O'zMU » Ma'lumotlar » Tadbirlar - sentabr

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган тадбир

2011 йил 2 сентябрь

Тадбирни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедов очиб берди. У ўз нутқида барчани Мустақиллигимизнинг 20 йиллик таваллуд айёми билан қутлаб, ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди. Шу билан бирга, биринчи босқичга қабул қилинган талаба-ёшларни Ўзбекистон Миллий университети талабаси бўлишдек бахтга мушарраф бўлганликлари билан муборакбод этди ҳамда уларга ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилаб ўз сўзини якунлади.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Талабалар турар жойларида яшовчи талабалар билан ўтказилган йиғилиш

2011 йил 20 сентябрь

Йиғилишни Ўзбекистон Миллий университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Қ.Қуранбоев очиб берди. У ўз сўзида университетнинг нуфузи, тарихи ҳамда унда етишиб чиққан улуғ ватан парварлар, давлат арбоблари ва олимлар ҳақида гапириш билан бошлади. Ўзбекистон Миллий университети республикада қолаверса бутун Ўрта Осиёда ташкил топган биринчи университет эканлиги тушунтириб ўтди.

А.Раҳимов шаҳарчадаги талабалар хаёти ҳақида гапирар экан, талабалар иштирокида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилишини айтиб, марказ фақат талабалар хаётини янада мазмунли ва самарали ташкил этиш учун ҳизмат қилишини алоҳида такидлаб ўтди.Қ.Қ.Қуранбоевйиғилишга ўзининг қимматли вақтини аямасдан келган барча қатнашчиларга ўзининг минатдорчилигини билдирди ҳамда талаба-ёшларнинг университетдаги таълим-тарбия олишдек буюк мақсадларида омадлар тилаб келгусида тез-тез учрашувлар уюштириб турилишини айтиб тадбирни якунлади.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига қабул қилинган 1-курс талабалари учун ўтказилган “Талабаликка бағишлов” тадбири

2011 йил 21 сентябрь  

Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедовбарча талабаларга университетдаги ўқишлари ва келгуси фаолиятларида  муваффақиятлар тилаб, ҳар томонлама баркамол, севимли даргоҳимизга муносиб бўлишлари ҳамда юксак чўққилар, марралар сари интилиб, университет, қолаверса, юртимиз шаънини дунёга танитувчи, буюк зотлар бўлиб етишишларига тилакдош эканлигини билдириб ўтди. Сўнггра Ғ.Муҳамедов саҳнага таклиф этилган биринчи босқич талабаларига тантанали равишда университетнинг Рамзий калити ва Талабалик гувоҳномасини топширди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида“Аёл маънавияти – олий қадрият”мавзусида ўтказилган тадбир

2011 йил 23 сентябрь

23 сентябр куни  Маданият саройининг кичик залида  “Аёл маънавияти – олий қадрият»   мавзуида тренинг бўлиб ўтди. Тренинг Олмазор тумани хотин-қизлар  қўмитаси режасиасосида ўтказилган бўлиб, тадбирда Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси, бош вазир ўринбосариЭ.Э.Баситханова, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари О.Прапибоева, Олмазор тумани хоким муовини, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.М.Расуловалар иштирок этдилар.  Тадбир ТТВ ҳамда НТТ каналлари орқали намойиш қилинди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 1 октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”  байрамига бағишланган тадбир

2011 йил 29 сентябрь

Ғ.И.Муҳамедов университетнинг тамал тошини қўйган фахрий устоз-мураббийларни эслаб, уларни машаққатли ҳамда фахрли меҳнатларини катта шижоат билан давом эттираётган ва ҳозирги кунда университет номини янада юксалтириш йўлида хизматқилаётган профессор-ўқитувчилар, барча ходимларни байрам билан қутлади.    

Тадбирнинг бадиий қисмида машҳур қўшиқчилардан  Авазбек Олимов, Равшан Комилов, Нодирабегим, Мустафо, Улуғбек Рахматуллаев ва “Шамс” гуруҳи ўзларининг гўзал куй-қўшиқлари билан иштирокчиларни янада хушнуд этдилар.