O'zMU » Axborot soatlari » АХБОРОТ СОАТЛАР

“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 15-2016

Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (4-10 декабрь кунлари)

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

“АХБОРОТ СОАТЛАРИ” № 15-2016

Ҳафтанинг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалари (4-10 декабрь кунлари)

ТОШКЕНТ

ЎзМУ – 2016

Факультет деканининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосарлари ва мураббийлар диққатига! Талабаларга “Ахборот соатлари” материаллари билан www.nuuz.uz ва www.uchildiz.uz веб-сайтлари орқали ҳам танишиш тавсия этилиши мақсадга мувофиқдир.

I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

2017 ЙИЛ МАМЛАКАТИМИЗДА “ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ЙИЛИ” ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 24 йиллиги муносабати билан 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият, санъат ва спорт намояндалари, кенг жамоатчилик, юртимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилишда маъруза қилди.

Мустақиллик йилларида халқимиз эришган барча ютуқ ва марралар, иқтисодиётимизнинг улкан суръатлар билан ўсиши Конституциямизнинг ҳаётбахш қудратини, унда мужассам бўлган қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйлангани, ҳар томонлама мустаҳкам асосга эга эканини яққол намоён этади, деди Шавкат Мирзиёев.

Инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган ислоҳотлар халқимиз турмушининг янада юксалиши, мамлакатимиз ободлиги ва тараққиётини таъминлаш, Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятида обрў-эътиборини юксалтириш ва ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда юксак самаралар бермоқда. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2016 йил мамлакатимизда Соғлом она ва бола йили, деб эълон қилинган эди. Бу борада ишлаб чиқилган Давлат дастури асосида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, юксак маънавиятли авлодни тарбиялашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ушбу дастурда белгиланган тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олиб, соғлом авлодни тарбиялашдек эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришда давлат ва нодавлат ташкилотлари, ижтимоий тузилмалар, ишлаб чиқариш корхоналари, бизнес вакиллари фаол қатнашгани бу ғоянинг умумхалқ ҳаракатига айланганининг яққол намоёни бўлди.

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ҳар янги йилга муайян ном бериш яхши анъанага айлангани, бу борада алоҳида давлат дастури ишлаб чиқилиб, комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини қайд этди. Мустақиллигимиз асосчиси бошлаб берган бу анъанага биноан кириб келаётган янги – 2017 йилни мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Бу таклиф йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ САЙЛОВНИНГ ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов 2016 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик принциплари асосида очиқ ва ошкора ўтказилганини таъкидлади.

– Президент сайловининг тарихий ва сиёсий аҳамиятини чуқур тушунган кўпмиллатли Ўзбекистон халқи яна бир бор ўзининг Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғусини, гражданлик позициясини намойиш этиб, овоз беришда юксак сиёсий фаоллик билан иштирок этди,– деди Марказий сайлов комиссияси раиси.

Сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчининг 17 миллион 951 минг 667 нафари овоз беришда иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил этади.«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига мувофиқ бу Президент сайлови ўтганлигидан далолат беради.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини бешта халқаро ташкилот – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти, шунингдек, 46 давлатдан 600 га яқин кузатувчи кузатиб борди.

Сайловда иштирок этган тўртта сиёсий партиянинг 37 мингдан зиёд вакили ҳам овоз бериш ҳамда овозларни санаб чиқиш жараёнини кузатиб борди. Сайлов комиссиялари томонидан уларнинг фаолият кўрсатиши учун барча шарт-шароит яратиб берилди.

Сайлов жараёнини мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 1 минг 400 нафардан зиёд вакили кенг ёритмоқда.

Овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёнида сайловга оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилгани ҳақида Марказий сайлов комиссиясига сайловчилар, сиёсий партиялар кузатувчилари, халқаро ва хорижий кузатувчиларидан мурожаатлар келиб тушмаган.

Марказий сайлов комиссияси раиси кеча, яъни 4 декабрь куни овоз бериш якунлангач, сайлов участкаларида Президентликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг кузатувчилари, халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатуви остида ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозларни алоҳида-алоҳида санаб чиқиш ишлари бошланиб, бу жараён охирига етганича танаффуссиз давом эттирилганини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Сарвар Садуллаевич Отамуратовга 421 минг 55 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи, Шавкат Мирзиёевга 15 миллион 906 минг 724 фуқаро ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновга 669 минг 187 фуқаро ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 3,73 фоизи, Наримон Мажидович Умаровга 619 минг 972 фуқаро ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 3,46 фоизи овоз берган.

Шундай қилиб, 2016 йил 4 декабрь куни ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди.

Брифингда айни пайтда Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган протокол ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқаётгани маълум қилинди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ушбу ҳужжатлар, зарур бўлса, айрим участка сайлов комиссиялари материалларини Марказий сайлов комиссияси яна бир марта синчиклаб текширади ва шундан сўнг сайлов натижаси бўйича қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА 25 ЙИЛ" ЭСДАЛИК НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА 

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлаш ҳамда давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларни, Қуролли Кучлар фахрийларини ва хизматчиларини қўллаб-кувватлаш мақсадида:

1. “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони таъсис этилсин.

2. “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишонининг Низоми ва тавсифи 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари бир ой муддатда белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Махмудов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини

бажарувчи Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2016 йил 28 ноябрь 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ЭРКИН ВОҲИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган атоқли шоир ва адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги улкан аҳамиятини инобатга олиб ҳамда шоир таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва жамоатчилик вакилларининг Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ўн кун муддатда тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлашга доир тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин, унда:

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ўзбек тилида “Сайланма” асарларини, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган шеърий тўпламларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳайкалини яратиш ва уни белгиланган тартибда ўрнатиш;

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов яшаган уйда ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш;

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Эркин Воҳидов ижодининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида илмий конференция ўтказиш;

мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш;

республика театрларида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов асарлари асосидаги спектаклларни қайта саҳналаштириш;

2016 йил декабрь ойининг охирги ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий-бадиий хотира кечасини ўтказиш тадбирлари назарда тутилсин.

4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди тўғрисида туркум кўрсатувлар ҳамда радиоэшиттиришлар тайёрлаш, матбуотда мақолалар чоп этиш ва юбилей тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини

бажарувчи Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2016 йил 7 декабрь

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Ҳар бир шахснинг бевосита ўзи ёки бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларга ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи Конституциямизнинг 35-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

ЎЗБЕКИСТОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ ОЧИЛДИ 

Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларига эътибор қаратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги «Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида»ги қарори бу борада янги босқични бошлаб берди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентининг виртуал қабулхонаси (fa-vq.uz) очилди. Энди турли долзарб масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар билан тўғридан-тўғри Академия президентига мурожаат қилиш мумкин. Бунда мурожаатни икки усулда – (0 371) 233 59 86 рақамига қўнғироқ қилиб ёки fa-vq.uz манзилидаги махсус мурожаат шаклини тўлдириб юбориш мумкин. Сайт орқали онлайн мурожаат юбориш шакли ҳамма учун тушунарли ва содда тузилган. Сайтда мурожаат натижасини (жавоб берилган-берилмаганини) текшириш мумкин. Онлайн мурожаатларда электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Фанлар академияси, унинг тизимидаги муассаса ва ташкилот раҳбарлари жисмоний ва юридик шахслар учун шахсий қабуллар ташкил этмоқда. Бундан ташқари, мурожаатлар academy@academy.uz электрон почта манзили орқали ҳам қабул қилинмоқда.

Буларнинг барчаси Ўзбекистон Фанлар академияси тизимида мурожаатлар билан ишлаш сифатини тубдан яхшилаш, муаммоларга ўз вақтида ечим топишда муҳим омил бўлади.

“ИСТИҚЛОЛ” САРОЙИДА ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН КОНЦЕРТ БЎЛИБ ЎТДИ

Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси томонидан Халқаро ногиронлар куни муносабати билан жаҳон спорт ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган паралимпиячиларимиз шарафига катта концерт ташкил этилди. Жорий йилги спорт мавсуми паралимпиячиларимиз учун ғалабаларга бой бўлди. Ўзбекистон спортчилари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XV Паралимпия ўйинларида 8 олтин, 6 кумуш ва 17 бронза медални қўлга киритди. Мазкур нуфузли мусобақада 32 спортчимиз дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг бўйича Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Улар кўрсатган натижалари билан 160 дан ортиқ давлат орасида ўн олтинчи, МДҲ давлатлари ўртасида иккинчи, Осиё мамлакатлари ичида учинчи, Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади.

УЗБЕКИСТАН ОТМЕНЯЕТ ВИЗЫ ДЛЯ ТУРИСТОВ ИЗ 27 СТРАН 

С 1 апреля 2017 года Узбекистан отменяет визы для туристов из 15 стран и туристов старше 55 лет из 12 стран. С 2018 года будут введены электронные визы. С 1 апреля 2017 года Узбекистан отменяет визовый режим для граждан Австралии, Австрии, Великобритании, Германии, Дании, Испании, Италии, Канады, Люксембурга, Нидерландов, Республики Корея, Сингапура, Финляндии, Швейцарии и Японии, въезжающих в страну в туристских целях на срок не более 30 дней. Это предусмотрено указом Президента от 2 декабря «О мерах по обеспечению ускоренного развития туристической отрасли Республики Узбекистан»

Дополнительно отменяется визовый режим для граждан Королевства Бельгии, Индонезии, КНР (в составе туристских групп), Малайзии, США, Франции, Вьетнама, Израиля, Польши, Венгрии, Португалии и Чехии, достигших возраста 55 лет и въезжающих в Республику Узбекистан в туристских целях на срок не более 30 дней.

Граждане указанных стран при въезде в Узбекистан уплачивают въездной сбор в размере 50 долларов США, с зачислением его в государственный бюджет. Документ, подтверждающий уплату въездного сбора, будет служить основанием для въезда в страну.

Вместе с тем, к 1 января 2017 года должны быть подготовлены предложения по введениюединых туристских виз для всех стран, выдаваемых сроком на 30 дней, существенному упрощению порядка получения виз, в том числе транзитных, в международных аэропортах и пунктах пропуска через государственную границу Узбекистана, а также упрощению процедуры получения разрешений на осуществление иностранными специалистами трудовой деятельности в Узбекистане в сфере туризма, с предоставлением им льгот по уплате налога на доходы физических лиц.

Кроме того, намечено расширению использования современных информационно-коммуникационных технологий в процессе оформления и выдачи виз, в том числе с использованием системы онлайн-заполнения анкет и подачи документов на получение визы без посещения дипломатических представительств Узбекистана за рубежом и консульского управления Министерства иностранных дел, а также внедрением с 2018 года системы электронных виз.

Компаниям «Узбекистон хаво йуллари» и «Узбекистон темир йуллари» совместно с Комитетом по охране государственной границы Службы национальной безопасности и Государственным таможенным комитетом, а также Государственным комитетом по развитию туризма (бывшая Национальная компания «Узбектуризм») поручено до апреля следующего года принять необходимые меры по внедрению в международных аэропортах Ташкента, Самарканда, Бухары и Ургенча системы таможенного контроля «зеленый коридор» для иностранных туристов, прибывающих (убывающих) в республику, с упрощенной процедурой прохождения паспортного и таможенного контроля, получения багажа и транспортного обслуживания.

В аэропортах и на вокзалах республики будет организовано раздельное прохождение паспортного контроля резидентами и нерезидентами с целью создания дополнительных удобств иностранным гражданам и ускорения процесса прохождения данной процедуры. Указанным структурам дополнительно поручено осуществлять на системной основе меры по повышению уровня и качества услуг, предоставляемых пассажирам, в том числе на бесплатной основе, за счет создания и развития в аэропортах и железнодорожных вокзалах комфортной туристской информационной среды, включая деятельность туристско-информационных пунктов, систему туристской навигации, установление знаков ориентирования и другое.

ҲАСАНБОЙ ДЎСМАТОВ БУТУН ДУНЁДА ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ БОКСЧИСИ, ДЕБ ТАН ОЛИНДИ

Хабарингиз бор Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) йилнинг энг яхши боксчисини аниқлаш учун Twitter ижтимоий тармоғи орқали сўровнома эълон қилган эди. Унга кўра уч номзод бокс бўйича йилнинг энг нуфузли совринига давогарлик қилаётганди.

- Ҳасанбой Дўсматов – Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Ўзбекистон)

- Робейси Рамирес – Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Куба)

- Данияр Елеуссинов - Рио 2016 Олимпиада ўйинларининг олтин медал соҳиби (Қозоғистон)

Бироз аввал якунига етган сўровномада барча тўпланган овозларнинг 77 фоизини қўлга киритган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов “Йилнинг энг яхши боксчиси” совринига лойиқ деб топилди. Агар Халқаро Бокс Ассоциацияси (AIBA) “Йилнинг энг яхши боксчиси”ни аниқлаш учун қайта сўровнома ўтказмаса, соврин жорий йилнинг 20 декабр куни Ҳасанбой Дўсматовга топширилади (чунки сўровномада дунё бўйлаб 1,234 нафар фойдаланувчи иштирок этди холос),

II. ЖАҲОН МИҚЁСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВОҚЕАЛАРГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР

ШВЕЙЦАРИЯДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ЭКСПОРТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ВАКОЛАТХОНАСИ ОЧИЛДИ

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасида Женева дипломатик доиралари Президенти Роберт Блум билан Швейцарияда фонд ваколатхонасини очиш тўғрисида шартнома имзоланди. Мамлакатимиз Биринчи Президентининг 2016 йил 16 мартдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори жамғарма фаолиятини янада кенгайтириш имконини берди. Хусусан, жамғармага хорижда ўз ваколатхоналарини очиш ҳуқуқи берилди. Бугунги кунда ушбу йўналишда самарали ишлар олиб борилаётир. Жамғарманинг Швейцарияда ташкил этилаётган ваколатхонаси Ўзбекистон тадбиркорларига Европа бозорини ўрганиш асосида ўз маҳсулотларини экспорт қилиш, ишончли ҳамкорлар топиш, Ўзбекистон ва Швейцария ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатимиз тадбиркорларининг Швейцарияда ўтказиладиган кўргазмалар, ярмаркалар, тендер савдолари ва бизнес-форумларда иштирокини ташкил этишга кўмаклашади. Бундан ташқари, ваколатхона мамлакатимиз экспортчиларига Швейцарияда божхона тартиб-таомилларидан ўтиши учун зарур сертификатлар, лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни олишга ёрдам беради. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Жанубий Корея, Россия, Испания, Италия, Болгария каби мамлакатларда ўз ваколатхоналарини очган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА ПРЕЗИДЕНТГА ИМПИЧМЕНТ ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ ДОИРАСИДА ЖАНГГОВАР ТАЙЁРГАРЛИК ОШИРИЛДИ 

Жанубий Корея Миллий мудофа вазири Хан Мин Гу мамлакат президентига нисбатан импичмент эълон қилингандан сўнг қуролли кучларнинг жангговор тайёргарлигини кучайтиришга қарор қилган. Ушбу қарор Шимолий Корея томонидан турли иғволар бўлиши хавфи доирасида қабул қилинган. Маълумки, Корея Республикаси парламенти депутатлари бугун мамлакат президенти Пак Кин Хега нисбатан импичмент эълон қилишга овоз беришди. Ушбу қарорга 234 депутат ёқлаб, 56 нафари қарши овоз берган ва 2 нафар депутат бетараф қолган. Яна 8 та овоз ҳақиқий эмас деб топилган. Овоз беришда 300 депутат иштирок этган. Овоз бериш якунлари Конституциявий суд томонидан тасдиқланса Пак Кин Хенинг ваколоти зудлик билан тўхтатилади. Мазкур масала суд томонидан 6 ой давомида кўриб чиқилади. Ушбу вақт давомида мамлакатни бош вазир Хван Гё Ан бошқариб туради. Суд томонидан тегишли қарор қабул қилингандан сўнг мамлактада муддатидан аввал президент сайловлари бўлиб ўтади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ БОШ ВАЗИР ЗИММАСИГА ЎТДИ 

Жанубий Корея Бош вазири Хван Гё Ан, парламент давлат раҳбари Пак Кин Хега импичмент эълон қилгандан сўнг мамлакат президенти вазифасини бажаришга киришгани ҳақида вазирлар маҳкамаси маълум қилди. Хабарларга кўра, Хван Гё Ан кейинроқ миллатга телевидение орқали мурожаат қилиши ва Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиши кутилмоқда. Аввалроқ, Пак Кин Хе бош вазир Хван Гё Ан ва вазирлар маҳкамаси аъзолари мамлакат иқтисодиёти ва хавфсизлик соҳасида беқарорликнинг юзага келишига йўл қўймаслик учун барча саъй-ҳаракатларини аямаслигига умид билдирган эди.

ГАМБИЯ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВДАГИ МАҒЛУБИЯТИНИ ТАН ОЛИШДАН БОШ ТОРТДИ 

Гамбия президенти Яйя Жамме декабрь ойи бошида бўлиб ўтган президент сайловидаги мағлубиятини тан олмаслигини ва сайлов якунларини бекор қилишини маълум қилган. Давлат телевидениесидаги чиқишида у овоз бериш жараёнининг “жиддий хатоликлар” билан ўтганини ва янги сайлов ўтказиш лозимлигини таъкидлаган. Жамме ҳукумат тепасига 1994 йилдаги давлат тўнтариши натижасида келган бўлиб, сайловда кутилмаганда рақиби Адаме Барроу ҳисобига 45% дан кўпроқ овозни бой бериб қўйди. Дастлаб президент сайлов якунларига рози бўлди. Аммо кейинроқ яхшилаб ўйлаб кўргандан сўнг уни рад этган. Сайлов якунига кўра, мухолифатдан номзод Адама Барроу 1 декабрдаги сайловда 263515 овозга (45,5%), амалдаги президент Жамме эса 212099 овозга (36,7%) эга бўлган.

СУРИЯНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ УЧУН 180 МЛРД ДОЛЛАР ЗАРУР БЎЛИШИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра Сурияни қайта тиклаш учун 180 миллиард доллар зарур бўлиши ҳақида пайшанба куни Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин БМТ ХКнинг ёпиқ тарзда ўтган йиғилишида. РФ вакили бу борадаги ишларни бир ёки икки давлат бажара олмаслиги, аввало мамлакатда сиёсий барқарорликни яратиш, сиёсий тизимда мухолифат томонини манфаатларини инобатга олиб ислоҳотларни амалга ошириш кераклигини айтиб ўтган. Айни вақтда Сурия ҳукумат қўшинининг Шарқий Ҳалабда қўли баланд келаётгани ва яқин орада ҳудуд бутунлай ҳукумат назоратига ўтиши маълум қилинган. БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан Де Мистура ҳам ушбу араб давлатини қайта тиклаш учун халқаро ҳамжамиятнинг ёрдами зарурлиги айтиб ўтилган.

ИСТАНБУЛДАГИ ТЕРАКТ ҚУРБОНЛАРИ 29 НАФАРГА ЕТДИ

Туркия ОАВ хабарига кўра, портлаш Тошкент вақти билан 00.30да Мачка парки ва “Водафон Арена” стадиони олдида юз берди.

Истанбулда содир этилган иккита портлаш қурбонлари сони 29 нафарга етди, улардан 27 нафари полиция ходими. Портлашлар оқибатида жабрланганлар сони 166 нафарга етди. Аввалроқ 15 киши ҳалок бўлгани ва ярадорлар сони 70 нафарни ташкил этаётгани хабар қилинган эди. Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, ушбу портлашларга алоқадорликда гумон қилиниб, 10 киши ушланган. Унинг айтишича, машинадаги мина масофадан туриб ҳаракатга келтирилган.

ЕВРОКОМИССИЯ РАҲБАРИ ТУРКИЯ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ТЎХТАТИЛИШИГА ҚАРШИ ЧИҚМОҚДА

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича музокара тўхтатилишига қарши чиқди. «Европарламентдагилардан фарқли равишда, мен Туркия билан музокараларни тўхтатишга қаршиман», — деган Юнкер. Унинг сўзларига кўра, Туркия ЕИга яқинлашиш йўлида. Шу билан биргаликда, Юнкернинг айтишича, Еврокомиссия айни вақтда бу борада муайян лойиҳа устида музокаралар олиб бормаяпти. Бундан аввалги хабарларда, ГФР канцлери Ангела Меркель Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиб кириши тарафдори экани ҳақида айтилганди. Ундан олдинроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ЕИ ўз мамлакати учун ягона вариант эмаслиги, ШҲТ ЕИ ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.

ЭРДЎҒАН ИСТАНБУЛ ТЕРАКТЛАРИДАН МАҚСАД НИМА ЭКАНЛИГИНИ АЙТДИ 

Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Истанбулдаги терактлардан мақсад янада кўпроқ кишиларни ўлдириш бўлган.

"Бу кеча биз террорнинг манфур юзига яна бир бор амин бўлдик. “Бешиктош” – “Бурсаспор” ўйинидан сўнг амалга оширилган терактлардан шу нарса аён-ки, улар янада кўп одамни ўлдиришмоқчи бўлган. Афсуски, бизда қурбонлар ва ярадорлар бор", — деган Туркия президенти.

АҚШ ЯПОНИЯДАН ПУТИННИ "ИЛИҚ ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИК"НИ ТАЛАБ ҚИЛДИ

АҚШ Япония ҳукуматидан Россия президенти Владимир Путин ташрифини ташкиллаштиришда "тийилиш"ни талаб қилди. Хусусан, Вашингтон дастур доирасида Токиога ташриф режасининг киритилишига эътироз билдирди. Вашингтонга кўра, "Россия раҳбарининг пойтахтда илиқ кутиб олиниши "еттилик"нинг Москвага босимини юмшатиши мумкин". Бироқ Япония "АҚШнинг эътирозларини эътиборга олмади". Ноябрь ойида ушбу учрашувни Нагато (Ямагути префектураси) ва Токиода юксак даражада ўтказиш ҳақида қарор қабул қилингандан кейин Америка томон "дипломатик каналлар орқали" бир неча маротаба ўз эътирозларини билдирган. АҚШ дипломатларининг фикрича, Путиннинг Токиода қабул қилиниши "еттилик" мамлакатларининг Россияга нисбатан ҳамфикр эмаслигига ишора қилиши мумкин. Японияда эса, "Токио G7 аъзоси ролини ўйнаши муҳимлиги, бироқ икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда ўз миллий манфаатларини кўзлаши табиий" эканлиги таъкидланган. Токио томон, шунингдек РФ президенти император Акихито қабулида бўлмаслигини маълум қилган. Жорий йилнинг 8 декабрь куни Япония ТИВ 15-16 декабрь кунлари Владимир Путиннинг ташрифи ҳақида расман эълон қилган. Ташриф доирасида Россия раҳбари мамлакат бош вазири Синдзо Абэ билан Нагато ва Токиода учрашувлар ўтказади.

БМТ: ҲАЛАБНИНГ ШАРҚИЙ ҚИСМИДАН КЕЛГАН КАМИДА 35 МИНГ КИШИ БОШҚА ТУМАНЛАРДАН БОШПАНА ТОПДИ 

Ҳалабнинг шарқий қисмидан келган камида 35 минг киши Суриянинг ушбу шаҳри бошқа туманларидан бошпана топишди. Бундай маълумот БМТнинг гуманитар масалаларни ўзаро мувофиқлаштириш Бошқармаси томонидан эълон қилинди. "Айни дамда Шарқий Ҳалабдан келган 35 минг киши шаҳарнинг бошқа туманларида бўлиб турибди. Тахминларга кўра, уларнинг ярми умумий бошпаналарга жойлаштирилган", - дейилади хабарда. Шу билан бир қаторда, "Шайх-Мақсуд туманида бўлган 8,5 минг киши ўз уйларига қайтиб кетишган. У ерлар ҳозир курдлар назоратида" экани ҳам таъкидлаб ўтилди. Хабарларга кўра, Сурия ҳукумати айни дамда Ҳалабнинг 93 фоиз ҳудудини назорат қилмоқда

III. МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИДА

ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА 

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишлаб “Конституция – давлат ва жамиятнинг ҳуқуқий асоси” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий университети проректорлари Давлатбой Жумабоев, Илёс Раҳмутуллаев ва бошқалар мамлакатимизда ёшларни мустақил фикрли, баркамол шахс этиб вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу борада қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар навқирон авлоднинг таълим-тарбия олиши, жамиятда муносиб ўрнини топишида муҳим омил бўлмоқда.
Биринчи Президентимизнинг 2001 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларнинг сифат ва самарадорлигини янада оширди.

– Бугунги тадбирда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланган маърузам билан қатнашдим,– дейди Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, юридик фанлар доктори, профессор Ҳалим Бобоев.– Ҳуқуқий маданият бу нафақат қонунларни билиш, балки қонунларга қатъий амал қилиш маданияти ҳам демакдир. Бу каби тадбирлар ёшларни ижтимоий фаол, қатъий позицияга эга, ўз ҳаётидаги долзарб масалаларни чуқур билим, юксак маданият билан ҳал эта оладиган авлод этиб тарбиялашга хизмат қилади.

ОНА ВАТАНИМИЗНИНГ ҲАЁТБАХШ ҚЎШИҒИ

Мустақил мамлакатимизнинг бебаҳо рамзларидан бири – Ўзбекистон мадҳиясидир.

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ахборот-ресурс маркази ўқув залида “Она ватанимизнинг ҳаётбахш қўшиғи” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи Қодиржон Абдураҳимов, Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек, ЎзМУ иқтидорли талабалар билан ишлаш сектори раҳбари Жалолиддин Юсубов ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида 1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонун қабул қилингани, у давлат суверенитетининг рамзи экани, унга ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчи эканлигини алоҳида таъкидладилар. Маърузаларда қайд этилганидек, 2010 йил 24 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунга киритилган ўзгартишга мувофиқ, давлат мадҳияси қайси вақтларда ижро этилиши, ижро пайти тингловчилар тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб тингланиши, мамлакатимиз фуқаролари ҳамда юртимизда бўлиб турган бошқа шахслар мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги каби муҳим қоидалар мустаҳкамланган. Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямиз миллий ўзликни англаш, халқимизни ёруғ келажакка бошлаш, юртдошларимиз қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. Давлатимиз мадҳияси Президентимизнинг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, юртимизга келган хорижий давлатлар раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, умумхалқ байрамларида, спорт мусобақаларида баралла янграмоқда. Ўзбекистон мадҳияси озод халқимизнинг ҳур овози бўлиб, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик таронаси сифатида бутун жаҳонга таралмоқда.

– Орзулар оҳангларда акс этади. Юртимиз мустақилликка эришгач, халқимизнинг орзу-истаклари, эзгу интилишлари Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзларида ўзининг ёрқин ифодасини топди,– дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек.– Мадҳиямиз замирида жонажон мамлакатимиз истиқлоли, халқ озодлиги, давлатимизнинг буюк келажаги тараннум этилади. У ҳаётбахш куй ва қўшиқни дилдан тинглаган ва унга жўр бўлиб куйлаган фуқароларимиз қалбида она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари янада жўш уради.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон мадҳиясини шараф билан куйладилар.

Материаллар ЎзМУ Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Унда республика ОАВ хабарларидан фойдаланилди.

Факультет деканининг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари диққатига!

“Ахборот соатлари” маълумотлари юзасидан савол пайдо бўлса ЎзМУ Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбековга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: 2271542; +99890 9120963.

Электрон почта: tueshbek@mail.ru