O'zMU » Ma'lumotlar » Innovatsion pedagogik texnologiyalar markazi

Ҳ.Б.Никадамбаева – Инновацион педагогик технологиялармаркази директори

Телефон: 2469787

Электрон почта: hilola.nika@mail.ru

Қабул вақтлари: Чоршанба, жума, 9:00-17:00

 

Таълим сифатини ошириш, мамлакатимизда тўпланган илк тажрибалар ва жаҳон миқиёсидаги ютуқлар асосида ўқув жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг педагогик билимларини инновацион педагогик технологиялар билан бойитиш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий кенгашининг 2005 йил 29 мартдаги 8-рақамли мажлиси қарорига кўра университет қошида “Инновацион педагогик технологиялар” илмий-амалий маркази ташкил этилди. Марказнинг асосий вазифаларидан бири университетимиз профессор-ўқитувчиларига ёшларга таълим-тарбия бериш жараёнида давр талабига жавоб берадиган илғор педагогик технологияларнинг самарали татбиқ этиш илмий-амалий йўллари ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб туришдан иборатдир.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири профессор-ўқитувчиларни ёшларга таълим-тарбия  беришларида замон талабига жавоб  берадига илғор педагогик технологиялардан ҳабардор қилиб туриш билан бирга уларни   амалга ошириш технологиялари   билан таништиришдир.  Марказ томонидан ташкил этилган малака ошириш курсларининг дарс жараёнига кейс, лойиҳавий таълим технологияси, “Чархпалак”, “Блиц”, “Кластер”, “Қарорлар шажараси”, “Резюме”, “БББ” каби графикли органайзерлар воситаси ҳамда  “Ақлий хужум”, “Дельфи”, “Бумеранг”, “ФСМУ”, “Агар мен..”, “ЎЁТФ”, “6х6х6”, “3х4” каби замонавий интерфаол педагогик технологиялар самарали  тадбиқ этилган.

2006-2007 ўқув йилида “Инновацион педагогик технологиялар” илмий-амалий маркази ЎзМУ фалсафа факультетининг профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларида “Милий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” ўқув фанидан дарс берувчи профессор-ўқитувчилар учун малака ошириш курси ташкил қилинди ва амалиётга самарали тадбиқ этилди.

Марказда профессор-ўқитувчилар учун инновацион педагогик технологиялар бўйича малака ошириш курслари ташкил этилиб келинмоқда ва бу йўналиш бўйича тарғибот ишлари самарали йўлга қўйилган. Йил сайин тингловчилар сонининг ортиб бориши марказ кўрсаткичларининг ўсиб боришида ўз аксини намоён қилмоқда: 2005-2006 – ўқув йилида 84 та; 2010-2011 – ўқув йилида эса республикамизнинг турли хил олий таълим юртларидан 300 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ўз малакаларини оширдилар.

ЎзМУ раҳбарияти ташаббуси билан 2008 йилда тажриба синов тариқасида барча факультетларнинг 3-босқич талабаларига қобилиятлари, қизиқишлари ва талаб-эҳтиёжларига кўра илмий, ишлаб чиқариш, педагогика йўналишларидан бирда фаолият олиб боришлари, мустақил, ижодий изланишлари таклиф этилди. ЎзМУ факультетларининг педагогика йўналишида фоалият юргизишни истаган талабалар учун “Инновацион педагогик технологиялар” илмий-амалий марказида инновацион педагогик технологиялардан факультатив курслари ташкил этилди. Бу курсни ташкил этишдан асосий мақсад, мактабда меҳнат фаолиятини давом эттиришни ўз олдига ният қилиб қўйган талабаларни илғор педагогик технологиялардан, ўқитувчининг инновацион педагогик маҳоратидан хабардор қилиш билан бирга янги ҳаёт остонасига мустаҳкам қадам қўя оладиган, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли мутахассис кадр етишишида, етук, баркамол шахсни шаклланишида ижобий хисса қўшишдир.

Курснинг вазифаси, мулоқот жараёнида талабага эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, ахборотларни олишга, улардан самарали фойдаланишга, билим олишнинг янги соҳалари билан яқиндан алоқа қилишга,талабанинг касбий шаклланиши жараёнидаги мотивацияланганлик даражасини босқичма-босқич такомиллашишига имкон беради. Мотивациянинг бошланғич даражаси - касбий ривожланишга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ бўлиб, ташқи ижтимоий ва шахсий мотивациялар асосида юзага келади. Мотивациянинг ўртача даражаси - касбий билимларни эгаллаш жараёнида юзага келиб, кейинги касбий фаолият учун зарур асосларни яратади; Мотивациянинг юқори даражаси - талабанинг ривожланиш ва ўз ижодий потенциалини рўёбга чиқариш билан боғлиқ эҳтиёжларини ўзида акс эттиради. Ижодий потенциалнинг ривожланиб бориши талабанинг ўз-ўзини ривожлантиришидаги эҳтиёжларни қониқтириш учун мақбул шароитларнинг яратилишига олиб келди ва 4-босқичда педагогик амалиётни ижодий фаоллик билан ўташига асос бўлди.

2008-2012 ўқув йилида ЎзМУ нинг турли хил факультетларидан 200 дан ортиқ талабалар инновацион педагогик технологиялар бўйича малакаларини оширдилар ва марказимизнинг сертификатига эга бўлдилар.

2012-2013 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПК-1761-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини замонавий ахборот-коммуникация воситаларини қўллаш асосида илғор педагогик технологияларни эгаллашлари учун шароитлар яратиш, уларда интерфаол таълим услубларини ўқув жараёнига жорий этиш бўйича тўпланган илғор тажрибаларни оммалаштириш режалаштирилган.