O'zMU » Ma'lumotlar » Tadbirlar - dekabr

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарини ўрганиш ва ўқитиш мақсадида иқтидорли талаба-ёшлар иштирокида ўтказилган видеоконференция

2011 йил 2 декабрь

Конференциядан асосий кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида ишлаб чиқилган Ўқув-услубий қўлланмани ўқиш ва ўқитишдир. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган Ўқув-услубий қўлланмани ўқитишдан асосий мақсад ва вазифалар ҳамда унинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган ушбу Онлайн конференция икки кун давом этиши маълум қилинди. Кўплаб фикр ва мулоҳазалардан сўнг видео конференция ўз ниҳоясига етди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “8 декабрь – Конституция куни”га бағишланган “Конституция – изчил демократик ислоҳотлар асоси” мавзусида ўтказилган тадбир

2011 йил 6 декабрь

Ғофуржон Исроилович Конституция қабул қилинган куннинг 19 йиллиги муносабати билан профессор-ўқитувчиларни, талаба-ёшларни ва тадбир меҳмонларини чин юракдан қутлаб, барчага сиҳат-саломатлик ва улкан зафарлар тилади. У университетда мустақиллигимизнинг 20 йиллик арафасида ҳамда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар ҳақида гапириб ўтди. Шундан сўнг сўз навбатини Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси Бозоров Узоқ Бозоровичга берди. Узоқ Бозорович барчани Конституциямизнинг 19 йиллиги билан мубарокбод этган ҳолда ўзининг дил изҳорларини айтиб ўтди. Шундан сўнг у “Конституция – изчил демократик ислоҳотлар асоси” мавзусида маъруза қилди.

Университетда “8 декабрь – Конституция куни”га бағишлаб ўқитувчи-ходимлар ўртасида ўтказилган Воллейбол мусобақалари ғолибларини тақдирланди. Уларга эсдалик совғалари ва Дипломларни топширилди. Тадбир гўзлал бадиий қисм билан ўз    ниҳоясига етди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг барча иқтидорли талабалари билан “Барча яратилаётган имконитялар келажак пойдеворлари учун” мавзусида ўтказилган давра суҳбати

2011 йил 13 декабрь

Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Қуранбоев очиб берди. У ҳозирги кунда университетни тутган ўрни ҳақида гапириб, йиғилиш қатнашчиларини университетнинг эришаётган ютуқлари билан таништириб ўтди. Бунда айниқса, университетда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Талабаларнинг ўқиш давомида билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида яқин атрофдаги мактаб, лицей касб-ҳунар коллежларида устозлардан олган билимларини амалиётда қўллаш ва у ердаги ўқувчи ёшлар билан фикр алмашиниши кераклиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Мажлис давомида журналистика факультети 3 курс талабаси Гулноза Шарипова сўзга чиқиб, бугунги кунда юртбошимиз раҳнамолигида билимли, зукко, теран фикрлайдиган, етук кадрлар ва Университет раҳбарияти томонидан яратилиб берилаётган шарт-шароитлар, кенг имкониятлар мавжудлигини ҳисобга олиб, Университетни бошқа олийгохлар қаторида ўз ўрнини топишида, унинг салоҳияти янада юксалишида ўз ҳиссамизни қушишимиз лозим эканлигини таъкидлади.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш” мазусидаги тадбир

2011 йил 14 декабрь

Тадбирни  Ўзбекистон Миллий университети Талабалар  Касаба  уюшмаси раиси  Ислом  Ҳамроев  очиб  берди. У  тадбирни  ўтказишдан  кўзланган  асосий  мақсад,  талабалар  ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олидини олишга қаратилган тарғибот  ва  ташвиқот  ишларини  олиб  бориш, талабаларнинг  ўз  ҳуқуқидан  фойдалана  олиши, ҳуқуқ ва эркинликлар қонунларга  зид  бўлмаслигини  айтиб  ўтди.

Тадбирда  Ёшлик  талабалар  шаҳарчаси   ИИБ бўлим  бошлиғи  Ойбек  Қорабоев  амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини   билдириб   ўтди.  Шуни айтиш жоизки, бугунги кунга келиб университет ҳудудида ва талаба-ёшлар ўртасида ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликлар содир этилмаганлиги ушбу йўналишда олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишларининг натижасидир.

 

Мирзо  Улуғбек  номидагиЎзбекистонМиллийуниверситетиректорининг барча факультет деканлари ҳамда университет кафедра мудирлари билан ўтказган йиғилиш

2011 йил 27 декабрь

Йиғилишни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.Муҳамедов очиб берди. У ўз нутқида кун тартибига қўйилган барча масалаларга эътиборни қаратган ҳолда кафедра мудирларининг ижро интизомини таъминлаш борасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари, нутқлари, фармон ва қарорларининг мазмун-моҳиятини кафедра мажлисларида профессор-ўқитувчилар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва илмий ҳодимлар ўртасида доимий асосда тушунтириб бориш ишларини яхши йўлга қўйиш масалалари ҳақида гапириб ўтди.

КУН  ТАРТИБИ

  1. Одоб-ахлоқ қоидаларини профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ижросини таъминлаш тўғрисида.
  2. Кафедраларда иш юритиш тартиби ва ижро интизоми тўғрисида.
  3. Узлуксиз таълимни узвийлигини таъминлаш тўғрисида.
  4. Кафедраларда коорпоратив ҳамкорлик тўғрисида.
  5. Ҳар бир профессор-ўқитувчига ўнта талабани бириктириш тўғрисида.

Савол-жавоблардан сўнг ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

  1. Одоб-ахлоқ қоидаларини профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасидаги ижроси тўлиқ таъминлансин.
  2. Кафедраларда иш юритиш тартиби ва ижро интизоми янада мукаммал йўлга қўйилсин.
  3. Узлуксиз таълимнинг узвийлиги янада такомиллаштирилсин.
  4. Кафедраларда коорпоратив ҳамкорлик ишлари амалга оширилсин.
  5. Ҳар бир профессор-ўқитувчига 10 та талаба бириктирилсин.