O'zMU » Ma'lumotlar » Tadbirlar - fevral

Мирзо  Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Камолот ЁИҲ билан ҳамкорликда “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчамлашган ҳолда ортиқча дабдабабозликларсиз ташкил этишнинг самарали йўллари” мавзусидаги йиғилиш

2012 йил 1 февраль

Тадбирни Ўзбекистон Миллий университети Хотин-қизлар Қўмитаси раиси Л.Муҳаммаджонова очиб берди. У барча йиғилиш қатнашчиларини тадбир меҳмонлари билан таништириб ўтди ва уларга ушбу йиғилишга ташриф буюрганлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

У ўз сўзида Президент томонидан бу йил “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилингани бежиз эмаслигини таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда ёш оилалар ўртасида ажримлар кўпайиб бораётганини ва бу ҳолат жуда ҳам ачинарли эканини айтиб ўтди. Шу билан бирга, оилалардаги асосий низолар, сабрсизликдан келиб чиқишиниайтиб, лекин ҳозирги кун ёшлари учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар жуда кўплигини шунда ҳам ажримларнинг сони камаймаганини гапириб ўтди.

Л.Муҳаммаджонова кейинги сўз навбатини “Чимбой ота” масжиди имоми, маҳалла диний идора ходими Ф.Хусановга берди.Тўйларда ва маросимларда  ортиқча дабдабабозликлар ҳозирги кунга келиб анча камайгани ҳақида гапираркан, исрофгарчилик диний ақидаларга ҳам тўғри келмаслигини айтиб ўз сўзини якунлади. 

Сўнг Л.Муҳаммаджонова барча тадбир иштирокчиларини бахс-мунозарага чорлади. Меҳмонлар талаба-ёшлар томонидан берилган барча саволларга жавоб беришди. Қизғин суҳбат ва савол-жавоблардан сўнг тадбир якунланди.

 

Мирзо  Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Талаба-ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва турли жиноятчиликнинг содир бўлишини олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш” мавзусидаги тадбир

2012 йил 6 февраль

Тадбирни Ўзбекистон Миллий университети илмий ишлар буйича проректори Х.Тойчиев очиб берди. У ўз нутқида ёшлар орасида гиёҳвандликка ва турли жиноий ҳаракатларнинг содир этилишини олдини олишга, уларда соғлом турмуш тарзини шакллатиришга қаратилган чора-тадбирлар бугун Республикамизнинг турли жойларида ташкил этилганини таъкидлади. Ана шундай учрашувлар келажагимиз таянчи бўлган талаба-ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг турли кўринишлари ва диний экстримизмнинг олдини олишга қаратилганлигини айтиб ўтди. 

Тошкент шахар ИИБ бошлиги ўринбосари, полковник Т.Собиров сўзга чиқиб, гиёҳвандлик ва ҳуқуқбузарликлар нафақат ўғил болалар орасида, балки қизлар орасида ҳам учраётганлигини таъкидлади. Буни олдини олиш учун фуқароларнинг ён атрофидаги ҳодисаларга, дўстлари ва ўртоқларини хатти-ҳаракатларига эътиборли бўлиши ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ота-оналар эса фарзандларини доимий назорат қилишлари кераклиги ҳақида гапирди. 

Шундан сўнг тадбир  қатнашчилари сўзга чиқиб,  талаба-ёшларни қизиқтирган барча саволларига жавоб бердилар.

Тадбир сўнггида гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини  ўзида акс этирган ҳужжатли видеофильм намойиш этилди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Билимли ва ақл-заковатли етук авлодни тайёрлаш – мамлакатни барқарор ривожлантириш ва модернизациялашнинг муҳим шарти” мавзуидаги Халқаро конференция

2012 йил 16-17 февраль 

Халқаро конференция иштирокчиларини кутиб олиш  ДАСТУРИ: 

11.40 – 12.00  Меҳмонларни кутиб олиш ва маъмурийбинонинг биринчи қавати ҳамда “Нодир қўлёзмалар”музейи билан таништириш.

12.00 – 12.30  “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”хонасида бўлиб ўтадиган Online конференция ҳамдаректор Ғ.И.Муҳамедовнинг презинтацияси намойиши

12.30 – 12.50  Халқароуниверситетларбилан университетўртасидамеморандумларимзолаш.

12.50 – 13.00  Меҳмонларни 2-қаватда ташкиллаштирилган“Инновацион ғоялар кўргазмаси” билан таништириш.

13.00 – 13.20  Намунавий Иқтисодиёт факультетидаги деканат, кафедра билан ҳамда ўқув ва Камолот, маънавият, илмий-тадқиқот хоналари билан таништириш.

13.20 – 13.30  Ўқув биносининг 1-қаватида ташкиллаштирилган барча факультетларнинг ўқув-услубий ишларини акс эттирувчи кўргазма билан таништириш.

13.30 – 13.40  Меҳмонларга эсдалик совғаларини улашиш ҳамда кузатиб қўйиш.

Чет эллик меҳмонлар университетнинг биринчи қаватидаги стендлар, “Нодир қўлёзмалар” музейи ҳамда “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” хоналари билан таништирилди.Халқаро конференция иштирокчилари Иқтисодиёт факультети талабаларининг дарс жараёнида қатнашдилар. Чэт эл давлари билан имзоланган ҳамкорлик шартномалари келажакда университет салоҳиятининг янада ошишига хизмат қилади. Чет эллик меҳмонлар университетдан яхши таассуротлар билан жўнаб кетишди.

Мирзо  Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Журналистика факультети ташаббуси билан ўтказилган “Оммавий маданият” мавзусидаги конференция

2012 йил 22 февраль

“Оммавий маданият” мавзусидаги анъанавий талабалар Медиа-конференцияси муваффақиятли бўлиб ўтди. Ҳамкорларимиздан Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси  матбуот котиби Д.Дултаева, «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази вакили О.Файзиев, «Sarkor Telekom» Интернет-провайдери вакили М.Пак, “Ucell” савдо белгиси вакили Д.Азизов, UzinfoCom ахборот технологияларини ривожлантириш ва компьютерлаштириш маркази мутахассиси З.Шожалилова, Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатаси матбуот котиби Д.Рузметова қатнашдилар. Хайъат аъзолари номинациялар бўйича ўз фикр мулохазаларини очиқ баён этдилар, бахсли жараёнлар очиқ овоз бериш орқали ҳал этилди.

Конференцияда талабалар фаол иштирок этдилар. Хусусан, Ж.Номозов, К.Файзуллаева, Р.Омонов, М.Дурдиев, К.Ильиных, Н.Алишевлар   “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Тошкент” телеканаллари журналистларига тадбир хақида интервью бердилар.

Таклиф этилган талабалар ҳам мунозарада фаол иштирок этдилар ҳамда ЎзДЖТУ талабалари,  «Келажак овози» ёшлар ташаббуслари маркази вакиллари савол жавоб жараёнида ўз фикрларини ва таклифларини билдириб ўтдилар. Тақдирланган талабалар ўз иқтидорини кўрсата олди ва номинацияларда муносиб баҳоланди.

 

Мирзо  Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг иқтидорли талабалари билан ўтказилган йиғилиш

2012 йил 28 февраль

Мажлисни университет ректори Ғ.Мухамедов кириш сўзи билан очиб берди. У ҳозирги кунда университетни тутган ўрни ҳақида гапириб, йиғилиш қатнашчиларини университетнинг эришаётган ютуқлари билан таништириб ўтди. Бунда айниқса, университетда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларнинг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 16-17 феврал кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтган халқаро конфренция мисолида ҳам кўриш мумкунлигини билдириб, унда университетга ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш ва таништирувчи “Таржимон гуруҳи”нинг ўрнига алоҳида тўхталиб ўтди. 

Шундан сўнг, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Қуранбоев сўзга чиқиб, университетда яратилган шарт-шароитлар юзасидан гапириб, университет иқтидорли талаба-ёшларни аниқлаш, уларнинг ҳамкорлик учрашувларини ташкил этиш (ҳар ойда камида бир маротаба) ва ҳар бир талаба-ёшларга профессор-ўқитувчиларни бириктириш таклифи билан чиқди. Талабаларнинг ўқиш давомида билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида яқин атрофдаги мактаб, лицей касб-ҳунар коллежларида устозлардан олган билимларини амалиётда қўллаш ва у ердаги ўқувчи ёшлар билан фикр алмашиниши кераклиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Мажлис давомида журналистика факультети 3 курс талабаси Гулноза Шарипова сўзга чиқиб, бугунги кунда юртбошимиз раҳнамолигида билимли, зукко, теран фикрлайдиган, етук кадрлар ва Университет раҳбарияти томонидан яратилиб берилаётган шарт-шароитлар, кенг имкониятлар мавжудлигини ҳисобга олиб, Университетни бошқа олийгохлар қаторида ўз ўрнини топишида, унинг салоҳияти янада юксалишида ўз ҳиссамизни қушишимиз лозим эканлигини таъкидлади.