ташқари ижтимоий ва бошқа табиий фанлар бўйича хам билим оладилар. Рус ва чет тили, Ўзбекистон тарихи, физика, математика, хуқуқ асослари шулар жумласидандир. Талабалар кафедра ва лабораторияларда илмий    ишлар билан шуғулланиш имкониятидга эгадир. Уларнинг кўпчилиги ўзлари бажарган илмий ишлари натижаларни илмий анжуманларда ва матбуотда баён қиладилар. Кафедра ва илмий лабораторияларда талабаларнинг илмий ва методик ишлари натижаларига асосан қатор лаборатория қурилмалари яратилган. Улар иштирокида амалга оширилган илмий ишларнинг баъзилари кимё корхоналарида амалиётга хам тадбиқ қилинган.

Талабалар бўш вақтларида турли тўгараклар, спорт секциялари ва маънавий-маърифий тадбирларда, спорт мусобақалари, олимпиадалар ва турли танловларда иштирок этадилар. Талаба қизлар ўртасидаги «Иқбол», «Ёш ижодкор талабалар», «Қувноқлар ва зукколар», «+ўшиқ кўрик танлови», «Иншо» танловлари шулар жумласидандир. Бундан ташқари ётоқхоналарда хам талабалар ўртасида турли маданий тадбирлар ўтказилади. Талабаларнинг юқорида қайд этилган барча ишларида университет ва факультет «Комолот» ёшлар уюшмаси ва талабалар касаба уюшмаларининг хиссаси ката бўлмоқда.


Факультет структураси

 

Факультет кимё фанининг турли сощалари бўйича талабалар ва аспирантларга чуқур билим берувчи олти кафедрани ўз ичига олган. Булар: ноорганик ва аналитик кимё. органик кимё. физикавий ва коллоид кимё. полимерлар кимёси. табиий бирикмалар кимёси ва умумий кимё кафедраларидир. Факультетда бажараёлаётган илмий ишлар хозирги кунда 5та фундаментал грант. 7та Амалий грантлар. 1та ёшлар гранти. 2та иновация грантлари. 1та халқаро IFAR фонди гранти ва 3та хўжалик шартномалари асосида амалга оширилмоқда. Буларнинг умумий маблағи 95775 сўм ва 11000 АқШ валютасини. Юқори малакали мутахассислар тайёрланиши яхшилаш мақсадида факультет кафедралари Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Биорганик кимё институти,полимер кимёси ва физикаси институти, умумий ва ноорганик кимё институти, умуммий моддалар кимёси институти,ядро физикаси институти билан ўқув илмий марказлари ташкил қилиниб, улар самарали ишламоқда. Факультетни декан бошқаради . У факультет кенгашини хам бошқаради. Кенгаш таркибига декан муовинлари,кафедра ва лаборатория мудирлари,касаба уюшмаси вакили хамда етакчи профессор-ўқитувчилар кирадилар. Факультет кенгаши кафедра ва илмий тадқиқот лабораторияларининг режа хамда хисоботларини , ўқув методик ва бошқа масалаларини кўриб чиқади.Илмий унвонларга номзодларни тақдим қилади. Факультетда органик кимё,аналитик кимё, физикавий кимё ва ноорганик кимё бўйича кимё фанлари доктори илмий даражасини берувчи  Ихтисослашган Илмий Кенгаш фаолият кўрсатмоқда.

 

Факультетнинг илмий алоқалари

 

Илм-фанни ривожлантириш учун юқори малакали мутахассисларни кафедранинг илмий тадқиқот ташкилотлари, кимё корхоналари, фанлар Академияси, хамда чет ел илмий марказлари билан узвий алоқаларсиз тайёрлаш мумкин эмас. Кимё факультети қатор академик ва тармоқ илмий текшириш институтлари хамда олий ўқув юртлари билан илмий хамкорлик щақида шартномаларга эга. Кимё факультети олимлари АқШ (Мерилен штати Университети), Югословия (Бершев ва Белград Университети), Исроил ( Телль-Авив Университети), Туркия (Стамбул Университети), Корея («Корея-Гринфарм» фирмаси, Тейджон кимё технология илмий текшириш институти ва Чойбук Университети), Россия («Химпром» ишлаб-чиқариш бирлашмаси, Авиация материаллари институти), Белоруссия (физика институти) кимёгарлари билан илмий алоқаларни амалга оширмоқдалар.

 

Fakultet saytiga o'tish

 

Факультет герби

 

 

2015-2016-yil talabalar  stipendiyasi miqdori

 

2015-2016-yil talabaning 1 yillik o'qitish miqdori