O'zMU » Ma'lumotlar » Bosmaxona

Ўзму босмахонаси раҳбари Тўрахўжаев Ботир Рихсиевич.

Телефон рақами: 246-87-51

Иш кунлари:   Душанба – Жума

соат 8.00 дан – 17.00 гача

Тушлик 12.00 дан- 12.45 гача

 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги босмахона ўз фаолиятини журналистика факультетининг ўқув лабораторияси даражасида ташкил этилган бўлиб, 1972 йил сентябрь ойидан бошлаб университетнинг бир бўлинмаси сифатида махсус маблағлар ҳисобидан, ҳамда ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш йўли билан фаолият кўрсатиб университет ректорига (проректор) бўйсунади.

Босмахона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарорларига, ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқ, қарор ва кўрсатмаларига, ЎзР матбуот ва ахборот агентлигининг буйруқ ва кўрсатмаларига, муддатли лицензиялари асосида иш юритади ва Ўзбекистон Миллий университети Илмий кенгаши қарорларига қаттиқ амал қилади.

ЎзМУ босмахонаси олдидаги мақсад ва вазифаларини асосан шартнома асосида амалга оширади ва қуйидагиларни бажаради:

  1. Монографиялар.
  2. Ўқув, илмий-методик қўлланмалар.
  3. Талабалар учун тарқатма материаллар, методик кўрсатмалар.
  4. Илмий журнал (ЎзМУ хабарлари)
  5. Компьютерда нашриёт талаби бўйича саҳифалаш, распечатка қилиш, Муқовалаш ишлари (қттиқ ва юмшоқ), Рангли буклетлар, таклифномалар, визиткалар, катта форматда (ватман) текстлар ва чизмаларни рангли ва оқ-қора чиқариш, рангли муқовалар чоп этиш, ламинация, рулон қоғозини формат бўйича кесиш.

 

Босмахона ўз мақсад ва вазифаларини Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг №29, 2006 йил 15 мартдаги «Наширларни чоп этиш қоидалари»га бўйсунган ҳолда амалга оширади.

Босмахона бошқарувчини университет ректори тасдиқлаган директор бошқаради.

Ректор ёки илмий ишлар бўйича проректор билан келишилган ҳолда босмахона ходимларини штат бирлигини ва ойлик маошларини белгилайди.

Босмахонада чоп этиладиган монографиялар, ўқув қўлланмалар, ўқув услубий қўлланмалар, луғатлар, монографиялар нашриёт грифи асосида ректор ёки илмий ишлар проректори тавсияси олингандан сўнг босмахонага топширилади.

Босмахонада  чоп этилаётган китоблар асосан юмшоқ муқовада (мягкий переплет) бажарилади.