O'zMU » Ma'lumotlar » Tadbirlar - oktabr

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида шоир Шамсиддин Садоийнинг ижодий кечасига бағишланган тадбир

2011 йил 14 октябрь

Ижодий кечани ўзбек филологияси факультети катта ўқитувчиси Абдумурод Тилавов тадбирга йиғилганларни қутлаб, бугунги тадбирнинг асосий сабабчиси шоир Шамсиддин Садоийни тантанали равишда таништирди.

... Лочин бўлиб кўкка учсам,

Қўнар тоғим ўзингсан.

Юзларингга юзим боссам,

Райҳон боғим ўзингсан.

Садоийга садо берган,

Йўғу борим ўзингсан.

Сен жононам, жоним ичра,

Жаҳон маним Ватаним!

Тадбир сўнггида шоир ҳаёти ва ижодига тааллуқли жуда кўп қизиқарли маълумотлар берди ҳамдаталабалар томонидан берилган барча саволларга жавоб берди. Ижодий кеча гўзал қўшиқларнинг ижроси ва рақслар билан ўз якунига етди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида  Ўзбектилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 19 йиллигига бағишланган байрам тадбири

2011 йил 19 октябрь

Тадбирни Ўзбекистон Милий университети ректори Ғ.И.Муҳамедов очиб берди. Ўзбек тилимизга давлат тили мақоми берилгандан кейинги даврда тилимизга нисбатан ҳурматни, эътиборни ошганлиги, барча муҳим  ҳужжатларни ўзбек тилида юритилаётганлиги, юртимизда истиқомат қилувчи фуқароларнинг қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъий назар ўзбек тилини ўрганаётгани ва сўзлашаётгани қувонарли ҳол эканлигини таъкидлаб ўтди ҳамда барча йиғилганларни яна бир бор байрам билан қутлади. 

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбектилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 19 йиллигига бағишланган Ўзбек филологияси факультетида ўтказилган конференция 

2011 йил 19 октябрь

Тадбирни ўзбек филологияси факультети декани Н.Жабборов очиб берди. У ўз нутқидаБугунги кунга келиб юртимиз, миллатимиз ва тилимизга бўлаётган хурмат, эътиборҳамда тилимизнинг Давлат тили сифатида қадрланаётганлиги учун барчамиз шукрона қилишимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди. Сўнг ўзбек филологияси факультети профессор-ўқитувчилари ушбу тадбир юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Бизнинг тил буюк экани, чунки бу тилда улуғ аждодларимиз ижод қилгани ҳамда тилимизнинг бу даражага эришгунга қадар босиб ўтилган қийинчилик, шу жумладан, собиқ шўро даврида тилимизнинг иккинчи даражали бўлиб қолган даврлари, халқимиз ва тилимизга нисбатан ўтказилган босимлар юзасидан гапириб ўтдилар.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбектилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 19 йиллигига бағишланган Журналистика факультетида ўтказилган илмий-амалий конференция 

2011 йил 19 октябрь 

Конференцияни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Қуранбоев очиб берди.     У ўз сўзини юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти ҳамда ўзбек тилининг бу жараёнларда тутган ўрни юзасидан фикр билдирди. Келажак эгалари ёш авлодга она тилимизнинг мавқеини сақлаш кераклигини айтиб, барчани яна бир бор байрам билан қутлаб ҳамда бу каби тадбирларни ўтказилиши кўзда тутилган самарани беришини тъкидлаб, сўзини якунлади.

Конференциянинг асосий ташкилотчиси бўлган Журналистика факультетининг профессор-ўқитувчилари сўзга чиқиб, ушбу тадбирдан асосий мақсад, Давлат тилимизга бўлган эътибор ва бу борада журналистика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маърулар қилдилар. Шу билан бирга, факультетнинг иқтидорли талабалари томонидан презинтация намойиши уюштирилди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбектилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 19 йиллигига бағишлаб ўтказилган шоир Аҳад Қаюм билан учрашув 

2011 йил 19 октябрь 

Ҳозирги кунда ўзининг машҳур ва гўзал шеърлари билан халққа танилаётган Аҳад Қаюм университет талаба-ёшлари билан ўтказилагн очиқ-мулоқотга ўзи бошловчилик қилишни истади. Бу талабаларга ҳам маъқул келди. Тадбир жуда қизиқарли ва гўзал шеърларга бой бўлди. У ўз шеърлари туркумидан ҳозирги кун ёшлари ҳақида ёзилганларини талабаларга ўқиб берди. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

Аҳад Қаюм ўзининг “Ҳали биз” номли шеърини ўқиб берганида талабаларнинг кучли қарсаклари билан якунланди.

Ҳали биз ҳаммага керак бўламиз,

Юраксизлар ичра юрак бўламиз,

Йўлсизларга оёқ, ожизга елка,

Шу Ватан ишонган билак бўламиз... 

Шу билан бирга, ушбу учрашувдан асосий мақсад талаба-ёшлар ўртасида ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни янада кучайтириш эканлигини инобатга олиб, талаба-ёшлар ҳам Аҳад Қаюмнинг бир қанча шеърларини ёд олиб беришди. Чунки ушбу шеърларда ўзбек тилининг гўзаллиги кўрсатиб берилганлигини таъкидлаб ўтишди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Олима аёллар кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган “Глобалашув жараёнида мафкуравий иммунитетни ошириш” мавзусидаги тадбир 

2011 йил 26 октябрь

Тадбирни Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири Р.Х.Муртазаева очиб берди. У ўз нутқида ҳар бир ижтимоий тоифанинг, сиёсий ҳаракатларнинг, гуруҳларнинг ўз мафкураси бўлиши мумкинлигин, аммо миллат мафкураси унинг таркибига кирувчи барча тоифалар ва гуруҳларнинг мақсад йўналиши тафаккуридаги энг умумий томонларни бирлаштиришини, шу билан бир қаторда, мафкура бизга эл-юртимиз, Ватанимиз олдидаги фуқоролик  бурчимизни теран англаб етишимизга, ёш авлоднинг ҳар бир вакилини ҳақиқий миллат фарзанди бўлиб улғайишига кўмаклашишини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Хотин-қизлар уюшмаси раиси, медицина фанлари доктори Г.Э.Воситхонова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият курилиш академияси  ректори Қ.Н.Нормирзаевич, Ўзбекистон Республикаси Миллий ғоя мафкура маркази бошлиғиМ.Қуръонов, Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Й.Абдураҳимовалар қатнашдилар.