O'zMU » Ma'lumotlar » Tadbirlar - may

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган “Икки авлод учрашуви”номли тадбир

2012 йил 4 май

Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий кафедраси бошлиғи полковник А.Артиқов ҳамда ушбу кафедрада таҳсил олувчи зобитлар тадбирни тантанали равишда очиб беришди. Тадбирни бошлаш учун сўз маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Қуранбоевга берилди. У Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорининг табригини билдириб, барча йиғилганларни самимий табриклаб ўтди. Табрик сўнггида икинчи жаҳон уруши, афғон уруши қатначилари, меҳнат фахрийларига байрам совғаси сифатида пул мукофотлари топширилди. Қ.Қ.Қуранбоев мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши ва мана шундай тинч, осуда ҳаёт кечиришимизда фахрийларимизнинг алоҳида ўринлари борлигини билдириб ўз сўзини якунлади.

Сўнг сўз Ҳарбий кафедраси бошлиғи полковник А.Артиқовга берилди. У ўз сўзини Ҳурматли Президентимиз И.Каримов ташаббуслари билан 1999 йилдан эътиборан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланиб келаётганини, бу санага бундай асос солиниши Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун жон фидо этган фарзандлар хотирасини абадийлаштириш, ёш авлодни тарбиялаш, камолга етказиш йўлида муносиб улуш қўшаётган фахрийларни эъзозлаш, қадрлашни доимо эслатиб туришини билдириб ҳамда барчани ушбу байрам билан яна бир бор қутлаб тадбирни якунлади.

Шундан сўнг барча тадбир меҳмонлари университет маъмурияти томонидан ташкиллаштирилган байрам дастурхонига таклиф этилди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган “Икки авлод учрашуви”номли тадбир қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийлари учун байрам дастурхони ташкил қилинди

2012 йил 4 май

Қ.Қ.Қуранбоев байрам дастурхони ва “Икки авлод учрашуви”га йиғилган нафақадаги икинчи жаҳон уруши, афғон уруши қатначилари ҳамда меҳнат фахрийларини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб, уларнинг ўгитлари ва Ватан учун қилган улкан хизматлари авлодлар учун ҳамиша ўрнак бўлиб қолишини билдириб ўтди. Бундан ташқари, тадбирни “Икки авлод учрашуви” деб номланишидан асосий мақсад, мустақилликка эришиш ва унгача бўлган ҳаракатлар, ота-боболаримиз орзусини бугунги кун ёшларига тушунтириш ҳамда бу кунларни қадрига етиш, асраб авйлаш келажак авлодларга бунданда кўркам ва мустаҳкам етказиш эканлигини тушунтиришдан иборат эканлигини билдириб ўтди.

Шундан сўнг биология-тупроқшунослик факультети меҳнат фахрийси профессор М.Валихоновга сўз берилди. У ташкил қилинган ажойиб учрашув ва эътибор учун ҳамда ушбу тадбир ташкилотчиларига ва шинам байрам дастурхони учун ўзининг миннатдорчилигини билдириб ўтди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ёшлар ва ҳозирги замон” мавзусидаги иқтидорли талабалар конференцияси

2012 йил 11 май

Конференцияни Тарих факультети декани М.Ҳайдаров очиб берди. Тадбир давомида умуминсоний қадриятларга содиқлик, халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, инсонинг ўз имкониятларини эркин намоён килиш, Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бунга лоқайдлик билан ёндошмаслик кераклигини, энг аввало ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш керак эканлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбирда Ватанимизда  қадимдан бизга ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолган урф-одатларимиз, удумлар, қадриятлар ва анъаналаримизнинг нақадар юксак мақомга эга эканлигини, бу олтин меросни сақлаб, сайқал бериб, керак бўлса ривожлантириб келгуси авлодларга етказиб бериш бугунги кунда барчамизнинг шарафли бурчимиз эканлиги таъкидланди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ташкил топган кунига бағишланган “Мўътабар зиё маскани” номли маърифий байрам тадбири

2012 йил 11 май

Тадбирни академик лицей ва коллежлар бўйича проректор А.Умаров ўзининг кириш сўзи билан бугунги университет 94 ёшига бағишланган тадбирни очиб берди. Байрам табриги учун сўз навбатини университет факультетлараро Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири Р.Муртазаевага берди. У тадбир қатнашчиларини университет ташкил топган кун ва бу даргоҳнинг қадр-қиммати ҳақида гапириб, ўтган давр ичида университет босиб ўтган йўл ва унинг машаққатлари ҳақида гапириб алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу тадбирнинг “Мўтабар зиё маскани” деб номланганишидан  асосий максад ҳам талаба-ёшларга шу зиё маскани тўғрисида  университетнинг салкам бир асрлик тарихи ҳақида гапириб ўтди.

Тадбирда ҳозирги кунда ҳам университет карвонбоши олийгоҳ сифатида ўз нуфузини сақлаб келаётганини таъкидлаб, жорий йилнинг 16-17 февраль кунлари республикамизда бўлиб ўтган “Юксак билимли ва интелектуал ривожланган авлодни тарбиялаш –мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизациялашнинг муҳим шарти” мавзуидаги халқаро конфренцияда ҳам юқоридаги сўзларимиз яна бир бор ўз аксини топди деб таъкидлаб ўтилди.

Байрамнинг бадиий қисмида “Ўзбегим” рақс дастаси, республикамизда ҳизмат кўрсатган артистлар Г.Мамазоитова, И.Фармонов, қизиқчи Б.Тошматов, “Ниҳол”мукофоти совриндорлари “Караван” гуруҳи ва бошқа санъаткорлар ижросида қўшиқлар ижро этилди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2011-2012 ўқув йили давомида барча факультетларда талаба-қизлар ўртасида “Латофат-2012” шиори остида кўрик-танловлар ўтказилди

2011 – 2012 ўқув йили

 

Тарих факультети – “Зиё маликалари”

Ўзбек филологияси факультети – “Ораста қизлар”

Иқтисодиёт факультети – “Тадбиркор аёл”

Механика- математика факультети – “Латофат-2012”

Геология факультети – “Факультет гўзали”

Ҳуқуқшунослик факультети – “Йил маликаси”

Биология- тупроқшунослик – “Шахло қизлар”

Физика факультети – “Латофат-2012”

Кимё факультети – “Қизлар давраси”

Журналистика факультети – “Суҳандон-2012”

Фалсафа факультети – “Олима аёл”

Хорижий филология факультети – “Миллий университет зеболари”

  

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетидаЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида “Инсон хотираси – боқий, қадр-қиммати – улуғ” мавзусидаги нутқини ўрганиш ва тарғиб этишга бағишланган давра суҳбати

 

2012 йил 21 май

Тадбирни Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедов очиб берди.У  Президентимизнинг бу чиқиши, унинг барча нутқ ва маърузалари каби, ўзининг долзарблиги, кенг қамрови, теран мантиқий асоси, амалий хулоса ва таклифлари билан илм аҳлларида, айниқса талаба ёшларда катта қизиқиш уйғотди-дея ўз сўзини давом этди. Президентимиз нутқида илгари сурган ғояларни биз илм аҳллари – талаба ёшларимизга яний ҳар бир талабага, академ груҳда, индивидуал тарзда етказиш ва хотира қадрига эга бўлган ҳар қандай ёшларимизни – миллий онг, миллий ғояларга таянган ҳолда тарбияланиши, шунингдек, ўтиш даврида ҳамма ўтади, шу ўтиш даврини ёшларга тўғри тушунтира билишимиз кераклигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Миллий университети факультетлараро Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири, профессор Р.Муртазаева сўзга чиқиб, бу борада университетимизда олиб борилиши мумкин бўлган ишлар тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, бунга кўра йирик олимлар, мутахассислар, талаба ва ўқувчиларни жалб этган ҳолда давра суҳбатлари, семинарлар, учрашувлар-мулоқот ҳамда баҳс-мунозараларни ташкил этиш, Республикамиз оммавий ахборот воситаларида, газета ва журналларда илмий оммабоп мақоллалар чоп этиш, оилаларда, маҳаллаларда ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда ёшларни гуманистик руҳда тарбиялашда профессор-ўқитувчиларнинг малакаларини оширишдан иборат эканлигини гапириб ўтди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон” терма жамоаси аъзоси  машҳур футболист Одил Аҳмедов билан ўтказилган учрашув

 2012 йил 29 май

Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг ташаббуси билан “Ўзбекистон” терма жамоаси аъзоси футболист Одил Аҳмедов ва талаба-ёшлар ўртасида учрашув ташкиллаштирилди. Ушбу учрашувдан кўзланган мақсад, талаба-ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда уларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишларини йўлга қўйишдир.

Тадбирда Одил Аҳмедов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда Ўзбекистон спортнинг ривожи, ютуқлари ҳамда айнан футбол соҳасида эришилган ютуқлар ва бартараф этилиши лозим бўлган айрим камчиликлар ҳақида гапириб ўтди.

Шундан сўнг талаба-ёшлар ўзларининг қизиктирган саволларига Одил Аҳмедов томонидан тўлиқ  ва аниқ жавоблар олишди. М.Мирсоатова барча тадбир иштирокчилари номидан футболист Одил Аҳмедовга миннатдорчилик билдирган ҳолда тадбирни якунлади.