O'zMU » Ma'lumotlar » Tadbirlar - mart

Мирзо Улуғбек номидаги  Ўзбекистон Миллий университетида  «Ёшлар ўртасида диний экстремизм ва терроризмни содир бўлишини олдини олиш» мавзуси бўйича ўтказилган  тадбир

2012 йил 2 март

Тадбирни очиб бериш учун сўз Ўзбекистон Миллий университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Қ.Қуранбоевга берилди. У ўз нуткида ёшларда эртанги кунга бўлган ишонч, юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ эркинлиги ва фаровонлигига эришиш, комил инсони тарбиялаш, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик ҳамда маънавий-маърифий билимларини бойитиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда айнан “Диний экстремизмнинг олдини олиш ва диний билимларни ривожлантириш” мавзусида ўтазилаётган ушбу тадбирнинг мақсад ва вазифалари билан бугунги тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни таништирди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар қўмитанинг масъул ходими М.Мирисмоилов сўзга чиқди. Бундай мавзудаги тадбир мамлакатимизнинг энг улуғ даргоҳларидан бўлган, не-не улуғ алломаларга илм маскани вазифасини ўтаган, бугунги кунда энг билимли, энг доно, энг зукко ва чин маънода юксак аждодларга муносиб авлод бўлиб етишаётган талаба-ёшларни ўзида  мужассамлаштирган Ўзбекистон Миллий университетида ўтказилаётгани, улар  кўзлаган мақсаднинг энг асосийларидан бири  эканлигини айтиб ўтди. 

Шундан сўнг, Рус праваслав черкови вакили О.С.Шкварядюк сўзга чиқиб,Ёшлар орасида диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишда ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш. Ҳозирги даврда бундай оқимлар аҳолининг  айрим қатламлари, айниқса, ёшлар онги ва қалбига таъсир қилиб, диний экстремизм, вайронакорлик, бузғунчилик, аҳлоқсизлик ғояларини зимдан амалга тарғиб-ташвиқ этиб сингдириш каби ғаразли мақсадлардан иборат эканини уқтириб ўтди.

 

Мирзо Улуғбек номдаги Ўзбекистон Миллий университетида2012 йил – “Мустаҳкам оила йили”га   бағишланган “Оила мустаҳкамлиги – жамият тараққиётининг пойдевори” мавзусидаги анжуман

2012 йил 5 март

Тадбирни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедов очиб берди. У ўз нутқида мамлакатимизда 2012 йил – “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинганлиги оилалар фаровонлигини ошириш, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, мустаҳкам оилани шакллантиришда маҳалланинг мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтириш каби эзгу мақсадлар сари қўйилган муҳим қадам эканлигини таъкидлаб ўтди. 

ТадбирдаЎзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раисиТ.К.Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла” жамоат фонди раиси 1-ўринбосариГ.Адилова, Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг 1-ўринбосариФ.Муҳаммаджонова ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги “Маънавият ва маърифат” маркази раҳбариМ.Комиловлар қатнашди.         

Анжуман сўнггида “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурини амалга ошириш юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедов ушбу тадбир қатнашчиларига ўз миннатдорчилигини изҳор этган ҳолда анжуманни якунлади.


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланган тадбир

2012 йил 6 март

Тадбир бошловчиларнинг аёлларни мадҳ этувчи гўзал шеърлари билан бошланди. Табрик сўзлардан сўнг тадбирни очиб бериш учун сўз Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедовга берилди. У барча аёлларни баҳорнинг энг гўзал байрами бўлмиш “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” билан чин дилдан муракбод этди.Ғ.И.Муҳамедов бугунги кунда жамиятда аёлларнинг тутган ўрни, эришаётган ютуқлари ҳақида гапираркан, университетимиз аёлларининг ватанимиз равнақи йўлидаги барча эзгу ишларини санаб ўтди. Уларга ўзининг дил изҳорларини билдирган ҳолда университетнинг барча эркаклари номидан табрик йўллади.

Шундан сўнг саҳнага университет профессор-ўқитувчилар Касаба уюшмаси раиси А.Холмирзаев таклиф этилди. Университет аёл ходималари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиблари дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шу билан бирга, барча факультетлардан маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштироклари учун талаба-қизларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “НАВРЎЗ” умумхалқ байрамининг нишонланиши

2011 йил 21 март

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талаба-ёшлари ўртасида миллий қадриятларни эъзозлаш, ёшлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни янада юксалтириш мақсадида Талабалар турар жойларида “Наврўз” умумхалқ байрами юқори савияда ўтказилди.Байрам тадбирини университет ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси очиб берди. У барчани байрам билан қутлаб Наврўз сайлини очиқ деб эълон қилди.

Халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланган “Наврўз” умумхалқ байрамида профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Ҳар бир талабалар турар жойларида факультетлар  Республиканинг 12 вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг урф-одатлари ва миллий қадриятларини акс эттирувчи чиқишлар ва халқ қўшиқлари билан беллашдилар.  

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган кўрик танловлар, бадиий чиқишлар ва спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш

2012 йил 28 март

Ўтказилган кўрик танловлар, бадиий чиқишлар ва спорт мусобақалари ҳақамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб борилди. Ғолиблар университет илмий кенгашида тақдирланди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари қарори билан умумий натижа - баҳорий таомлар ва миллий қадриятларни тарғиб этиш бўйича 3-ўринни Журналистика, Хорижий филологияси, Иқтисодиёт факультетлари, 2-ўринни Биология-тупроқшунослик ва Тарих факультетлари ҳамда 1-ўринни Ўзбек филологияси факультети эгаллади. Гуллар сайли бўйича 3-ўрин билан Фалсафа, 2-ўрин билан Биология-тупроқшунослик, 1-ўрин билан Хорижий филология факультетлари тақдирланди. Деворий газеталар кўрик танлови бўйича 3-ўрин билан Журналистика, 2-ўрин билан Хорижий филология, 1-ўрин билан Биология-тупроқшунослик факультетлари тақдирланди.

Спорт мусобақалари натижасига кўра волейбол бўйича қизлар ўртасида Ўзбек филологияси, футбол бўйича Физика факультети, стол тенниси бўйича ўғил болалар ўртасида Асатиллаев Ботир-География факультети 1-курс талабаси, қиз болалар ўртасида Файзуллаева Дилноза - Физика факультети 3-курс талабаси, арқон тортиш бўйича Физика, Шашка бўйича ўғил болалар ўртасида Ахмедов Азамат – Механика-математика факультети 2-курс аспиранти, қиз болалар ўртасида Ахмедова Бахтигул – Физика факультети 1-курс талабаси, Шахмат бўйича ўғил болалар ўртасида Нормуродов Дилмурод – Физика факультети 3-курс талабаси, қизлар ўртасида Нодиржнова Нодира – механика-математика факультети 3-курс талабаси, армрейслинг бўйича ўғил болалар ўртасида Ғаниев Отабек – Ҳуқуқшунослик факультети 1-курс талабаси тақдирланди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаба-ёшлар ўртасида турли кўнгилсиз воқеаларни олдини олишга қаратилган “Жондин сени, кўп севармен, эй умри - азиз” мавзусидаги учрашув

 2012 йил 29 март

Тадбирни Ўзбекистон Миллий университети маънавий-маърифий ишлар буйича проректори Қ.Қуранбоев кириш сўзи билан очиб, тадбир меҳмонларини таништириб ўтди. У ўз нутқида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг туб моҳияти ёшларга қаратилганлигини аниқ мисоллар ва яратилаётган шароитлар билан атрофлича тушунтириб берди. Шу билан бирга мазкур яратилган шароитлардан оқилона фойдаланмасдан, талабалик даврида етарли таълим ва тарбия олмаслиги натижасида турли оқимлар таъсирига тушиб қолиш ва турли жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг салбий оқибатлари ҳақида гарипиди. Тадбирда ёш авлод интеллектуал салоҳиятининг юксалишига ва маънавий камолотида давлат аҳамиятига молик вазифа сифатида қаралиши айнан ёшларни билимли, ватанпарвар, халқпарвар, тадбиркор, меҳнатсевар ва ижтимоий фаол қилиб тарбиялаш, лозимлигини таъкидланди. Умр – азиздир, уни авайлаш ва қадрига етиш керак. Буни Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Беруний, Мирзо Улуғбек, Фаробий, Ибн Сино, Алишер Навоий, Имом Бухорий, Имом Термизий, Бахоуддин Нақшбанд каби кўплаб алломаларимиз тимсоли, асарлари, илмий мероси ва фаолиятисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Шундай экан ёш йигит-қизлар авлодларимиз давомчилари бўлиши ва ёшликни қадрига етиб, илм олишга, устозларидан иложи борича кўп тажриба ва фикр алмашишга ҳаракат қилиш кераклигини гапириб ўтилди.