Университет Кенгаши

Бош илмий котиб Мамадалиева Наибахон Саидаминовна
филология фанлари доктори, профессор
манзил 100174, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси 4-уй
қабул Сешанба - Жума, 14:00 – 16:00
телефон (0 371) 227-15-40
факс (0 371) 246-53-21
e-mail begim40@mail.ru

ЎзМУ Кенгаши Низом ва ўқув йилининг бошланишидан аввал Кенгаш ва ректор томонидан тасдиқланган иш режасига биноан фаолият олиб боради. Бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар, давлат идоралари ва давлат хизматчилари фаолиятининг сифат ўзгаришлари, ижро механизмининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат сиёсати Кенгаш фаолиятида ҳам акс этган. Кенгаш иш режасида назарда тутилган масалалар университетнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, молия-иқтисодий, нашр ишлари ва бошқа фаолиятини ўзида қамраб олган. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларини эгаллаш ҳамда академик, профессор ёки доцент илмий унвонларини бериш бўйича ўтказиладиган танловлар ва тақдимномалар юзасидан қарорлар қабул қилади. ЎзМУ Кенгашида ректор, факультетлардаги юксак салоҳиятли олимлар, факультет раҳбарларининг таклифлари асосида салмоғи жиҳатидан нафақат ЎзМУ, қолаверса, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига хизмат қила оладиган масалалар муҳокама этилади ва қарорлар қабул қилинади.

Бугунги кунда Кенгашнинг 52 нафар аъзоси бўлиб, илмий салоҳияти – 90,4 %ни ташкил қилади. Аъзолардан 5 нафар академик, 14 нафар фан доктори, профессор, 5 нафари фан доктори, 18 нафар фан номзоди, доцент, 3 нафари фан номзоди, 1 нафар психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мазкур лавозимда фан доктори, профессор фаолият кўрсатмоқда.

2017-2018 ўқув йили давомида Кенгаш мажлислари иш режа бўйича олиб борилаётган бўлса-да, республикамизда бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда ишдаги зарурият юзасидан мажлис кун тартибига қисман ўзгартиришлар киритиб борилади.

Шунингдек, 10та факультетда Кенгашлар фаолият юритади, унга ҳам соҳанинг етук олимлари аъзо сифатида киритилган. 2016-2017 ўқув йилида Факультетлар Кенгашлари раисларида 2 нафари фан доктори, 8 нафари фан номзоди эди. 2017-2018 ўқув йилида эса уларнинг 4 нафари фан доктори, профессор, 6 нафари фан номзоди; 2016-2017 ўқув йилида Кенгаш котибларининг 6 нафари фан номзоди, 4 нафари илмий даражага эга эмас эди. 2017-2018 ўқув йилида Кенгаш котибларининг 1 нафари фан доктори, 5 нафари фан номзоди, доцент, 4 нафари илмий даражага эга эмас, булардан 2 нафари докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш учун Илмий кенгашга топширди.

Факультетлар Кенгашлари:

- Математика факультети Кенгаши раиси ф.-м.ф.д. Н.Жабборов, Кенгаш котиби ф.-м-ф.н. З.Мадрахимова;

- Кимё факультети Кенгаши раиси к.ф.д., профессор С.Нурмонов, Кенгаш котиби Д.Мирхамитова;

- Физика факультети Кенгаши раиси ф.-м.ф.д. Х.Далиев, Кенгаш котиби ф.-м.ф.н., доцент М.Мамаюсупова;

- Тарих факультети Кенгаши раиси с.ф.д., профессор А.Мўминова, Кенгаша котиби Б.Хайназаров;

- Биология факультети Кенгаши раиси б.ф.н., доцент Ф.Пирохунова, Кенгаш котиби б.ф.д., доцент Х.Эшова;

- Ижтимоий фанлар факультети Кенгаши раиси фалсафа доктори (PhD) Қ.Абдурахимов, Кенгаш котиби доцент вазифасини бажарувчи Э.Нишанбаева;

- Геология ва геоинформацион тизимлар факультети Кенгаи раиси г.-м.ф.д., профессор Х.Тойчиев; Кенгаш котиби г.ф.н., доцент К.Хашжанова;

- География ва табиий ресурслар факультети Кенгаши раиси г.-м.ф.н., доцент Д.Атабаев, Кенгаш котиби г.ф.н. Р.Ибрагимова;

- Хорижий филология факультети Кенгаши раиси фил.ф.н., доцент И.Жўраева, Кенгаш котиби Ф.Халилов;

- Иқтисд факультети Кенгаши раиси и.ф.н. А.Умаров, Кенгаш котиби и.ф.н., доцент Р.Джуманова;

Журналистика факультети Кенгаши раиси фил.ф.н М.Мирсоатова, Кенгаш котиби С.Азимова.