O'zMU » Ma'lumotlar » Tadbirlar - yanvar

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган ўқув-услубий қўлланмани кенг миқёсда ўрганиш юзасидан Мирзо  Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган Online конференция 

2012 йил 4 январь

Конференция Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ўтказилди. Онлайн тизимида ўтказилган ушбу конференцияда мамлакатимизнинг барча олий таълим муассасалари қатнашдилар. Жумладан Ўзбекистон Миллий университети ҳам фаол иштирок этди.

Конференциядан асосий кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида ишлаб чиқилган Ўқув-услубий қўлланмани ўқиш ва ўқитишдир. 

Видео конференцияни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б.Ю.Ходиев олиб борди. У ушбу конференцияни очиқ деб эълон қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган Ўқув-услубий қўлланмани ўқитишдан асосий мақсад ва вазифалар ҳамда унинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган ушбу Онлайн конференция икки кун давом этиши маълум қилинди. Кўплаб фикр ва мулоҳазалардан сўнг видео конференция ўз ниҳоясига етди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган ўқув-услубий қўлланмани кенг миқёсда ўрганиш юзасидан Мирзо  Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилган Online  конференция ва ўқув семинари

2012 йил 5 январь

Онлайн тизимида ўтказилган ушбу конференцияда мамлакатимизнинг барча олий таълим муассасалари қатнашдилар. Жумладан Ўзбекистон Миллий университети ҳам фаол иштирок этди. Конференциядан асосий кўзланган мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини янада чуқурроқ ўрганиш мақсадида ишлаб чиқилган Ўқув-услубий қўлланмани ўқиш ва ўқитишдир.

Академик-лецей ва коллежлар бўйича проректор Б.Ҳусанов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган Ўқув-услубий қўлланмани ўқитишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

Конференция Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан ўтказилди. Онлайн тизимида ўтказилган ушбу конференцияда мамлакатимизнинг барча олий таълим муассасалари қатнашдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 20 йиллиги муносабати билан Мирзо  Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ватанпарварликни чинакам эътиқодга айлантирайлик” мавзусидаги маърифий байрам тадбири

2012 йил 12 январь

Тадбир Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон “Миллий Тикланиш демократик партияси” билан биргаликда ташкиллаштирилди. Тадбирни очиб бериш учун сўз Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедовга берилди. У ўз нутқида Ватаннимизни   қўриқлашдек шарафли бурчни адо этаётган  йигитларимизни бугунги байрам билан табриклаб, Ватанни ҳимоялаш – инсоний бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтди. Ғ.И.Мухамедов ўз табрик сўзидан сўнг, 14 январь – “Ватан  ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Куролли кучларининг 20 йиллиги байрами муносабати  билан, ўз хизмат вазифасини сидқи дилдан бажарган, касбий маҳорати, наъмунали ҳулқи, ҳарбий кафедранинг моддий ўқув баъзаси ривожланишига қўшган катта хизмати учун 8 нафар офицерларга миннатдорчилик, 3 нафар офицерга эса қимматбаҳо совғалар топширди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг оркестри, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ашула ва рақс ансамбли ҳамда Тошкент Олий Умумқўшин Қўмондонлик билим юрти разведкачи гуруҳи, сержант Толиб Ражабов бошчилигида қўл жанги санъатини намойиш этишди. Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  артист  Илҳом  Фармонов  ва “Мезон” гуруҳи  ўзларининг  байрам қўшиқлари  билан  иштирок этишди.

 

Мирзо  Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобини ўрганиш бўйича ўтказилган конференция

2012 йил 24 январь 

Тадбирни Ўзбекистон Миллий университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Қуранбоев очиб берди.У Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”  китоби аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири Р.Муртазаева, иқтисодиёт факультети декани Ф.Эгамбердиев, ҳуқуқшунослик фанлари доктори А.Тошпўлатов ва Д.Хабибуллаеваларнинг маърузулари тингланди. Маърузаларда китоб яқин ўтмишимизнинг мураккаб тариxий-сиёсий босқичларини, жумладан, тасаввур қилиш хам қийин бўлган ғоят оғир ва тахликали бир вазиятда Ўзбекистон рахбари сифатида иш бошлаган Ислом Каримовнинг ўлкамизни чуқур инқироздан олиб чиқиш, уни қатъият ва матонат билан истиқлол сари бошлаш, Ватанимиз мустақиллигини эълон қилиш, умумxалқ сайловида ғолиб чиқиб, Президентлик қасамёдини қабул қилишигача бўлган, тинимсиз курашлар, кескин синов ва машаққатлар билан ўтган фаолият даврини ўз ичига олганлигини айтиб ўтилди.