ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ 21.02.2017 й. N ПФ-4966

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУД ТИЗИМИ ТУЗИЛМАСИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*

To'liq o'qish

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

     Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълимнинг ноёб тизими яратилди, илмий-тадқиқот фаолияти, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш самарадорлигини оширишга, мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ролини кучайтиришга йўналтирилган салмоқли ишлар амалга оширилди.

      2013 йилнинг 1 январидан бошлаб докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий қилиниши олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга яқинлаштиришда муҳим қадам бўлди. Ўтган давр ичида барча зарур норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди, ўрнатилган талабларга мувофиқ олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларининг фаолияти, докторлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш ташкил этилди.

To'liq o'qish