Миллий университетнинг ташкил топиши ва илк қадамлари

Олий таълим муассасалари илк бор мадраса шаклида Шарқда пайдо бўлган, кейинчалик улардан андоза олиниб Ғарбда университетлар ташкил этилди. Бу мадраса ва университетлар умуминсоний тараққиёт мезони сифатида асрлар оша олий таълим, илм-фан ва техника, маданият ва маърифат ўчоғи, олиму уламолар, кашфиёту янгиликлар маскани бўлиб келди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ўтмиш тарихимизга юксак баҳо бериб: «Бизда буюк тарих ва буюк маънавият бор», - деб айтиши бежиз эмас, албатта. Ҳақиқатан ҳам буюк тарихимиз буюк ўтмишимиздан далолат бериб турибди. Бундан тўла баҳраманд бўлиш имкониятига истиқлол туфайлигина эга бўлдик. Буюк ўтмишимиз мобайнида жаҳон тан олган учта буюк Уйғониш (Ренессанс) даври бўлганлиги эндигина тўла тан олинди. Биринчи уйғониш қадим Туркистонда илк бор IX—XII асрларда юз берди.

Халифа Маъмун даврида (IX асрнинг биринчи ярми) Хоразм давлатида олий таълим, илм-фан ва маданият ривожланди, у олимларга катта иззат-ҳурмат кўрсатиб, ҳомийлик қилди. У Абу Райҳон Беруний таклифига кўра, Хоразм пойтахти Гурганч (ҳозирги Кўҳна Урганч) шаҳрида янги қурилган кошоналардан бирини олимлар ихтиёрига бериб, уни «Байт ул-ҳикма» («Донишмандлар уйи») деб номлайди. Бу ерда 70 дан ортиқ олим ва толиби илмлар, устозу шогирдлар илм билан машғул бўладилар. Булар: Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Абу Саҳл Масиҳий ва бошқалар эдилар. Бу олимларнинг саъй-ҳаракатлари билан фалсафа, тарих, адабиёт, риёзиёт, фалакиёт, ҳандаса, мантиқ, жуғрофия, тиббиёт фанлари ривожланиб, инсоният учун энг зарур илмий масалалар ечимига беҳисоб ҳисса қўшилди. Ибн Сино яратган тиббиёт илми билан Хоразмий томонидан чексиз саноқ сони «Ал-жабр»га асос солиниши шулар жумласидандир. «Маъмун академияси» ҳозирги эрадаги дастлабки уйғониш - Туркистон Уйғониши даврининг ёрқин намуналаридан ҳисобланади. Бу давр бутун дунёни, айниқса, Европани ўзига қаратгани ва кейинчалик унинг уйғонишига асос солганлиги жаҳон тарихига маълум.

Абдурауф Фитрат 1912 йилда ёзган «Ҳинд сайёҳи баёноти» номли асарида мазкур сайёҳ номидан Франция университети олими Шарл Санивюснинг ушбу сўзларини келтирган: «Оврўпаликлар мусулмонлар тараққиётини холис ният билан қабул қилиб, касб ва илм ўрганиш ниятида ислом шаҳарларида таҳсил олдилар. Оврўпа мусулмонлар билан алоқа ва муносабат ўрнатиш орқали тараққий қилган. Оврўпаликларнинг ислом оламидан қабул қилган ишлари тубандагилар: Зироат, саноат, илм-фан: ал-жабр ва ал-муқобала (алгебра ва эҳтимоллар назарияси), ҳандаса, чизмачилик, кимё, ҳисоб ва ҳоказо...».

Кейинги илмий-маданий тараққиёт, яъни иккинчи Уйғониш даври соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида юз берди. Илм-фан, маданият ва маърифат ҳомийси буюк Темур улкаи салтаиат яратиш билан бирга, ўз юртининг оқиллари атрофига етги иқлимда танилган илм ва ҳунар эгаларини тўплаб, Самарқандни ер юзининг сайқалига айлантирди.

Соҳибқироннинг набираси Мирзо Улуғбек ўз «Зиж»и билан илм-фан тарихида янги саҳифа очди. Унинг XV аср мўъжизаси бўлган машҳур расадхонаси, ҳазрат Навоий таъбирлари билан айтганда, «Жаҳоннинг чиройи» бўлиб қолди. Фалакиёт илмини ривожлантирган Улуғбек шу илмнинг энг ёруғ юлдузига айланди. Ўзи қурдирган мадрасаларидан бирининг пешгоқига «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлнинг муқаддас бурчидир», - деган ҳадисни ёздириб, ҳамма мусулмоиларни диний ва дунёвий илмли бўлишга даъват этди. Тарихнинг гувоҳлик беришича, дин билан дунёвийлик ўртасида мўътадил муносабат ўрнатилган даврда жамият тараққиёти, миллат равнақи, илм-фан ва техника ривожи юз берган.

Маданий тараққиётнинг яна бир тўлқини Шайбонийхон ва шайбонийлар даври билан боғлиқ. Унинг тарихдаги хизматларини юксак даражада баҳолаб, Ислом Каримов шундай дейди: «Шайбонийхон Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган, ўқимишли одам бўлган. Бухорода олган илм-маърифатини ҳокимият тепасига келгач, яна юртига қайтариб берган».

Тарихимизда миллий маданий ҳаёт юксак даражада тараққий этган даврлар кўп бўлган. Дунё сайқали Самарқанд, Бухорои шариф, кўҳна Термиз, Тошкенти азим, Қўқонди латиф ва бошқа шаҳарларда олий ҳамда ўрта тоифадаги табаррук илм масканлари - мадрасалар кенг тармоқ отган. Биргина Бухорода дунёга машҳур 400 та олим ва уламолар тарбия топгани маълум. 1912 йилда шаҳарда олий, ўрта ва қуйи тоифалардаги икки юзга яқин мадраса бўлган. Ўтмишдаги мадрасаларда таълим ва таҳсил олиб, ўз илми, ақл-заковати, тафаккури ва кашфиётлари билан дунёни лол қолдирган олиму фузалоларимизнинг илмий-ижодий меросидан бугун дунё баҳраманд бўлиб келган ва келмокда. Буни атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг ушбу сўзлари исботлаб турибди: «Қадим Греция Европада цивилизация ўчоғи сифатида қандай ўрин тутган бўлса, Ўзбекистои ва ўзбек халқи Осиёда, бутун туркий ўлкалар ва барча туркий халқлар тарихида ҳудди пгундай ўрин эгаллаган».

Агар Ғарб мамлакатларида биринчи академия 1162 йили (Россияда 1724 йили), университет 1293 йили Испанияда (Россияда 1755 йили) ташкил топганлиги эътиборга олинса, мозийда аждодларимиз анча олдин олий таълимга асос солиб, фан тараққиётига эришганлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилинади.

Ватанимиз тарихидаги биринчи Уйғониш билан иккинчи Уйғониш ўртасида бир ярим аерлик оралиқ бўлган бўлса, иккинчи Уйғониш билан учинчи Уйғониш оралиғи тўрт аср давом этди.

Туркистондаги учинчи уйғониш даври XIX аср охири XX аср бошларида воқе бўлди. У олдинги икки уйғонишнинг тарихий давоми бўлса-да, улардан тубдаи фарқланувчи Миллий уйғониш бўлди. Бу тарихий ҳодиса бевосита мана пгу даврдаги миллий ислоҳотчилик, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, ғоявий-мафкуравий ҳаракат - жадидчиликнинг самараси сифатида юз берди. Миллатнинг зиёлилари ўзлигини англаш, такомиллапшш зарурлигини тушуниб етди. Миллатнинг онгу шуури, тафаккури ва дунёқараши ўзгарди. Унда Россия мустамлакачилиги ва маҳаллии зулмга қарши миллий мустақиллик ҳамда тараққиётга интилиш, озодлик, тенглик ва адолат учун кураш олиб боришга лаёқат ва жасорат пайдо бўлди.

Жадид зиёлилари миллат ва жамият тараққиётида туб бурилиш ясаб янги, яъни жадид маданиятини қарор топтирди. Мумтоз адабиёт янгиланиб, ижтимоий-сиё-сий мазмун касб этди. Миллий театр ва матбуот, хилма-хил маданий-маърифий, ижтимоий-сиёсий уюпма, ташкилот ва партиялар пайдо бўлиб, ўта таъсирли фаолият юритди. Мана шуларнинг самараси ўлароқ жадидлар миллатни қайта тарбиялаш ва ижтимоий ғафлат уйқусидан уйғотишга муваффақ бўлди. Миллатдаги миллий уйғониш аломат белгилари пайдо бўлганлигини илк бор эътироф этганлар ҳам жадидлар бўлди. Бунга Мирмулла ва Мирмуҳсин Шермуҳаммедовларниит мақолалари, Лазиз Азиззоданииг «Туркистоннинг миллий уйғониш тарихи» асари мисол бўла олади. Жадидларнинг бу ютуғини Биринчи Президент Ислом Каримов алоҳида таъкидлаб, шундай деди: «XX аср бошида, мустамлакачилик зулмига қарамай, халкимиз янги уфқларга - миллий уйғониш ва эркинлик сари интилиб яшаган бир даврда буюк аждодларимиз - жадидлар томонидан амалга оширилган бу улкан иш, бу ҳаракатни ўзига хос маънавий жасорат намунаси, деб аташ мумкин».

Жадидлар миллий дунёвий олий таълим ғоясини олға суриш билан бирга олий ўқув юрти ташкил этиш учун жиддий тайёргарлик ва амалий-ташкилий ишлар ҳам олиб бордилар. Бу жадид мактабларида математика, география, тарих, она тили ва адабиёт, рус тили каби дунёвий илмларни ўқитишдан бошланди. Жадид мактаблари икки босқичли тўрт йиллик бошланғич ва етти йиллик ўрта таълим тизимидан иборат бўлди. Ўқиш пуллик бўлиб, ҳозирги таълим маркетингига ўша пайтларда асос солинганди. Кам таъминланганларнинг фарзандлари эса текин ўқитилди. Бундан ташқари, жадидлар Тошкентда «Кўмак»(1909) ва «Дорил ожизин» (1923), Бухорода «Тарбияи атфол» (1910) деб номланган махсус хайрия жамиятларини ташкил этиб, миллат фарзандларини Россия, Озарбайжон, Татаристон, Туркия, Германия ва бошқа мамлакатларга ўқишга юбориб, уларнинг дунёвий олий таълим олишларига ҳомийлик қилдилар.

Жадидлар ҳар бир имкониягдан фойдаланиб, Россия империясининг амалдорлари олдига миллий олий ўқув юрти ташкил этиш масаласини кўндаланг қўйиб бордилар. Масалан, 1917 йил арафасида Туркистон босиб олинганлигининг 50 йиллигини нишонлаш ҳаракати бошланиши биланоқ, Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев «Садои Туркистон» газетасида мақола билан чиқиб, ўлка ҳарбий маъмурияти олдига «эллик йиллик садоқат» эвазига Тошкентда мусулмонларга бир олий дорилмуаллимин (ўқитувчилар ииститути) ва бир мадрасаи олия (университет) очиб берши масаласини қўяди. Бундан ташқари, 1916 йилдаги халқ қўзғалони аёвсиз бостиришни ва қўзғолон қатнашчиларига қилинган ноҳақликларга қарши иш олиб борган жадидлар гуруҳи талабига кўра Туркистонга келган Россия давлат Думасининг А.Ф.Керенский бошлиқ махсус комиссияси олдига ҳам Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев мусулмонлар учун университет очиш талабини қўяди.

Россия имиериясида 1917 йилнинг февралида юз берган инқилобга қадар жадидчилик ҳаракати вакиллари дунёвий олий мактаб (университет) ғоясини кун тартибига қўйди. Бу эса ўша пайтда дунёвий олий таълим миллат эҳтиёжига айланганлигидан далолат бўлди.