O'zMU » Ma'lumotlar » Tadbirlar - noyabr

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда  “Конституция – изчил демократик ислоҳотлар асоси” мавзусида ўтказилган тадбир

2011 йил 2 ноябрь

Тадбирни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетиТалабалар касаба уюшмаси раиси И.Хамроев очиб берди. И.Хамроев мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалгаоширилган ислоҳатлар юзасидан қисқа мазмунда фикрлар билдирар экан, бунда асосан мамлакат тақдири ва келажаги ёшлар қўлида эканлигига ҳамда айни шу ҳақиқатни ёшлар онгу-шувурига етказиш муҳим вазифа сифатида кўтарилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди ва кейинги сўз навбатиниЎзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги пресс котиби Т.Тўраевга берди.

Т.Тўраев жамиятда юз бераётган воқеа ҳодисаларга бефарқ бўлмаслик жамиятнинг  каттаю-кичикни  бурчи эканини тушунтириб ўтди. Айнан ислоҳатларни моҳиятини билиш ислоҳатнинг бе восита иштирокчиси бўлишини   таъминлайди деб айтди. Конституциядаги ҳар бир қонуннинг асл мақсади ҳам инсон манфаати эканини билдириб ўтди. Республикамизда мустақиллик йилларида эришилган  бир қатор ютуқлар ҳақида гапириб, буларнинг ичида ўлим жазосини бекор қилиниши инсон қадр қиммати алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танлови (2-босқич)

2011 йил 4 ноябрь

Кўрик-танловни Ўзбекистон Миллий университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Қуранбоев очиб берди ва иштирокчиларни ҳайъат аъзолари билан таништириб ўтди. У кўрик-танлов иштирокчиларига омад тилаган ҳолда, кейинги сўз навбатини “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танлови 2-босқичининг ҳайъат раиси Муртазаева Раҳбар Ҳамидовнага берди. Убарча иштирокчиларни саҳнага чақириб, уларнинг чиқишлари кетма-кетлигини қура ташлаш орқали аниқлаб берди. Кўрик-танлов иштирокчилари ўз чиқишларини намойиш этдилар.

Ҳайъат аъзолари келишган ҳолда иштирокчиларни 100 баллик мезонда баҳолашди. Баҳолаш натижаларига кўра:

1-ўрин Ўзбекистон Давлат санъат институти Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Шавкат Ғаниевга(81 балл),

2-ўрин Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти Ўзбек ва чет тиллари кафедраси катта ўқитувчиси Ҳулкар Аҳмедовага(80 балл)

3-ўрин эса Тошкент Давлат Маданият институти Педагогика ва психология кафедраси мудири Зебо Қосимовага(75 балл) берилди.

Кейинги босқичга ҳайъат аъзоларининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, Ғаниев Шавкат кейинги босқичга тавсия қилинди.

 

Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Диний қўмита билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир 

2011 йил 4 ноябрь 

Тадбирни университет маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Қ.Қуранбоев кириш сўзи билан очиб берди. Янги ўқув йили бошлангандан буён ўтказилаётган, айниқса университетга биринчи курсга қабул қилинган талаба-ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларда юсак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш, баркамол авлодни вояга етказишда етакчи ўринни эгаллаган мавзулардаги тадбирлар ва бунинг натижасида эришилаётган ютуқлар ҳақида гапирди.

“Диний экстремизмнинг олдини олиш ва диний билимларни ривожлантириш” мавзусида ўтказилаётган ушбу тадбирнинг мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача гапирди ва бугунги тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар билан таништириб ўтди ва кейин сўз навбатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси қошидаги  Диний қўмитанинг маъсул ходими Д.С.Бобожоновга берди. У авваламбор худди шу мавзудаги тадбир мамлакатимизнинг энг улуғ даргоҳларидан бўлган, не-не улуғ алломаларга илм маскани вазифасини ўтаган, бугунги кунда энг билимли, энг доно, энг зукко ва чин маънода юксак аждодларга муносиб авлод бўлиб етишаётган талаба-ёшларни ўзида мужассамлаштирган Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилаётгани улар кўзлаган мақсаднинг энг асосийларидан бир  эканлигини айтиб ўтди.

Тадбир сўнггида мавзуга доир фильм намойиш этилди.

 

Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган “Мулоқот-Уз” компаниясининг тақдимот маросими

2011 йил 4 ноябрь

Маданият саройининг кичик мажлислар залида “Мулоқот-Уз” компаниясининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ш.Мирзаев очиб берди. У тадбир иштирокчиларини “Мулоқот-Уз” компонияси ходимлари билан таништириб ўтди ҳамда ушбу анжуманни ўтказишдан кўрилаётган мақсад ва натижалар ҳақида гапириб ўтди.

“Мулоқот-Уз” ижтимоий тармоғи ходимларининг сўзга ушбу тармоқнинг афзалликлари, бошқа халқаро тамоқлардан фарқи ва ютуқлари ҳақида гапириб ўтишди. Шу билан бирга, ўзларининг ушбу ижтимоий тармоқларини қизиқарли презинтациялар ёрдамида таништириб бердилар.

Ушбу тадбирдан асосий мақсад “Мулоқот-Уз” ижтимоий тармоғини ёшлар ўртасида кенг тарқалишига эришиш ҳамда ушбу тармоқдан фойдаланишнинг қулайликлари, афзалликлари билан талаба-ёшларни таништиришдир.

Тадбир қизиқарли савол-жавоблардан сўнг ўз якунига етди.


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Талабалар турар жойларида яшовчи талаба-ёшлар билан ўтказилган йиғилиш

2011 йил 7 ноябрь

Йиғилишни Ўзбекистон Миллий университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Қ.Қуранбоев очиб берди.Йиғилиш қатнашчиларини кун тартиби билан таништириб, сўз навбатини “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими С.Хикматовга берди.   Самуғжон Хикматов талабалар шаҳарчаси тўғрисида гапириб, талабалар шаҳарчаси ҳозирги кунда Тошкентнинг энг чиройли, кўркам шаҳарларидан бири эканлигини ва унда яратилган шароитлар тўғрисида айтиб ўтди. С.Хикматов ҳар бир ҳудудда ўзининг қонун-қоидалари бўлишини, талабалар шаҳарчасида ҳам ўзига яраша тартиб–қоида борлигини таъкидлади

Сўнгра кун тартибига биноан сўз навбати Олмазор туман “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ИИБ бошлиғи О.Қорабоевга берилди. О.Қорабоев талабалар шаҳарчасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тўхталиб, талабалардан огоҳ бўлишларини, ўзларини назорат қилишларини, шаҳарча, талабалар турар жойидаги ички тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишларини ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида белгиланган вақтдан кейин кўчага чиқмасликларини таъкидлади.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Мамлакатимзда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”нинг ижтимоий ҳаётга тадбиқ этилиши масалалари мавзусида ўтказилган илмий-амалий конференция

2011 йил 11 ноябрь

Конференцияни Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедов очиб берди. У барча тадбир иштирокчиларини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан, конференциянинг мақсад ва вазифалари ҳамда кун тартиби билан таништириб ўтди. Шундан сўнг, кейинги сўз навбатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Турсуновга берди. А.Турсунов ўз нутқида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳақида гапирар экан, қонунларимизнинг пухта ва аниқлигини таъкидлаб ўтди. Президентимиз И.А.Каримов томонидан бир йил олдин маъруза қилинган Концепциянинг ҳозирги кундаги аҳамияти ҳақида ҳамда мамлакатимизда демократик ислоҳотларни амалга оширишда давлат органлари ва сиёсий партияларнинг роли ҳақида гапириб ўтди.

Ўзбекистон Миллий унверситети  маьнавий-маьрифий ишлари бўйича проректори Қ.Қуранбоев конференциянинг иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, барчани Журналистика, Фалсафа, Иқтисодиёт ва Ҳуқуқшунослик факультетларида бўлиб ўтадиган Шўьба мажлисларига таклиф этди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари А.Арипов ва барча олий таълим муассасалари ректорларининг ташрифи

2011 йил 12 ноябрь

Тадбирни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазир ўринбосари Абдулла Нигматович очиб берди. Ушбу тадбирнинг ўтказилишидан асосий мақсад Ўзбекистон Миллий университетида ташкиллаштирилган Намунали факультет билан Ўзбекистон республикасидаги барча олий таълим муассасалари ректорларининг таништириш ҳамда ушбу намуна асосида бу ерда яратилган қулайликлар, ҳужжатларнинг юритилишини бошқа олий таълим муассасаларида ҳам қўллаш керак эканлигини таъкидлаб ўтди.

Мажлис тугагандан сўнг барча олий таълим муассасалари ректорлари ушбу факультетнинг барча хоналари, жумладан, деканат, кафедра, компьютер хоналари, маънавият ва маърифат хонаси, Камолот хонаси ҳамда ўқув заллари билан таништириб ўтилди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарини кенг тарғиботини йўлга қўйиш мақсадида Олий таълим муассасалари раҳбарлари учун ўтказилган йиғилиш

2011 йил 30 ноябрь 

Тадбирни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 1-ўринбосари М.Арипджанов очиб берди. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”  китоби аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

Йиғилишда бир қанча маърузулар тингланди. Маъруларда китоб яқин ўтмишимизнинг мураккаб тариxий-сиёсий босқичларини, жумладан, тасаввур қилиш хам қийин бўлган ғоят оғир ва тахликали бир вазиятда Ўзбекистон рахбари сифатида иш бошлаган Ислом Каримовнинг ўлкамизни чуқур инқироздан олиб чиқиш, уни қатъият ва матонат билан истиқлол сари бошлаш, Ватанимиз мустақиллигини эълон қилиш, умумxалқ сайловида ғолиб чиқиб, Президентлик қасамёдини қабул қилишигача бўлган, тинимсиз курашлар, кескин синов ва машаққатлар билан ўтганфаолият даврини ўз ичига олганлигини айтиб ўтилди.

Тошкент шаҳрининг барча таълим муассалари раҳбарлари учун ўтказилган тадбир “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” фильм намойиши билан якунланди.