O'zMU » Ma'lumotlar » Tadbirlar - iyun

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Талабалар турар жойида ўтказилган “Ҳаракат хавфсизлиги – осойишталик гарови” мавзусидаги тадбир

2012 йил 1июнь

Тадбир Олмазор тумани ИИБ бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, талаба-ёшларнинг кўчаларда ва транспорт воситаларида ҳамда енгил автомобилларда ҳаракатланиш қоидалари ҳақидаги билимларини текшириш, шу билан бирга, турли хил ҳалокатларни олидини олиш йўллари билан таништиришдир. Тадбирда “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими С.Ҳикматов қатнашди. Олмазор тумани ИИБ бошқармаси ходимлари автоҳалокатлар оқибатлари ва улардан кўриладиган зарарларни табиий ҳалокатга учраган машиналар ёрдамида кўргазмали тушунтириб бердилар. Қизғин савол-жавоблардан сўнг тадбир ўз ниҳоясига етди.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Фуқаролик жамияти ривожида аёлларнинг ўрни” мавзусидаги анжуман

2012 йил 12 июнь

Тадбирни Ўзбекистон Миллий университети Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Муҳаммаджонова кириш сўзи билан очиб, тадбир меҳмонлари билан таништириб ўтди. У бугунги “Фуқоралик жамияти ривожида аёлларнинг ўрни” мавзусидаги тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мустақиллик йилларида мамлакатимизда оила институтини ривожлантириш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёлларни оила ва жамиятдаги мавқеини янада оширишга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш, баркамол авлодни вояга етказиш масаласида бугунги кунда оила олдига қўйилган муҳим вазифаларни таҳлил қилиш ва шу каби бошқа масалалар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза юритишдан иборат эканлигини таъкидлади.Анжуманда ёшлар тафаккури тарзида кучли ривожланишнинг юзага келиши, у орқали халқ руҳиятида келажак ҳаётдаги фаровонликка дадил ишонч пайдо бўлганлиги гапирилди. Бундан ташқари оилада ота-оналарнинг педагогик маданиятини, ижтимоий-сиёсий, хуқуқий, тиббий маданиятини ошириш ишига доимий равишда эътибор қаратишимиз лозимлиги, шу сабабли  жамоат ташкилотлари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ижтимоий ҳамкорликни ўрнатиш, ёш оилаларнинг барқарор ривожланишига, улардаги муаммоларни ижобий томонга ҳал қилиш ва қизларни эрта никоҳга киришларини олдини олишга бўлган чора-тадбирларни амалга ошириш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган давра суҳбати

2012 йил 26 июнь

 Тадбирни Ўзбекистон Миллий университети ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ғофуржон Муҳамедов табрик сўзи билан очиб берди. У ОАВ ходимларини ҳамда ёш журналист кадрлар тайёрлаш тизимида меҳнат қилаётган барча  инсонларни 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан чин дилдан муборакбод этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги матбуот хизматлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий уюшмаси масъул ходимлари ва мамлакатимизнинг етакчи ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2011-2012 ўқув йили якунида барча факультетларда ўтказилган “Оқ йўл Сизга, битирувчилар!” номли хайрлашув тадбирлари

2011 – 2012 ўқув йили якунида

Тадбирларни анъанага биноан Ўзбекистон Миллий университети ректори Ғ.И.Муҳамедов табрик сўзи билан очиб берди. У ўз нутқида барча битирувчиларга ўзининг самимий тилакларини билдириб, келгусидаги режаларига омад ҳамда ўз олдиларига қўйган барча мақсадларига эришишларига тилакдош эканлигини айтиб ўтди. Тадбирда талабалар томомнидан Қасамёд ўқилди. Улар ушбу қасамёдда келажакда ўз ватанлари учун керакли инсон бўлиб етишишга ваъда бердилар.

Тадбир давомида факультетларнинг профессор-ўқитувчилари ҳам талаба-ёшларга ўзларининг қутловларини билдириб ўтишди ҳамда иқтидорли,  фаол талабаларга ўзларининг эсдалик совғаларини, диплом ва фахрий ёрлиқларни топширдилар. Шундан сўнг тадбир эл суйган санъаткорларнинг гўзал куй-қўшиқлари билан давом эттирилди.