O'zMU » Ma'lumotlar » "Mustahkam oila" yili

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Мустаҳкам оила йили”Давлат дастури ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Тармоқ дастури асосида январ-июн ойларида амалга оширилган ишлар

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сон Қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури, Республика комиссиясининг 2012 йил 29 февралдаги 31-сон мажлис баёни (02.03.2012 йил, 01-07/1-141-сон), Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси (07.03.2012 йил, 07/1-141-сон) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил     14-мартидаги 108-сонли буйруғи асосида университетнинг 2012 йил 24 мартдаги 01-102 сонли буйруғи ишлаб чиқилди. Мазкур буйруқ асосида университетнинг “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури Тармоқ дастури ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур дастур 8 бўлим, 40 та банддан иборат. Ўзбекистон Миллий университетида ҳам 2012 йил –  “Мустаҳкам оила йили” асосида амалга ошириладиган  ишларнинг изчил тизими йўлга қўйилди. Бу тизим бўйича қуйидаги йўналишларда иш олиб борилиб, ижобий натижаларга эришиб келинмоқда:

 

  1. Бугунги  кун талабларини ҳисобга олган ҳолда оила институтини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган қонунчилик норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, бу масалага жамиятимиз  эътиборини янада кучайтириш;
  2. Ёш оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан ёш оилаларни кенг кўламда қўллаб-қувватлаш, шу жумладан қулай ва шинам уй-жой билан таъминлаш, зарур имтиёз ва афзалликлар бериш;
  3. Жамиятимиз ва кундалик ҳаётимизда маҳалла институтининг ролини янада кучайтириш ва мақомини ошириш, Мустаҳкам оила йили мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳамиятини, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда шакллантиришда уларнинг таъсирини кучайтириш, ёш оилаларга зарур кўмак ва ёрдам бериш;
  4. Оила, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамият томонидан ғамхўрликни янада кучайтириш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва фарзандларни тарбиялашда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муносиб ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, бунда оилани мустаҳкамлашда асосий юкни ўз елкасига олган аёлларга алоҳида эътибор қаратиш;
  5. "Соғлом она - соғлом фарзанд” тамойилига мувофиқ оила саломатлигини, оналик ва болаликни  муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш;
  6. Жамиятимизнинг маънавий негизларини янада ривожлантириш, азалий миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятимизда юксак маънавий муҳитни кенг қарор топтириш, миллий менталитетимизга мутлақо ёт бўлган ва кучайиб бораётган турли хил зарарли таъсирларга қарши туришда оиланинг ўрни ва аҳамиятини ошириш;
  7. Жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини кучайтириш ва шу мақсадда оила институтининг таълим ҳамда тарбия муассасалари билан ўзаро амалий ҳамжиҳатлиги механизмини мустаҳкамлаш, уларнинг яқин ва самарали ҳамкорлигини таъминлаш;
  8. "Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури мақсад ва вазифалари ҳамда уни амалга оширишнинг бориши тўғрисида кенг ахборот-тушинтириш ишларини ташкил этиш.

 

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Мустаҳкам оила йили”Давлат дастури ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Тармоқ дастури асосида январ-июн ойларида амалга оширилган ишлар ҳисоботи юзасидан


У М У М И Й    Х У Л О С А

 

Мамлакатимизда 2012 йил – “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан университет ҳаётида оилалар фаровонлигини ошириш, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, мустаҳкам, соғлом оилани шакллантиришда университет, маҳалланинг мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтириш каби эзгу мақсадлар амалга оширишда салмоқли ишлар амалга ошриб келинмоқда. Мазкур йилда бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда оила институтини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш масалалари ҳам белгилаб ўтилган. Бундан ташқари университетда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган вазифалар ҳам белгиланган. Чунончи, ота-оналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари, педагоглар иштирокида оила, университет ва маҳалла ҳамкорлиги Жамоат кенгашларини ташкил этиш, улар иштирокида таълим сифатини мунтазам равишда ўрганиш ва унинг белгиланган стандартларга мослиги борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш, университетга бевосита яқин ҳудудда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик мақсадида жамоатчилик назоратини ўрнатиш каби вазифалар шулар жумласидандир.

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 14-мартидаги 108-сонли буйруғи асосида университетнинг 2012 йил       24 мартдаги   01-102 сонли буйруғи ва 8 бўлим, 40 та банддан иборат “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури Тармоқ дастури ишлаб чиқилди.

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 12 апрелдаги 87-02-758-сонли модемномаси асосида университетнинг “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури 71-банди ижроси юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 13 апрелдаги “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг 51 ва             57-бандларида белгиланган вазифалар ижроси таъминлаш тўғрисида”ги 157-сонли буйруғи асосида университетнинг 2012 йил 18 апрелдаги 01-130 сонли буйруғи ишлаб чиқилди.

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 16 апрелдаги 87-02-778-сонли модемномаси асосида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 5 майдаги “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури ижроси холати тўғрисида”ги    4/2-сонли Ҳайъат қарори асосида университетнинг 2012 йил 7 июндаги 01-192 сонли буйруғи ишлаб чиқилди.

- Фалсафа факультети Маънавият асослари ва диншунослик кафедраси профессори А.Э.Абдусамедов, доцент Б.Х.Жалилов ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар М.И.Хўжаев, Ж.Қ.Юсубовлар томонидан т.ф.д., М.Абдурахмонов масъул мухаррирлиги остида “Оила маънавияти” фани бўйича услубий-қўлланма яратилди.

   Университетда “Мустаҳкам оила йили”Давлат дастури ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Тармоқ дастури асосида кўплаб конференциялар ўтказилди. Масалан,

-  Жорий йил 4 апрелда Фалсафа факультети Психология кафедраси томонидан “XXI-аср психологиясининг назарий ва амалий муаммолари” мавзуида Республика илмий-амалий конференцияси;

-  Жорий йил 13 апрелда “JICA” – Япония ҳамкорлик агетлигининг ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда билан ҳамкорликда Фалсафа факультети Этика ва эстетика кафедраси томонидан “Шахс баркамоллиги: ахлоқий-эстетик жиҳатлари” мавзуида Халқаро илмий-амалий конференцияси;

-  Жорий йил 18 майда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда Фалсафа факультети Маънавият асослари ва диншунослик кафедраси томонидан “Оила маънавияти – жамият тараққиётининг таянчи” мавзуида Республика илмий-назарий, услубий-амалий конференциясиялар ўтказилди.

 

Университетида “Мустаҳкам оила йили”Давлат дастури ижроси юзасидан ишлаб чиқилган Тармоқ дастури асосида 2012 йил январ-июн ойлари давомида 80 та давра  суҳбатида 230 та, 75 та учрашувда 3200 та, 15 та турли мазмундаги кўрик-танловда 2150 та, 10 дан ортиқ илмий-амалий конференцияларда 230 та, 15 дан ортиқ илмий-амалий семинарларда 3102 та, 40 та ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбирларда  4500 та, 30 та гиёҳвандлик ва ОИТС юқумли касаллигини олдини олишга қаратилган тадбирларда 2400 та, 15га яқин санъат намояндалари билан ижодий учрашувларда 2880 та, 15 дан ортиқ турли йўналишдаги соғлом тумуш-тарзини тарғиб қилишга қаратилган спорт мусобақаларида 3000 та, 10дан ортиқ турли интеллектуал ўйинларда 1600 та талабалар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.