Тошкент Давлат университети

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги биринчи ўн йиллик (1945—1955) давомида университетнинг ўқув базаси янада кенгайди, илмий-тадқиқот ишлари ривож топди. Ўзбекистонда ерли кадрларнинг ўқув ва илмий ишларга фаол жалб қилиниши натижасида реэвакуация (уруш пайтида эвакуация қилинган олимларнинг ўз юртларига қайтиши) шароитига қарамай, университет нафақат ўзининг аввалги салоҳиятини сақлаб қололди, балки янги зафарларга ҳам эришди. 1947 йили ҳуқуқшунослик факультети иш бошлади ва 1951 йилдан алоҳида институт сифатида фаолият кўрсатган бўлса ҳам, 1955 йилга келиб яна ЎОДУ таркибига киритилди. Ўтган ўн йиллик давомида ўқитувчилар жамоаси 485 кишига кўпайди, нгундан 38 нафари профессор ва 152 таси доцент эди.

1956 йилдан кейин университет фаолиятида бир қадар кўтарилиш йиллари бўлди. Ноҳақ қатағон қилинган зиёлиларнинг игша қайтиши, мамлакатда юз берган «эрувгарчилик» шароити илм-фан тараққиётига ўз таъсирини ўтказмай кўймади.

1960 йилнинг апрелидан Ўрта Осиё давлат университети Тошкент давлат университети деб аталди.

1961-1969 йилларда Тошкент давлат университети иттифоқнинг энг нуфузли олий ўқув юртларидан бирига айланди. Унинг шуҳрати нафақат собиқ штифоқ ҳудуди, балки хорижий мамлакатларга ҳам ёйилди. Энди бу олий ўқув юрти Ўзбекистон ёки Ўрта Осиё учун эмас, балки барча ривожланаётган Шарқ мамлакатлари учун ҳам зиёли кадрлар етиштириб берувчи масканга айланди. Бу йўиалишда университетда хорижий талабалар учуи тайёрлов факультети инт бошлади. Тайёрлов факультети хорижий талабаларга ўзбек ва рус тилларини ўргатиш бўйича муайян ютуқларга эришди. Айни йилларда тайёрлов факультетини 20 дан ортиқ Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидан келган мингдан ортиқ талаба тамомлаб, университет факультетларига ва бошқа олий ўқув юртларига йўл олдилар.

Мамлакатда уруш туфайли кадрлар танқислиги келиб чиққаи, гортимиз илмий салоҳиятини опгариш учун эса биргина кундузги бўлим фаолияти етарли эмас эди. Шунинг учун ҳам университетда 1956 йилдаи сиртқи бўлим ва 1959 йилдан кечки бўлим иш бошлади. Университет ректори академик Т.А.Саримсоқов Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинлангандан сўнг унинг ўрнида академик О.С.Содиқов фаолият юритди.

XX асрнинг 60-йилларидан эътиборан нафақат пойтахт ёшлари, балки бутун республикада фан ва таълим бўйича малакали мутахассислар тайёрлапши кенгайтириш учун қабул жараёнида вилоятлардан келган талабаларга алоҳида имтиёзлар яратила бошлади. Ҳар бир мугахассислик бўйича вилоят талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда талабгорларни муайян режа асосида ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилди.

1965-69 йиллар давомида университетдаги диссертациялар ҳимоялари бўйича ихтисослапгган илмий кенгашларда 35 докторлик ва 410 номзодлик диссертация-лари ёқланди. 1967 йили ТошДУ олимларидан бир қанчаси мамлакатнинг эиг нуфузли мукофотлари, орден ва медаллар билан тақдирланди.

1970 йиллардан университетда кўплаб фан соҳалари бўйича илмий йўналишлар ривожланди, аввалдан мавжуд бўлган илмий мактаблар фаолияти кенгайди, уларнинг сафи замонавий олимлар ҳисобига янгиланди. 1966-1970 йиллар давомида ТошДУ олимлари 10 проблематик ва 14 илмий-тадқиқот мавзулари бўйича Фанлар академиясииииг ишларини ривожлантиришга ёрдам берди. 1967 йилдан ТошДУ собиқ иттифоқдаги 25 етакчи олий ўқув юртининг бирига айланди. 1970 йили университетнинг 25 олимига республикада хизмат кўрсатган фан арбоби илмий унвони берилди.

Талабаларни илмий фаолиятга йўналтириш учун студентлар илмий жамиятлари (СНО) иши йўлга қўйилди. ТошДУ талабалари собиқ иттифоқнинг марказий шаҳарларида ҳам илмий маърузалари билан иштирок этадиган бўлдилар. Агар 1958 йили ЎОДУда минтақа бўйича биринчи студентлар илмий конференцияси ташкил этилган бўлса, бу жараён 70-йилларга келиб доимий ҳаракат килувчи илмий жамияггга айланди. Университетнинг собиқ талабалари ҳозирги кунда илм-фаннинг етук дарғаларига айланган.

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда университет факультетлари ҳамда тармоқ институтлари ривожланиш босқичига кўтарилди. Айрим факультетларнинг тараққиёти бевосита университет илмий салоҳиятининг кенгайишига ва мамлакат илм ҳамда зиё ўчоғига айланишига сабаб бўлди.

Кимё фанининг ривожланиши натижасида ушбу факультетда қатор илмий янгиликлар қўлга киритилди. Кимёнинг янги соҳалари ўз фаолиятини кенгайтира бошлади. 1979 йилда Полимерлар кимёси кафедраси, 1982 йилда Умумий кимё кафедралари ташкил қилинди. Факультетда кимё фанининг долзарб соҳалари бўйича кафедралар қошида муаммоли лабораториялар ташкил этилди.

Республикада биология фанининг шаклланиши ва ривожланишида салмоқли ўринга эга бўлган биология факультетида ҳам бу йиллар қатор илмий ютуқларга эришилди. Бу даврга келиб ижтимоий-гуманитар факультетларнинг ривожи алоҳида аҳамият касб этди. Мамлакат зиёлиларинииг асосий маскани бўлган Тошкент давлат университети фалсафа ва иқтисодиёт, ҳуқуқ ва тарих, филология илмининг турли соҳалари бўйича қатор янгиликларни қўлга киритдилар. Бу жиҳатдан Тарих ва Фалсафа факультетларининг олимлари эришган ютуқлари айниқса эътиборлидир.

Тарих факультети ташкил топгандан буён юртимиз учун зарур бўлган кўплаб мутахассис кадрларни вояга етказди. Яқин ўтмишда кечган турли сиёсий воқеалар факультет ҳаётига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Бироқ ҳар қандай даврда ҳам Тарих факультети ўз анъаналарини йўқотмади. Айниқса, Ўзбекистоннинг мустақилликни қўлга киритиши факультет ва унинг ирофессор-ўқитувчилари ҳаётида туб бурилиш ясади. Тарихни холисона ўрганиш имконияти пайдо бўлди. Фалсафа факультети 1963 йилдан Тарих факультети таркибида бўлим сифатида, 1979 йилда Фалсафа-иқтисод факультети таркибида фалсафа, иқтисод, психология, социология бўлимлари мавжуд бўлган бўлса, 1991 йилдан Фалсафа факулътети мустақил фаолият кўрсата бошлади.

1979 йилда Тарих факультети таркибидан фалсафа, иқтисод ва психология бўлимлари ажратилиб, учта мутахассисликни бирлаштирувчи Фалсафа-иқтисод факультети ташкил қилинди ва «Жамият ижтимоий тузилишини ўзгартиришнинг сиёсий жиҳатлари» илмий мактабига асос солинди. Бу эса фалсафа фанииинг янада чуқур ва кенг ўрганилиши йўлидаги янги дадил қадам бўлди. Янги кафедралар ташкил қилиниб, фалсафани ўқитишга дифференциал ёндашув шаклланди.

1972 йилда Ўрта Осиё ва Қозогистон ҳудудида биринчи марта кенг тармоқли психолог кадрлар тайёрлаш учун университетнинг тарих факультети қошида психология бўлими очилди. Шу йиллар оралиғида 1800 дан ортиқ психолог мугахассислар тайёрланди. Уларнинг 150 нафаридан ортиқроғи Афғонистон, Вьетнам, Камбоджа, Куба, Лаос, Мўғулистон, Яман каби хорижий мамлакатларнинг фуқаролари ҳисобланади. Собиқ битирувчилар ичидан 20 га яқин фан доктори, 200 га яқин фан номзоди етипгиб чиқди. Улар республика ҳамда Россия, Украина, Молдавия ва Марказий Осиё давлатларида муваффақиятли фаолият олиб бормоқда.

Университет филология илмининг тараққиётида асосий илмий маскан ҳисобланади. Дорилфунун тангкил топган дастлабки йилларданоқ унинг фаолиятида Мунавварқори, Абдурауф Фитрат, Шокиржон Раҳимий сингари олимлар дастлабки миллий дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратган эдилар. 60-70 йилларда филология факультети нафақат педагог ўқитувчиларни, балки юзлаб шоир ва адибларни етиштириб чиқарган маърифат масканига айланди. Бу йилларда фшюлогия илмининг тил, адабиёт, фольклоргаунослик, рус тили ва адабиёти, хорижий тиллар йўналишларида қатор ишлар қилинди. Айниқса, профессор Ғ.Каримов томонидан ташкил этилган адабий меросни ўрганиш илмий мактаби бу соҳадаги энг етук илмий марказлардан саналади. Тарихан 1918 йилда ташкил этилган Адабиёт шўъбаси бағрида Ўзбек адабиёти тарихи, Ҳозирги ўзбек адабиёти, Жаҳон адабиёти ва назарияси, Ўзбек тилшунослиги ва Умумий тилшунослик кафедралари фаолият кўрсатди. Уларда М.Кўнгжонов, С.Мамажонов каби таниқли академиклар ишладилар. Айни 70-80 йиллари мамлакат филология шши тараққиётга эришувида Субутой Долимов, Озод Шарафиддинов, Лазиз Қаюмов, Умарали Норматов, Абдуғафур Расулов сингари олимлар сидқидилдан меҳнат қилдилар.

Ижодкорлар масканига айланган факультетда илм олган Ойбек, Мухтор Авезов, Асқад Мухтор, О.Ёқубов. П.Қодиров, Ш.Холмирзаев, Ў.Ҳошимов каби халқ ёзувчилари ўз ижоди билан бадиият хазинасини бойитишга муносиб ҳисса қўшдилар. Айни шу факультетдан О.Шарафиддинов, Э.Воҳидов, АОрипов каби Ўзбекистон қаҳрамонлари етишиб чиқди.

Университет таркибидаги рус ва хорижий филология факультетлари нафақат юртимиз ёки минтақа учун, балки жаҳон филологиясининг шу соҳаси учун ҳам етук кадрлар тайёрлашда алоҳида роль ўйнади. Бу жиҳатдан Г.Владимиров, Л.Л.Ким, Т.Солиҳов, ААбдуазизов каби олимларнинг илмий фаолияти эътиборлидир.

Тошкент давлат университети 1945-1990 йиллар давомида эришган илмий ва маърифий ютуқларни бир нуқтага жамлаш қийин. Айниқса, ушбу йиллар илм-фаннинг ҳам, маърифат ва адабиётнинг ҳам тараққиёт даври бўлгани учун бу даврда яратилган минглаб илмий ва бадиий асарлар университет олимлари ва у етишгирган ижодкор зиёлилар фаолиятининг маҳсулидир.

1970 йиллардан университетда кўплаб фан соҳалари бўйича илмий йўналиншар тараққий этди, аввалдан мавжуд бўлган илмий мактаблар фаолияти кенгайди, уларнинг сафи замонавий олимлар ҳисобига янгиланди.