Биокимё кафедраси

1962 йил. Ё.Х.Тўрақулов ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор ТошДУда Биокимё ва биофизика кафедраси ташкил этилди.

1963 йил. Биокимё ва биофизика кафедраси ўз ишини тўлиқ бошлади ва кафедрада Ё.Х.Тўрақулов, Д.Н.Сахибов, Б.О.Тошмухамедов, Н.К.Мирзаева, Л.И.Кургульцевалар фаолият кўрсатишган. Шу йили Б.О.Тошмухамедов Биокимё ва биофизика кафедраси доценти лавозимига тайинланди.

1964 йил. МГУда тахсил олишни якунлаб, Биокимё ва биофизика кафедрасига М.Н.Валиханов катта ўқитувчи бўлиб қабул қилинган. 

Соҳада олинган илмий-назарий қонуниятлар Ўзбекистон ва бошқа қўшни Республикалардаги азалий буқоқ касали пайдо бўлишига сезиларли даражада чек қўйиш имконини берди. Кўрсатган юксак ҳизматлари учун Ё.Х.Тўрақулов ўз хамкори ва маслакдоши жаррох Р.К.Исломбеков билан биргаликда ўша даврда илм-фандаги кашфиётлар учун бериладиган юксак давлат мукофоти - Ленин мукофотига сазовор бўлди.

1965 йил. Биокимё ва биофизика кафедраси катта ўқитувчиси М.Н.Валиханов “Фосфорный обмен при прорастании семян хлопчатника” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва кафедра доценти сифатида фаолиятини давом эттирди.

1966 йил. Ё.Х.Тўрақулов ЎзРФА хақиқий аъзоси этиб сайланди.

1974 йил. Т.С.Саатов томонидан “Тиреоглобулин и другие йодированные белки щитовидной железы” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий маслахатчи академик Ё.Х.Турақулов.

1975 йил. Ё.Х.Тўрақулов томонидан «Тиреоидные гормоны» («Тиреоид гармонлар») деб номланган монография нашр қилинди. Бу монография нафақат Ўзбекистон, балки СССРнинг барча республикаларидаги эндокринологлар ва биокимёгарларнинг кундалик керакли китобларидан бирига айланди. 1975 йилдабу мумтоз асар инглизтилигатаржимақилиниб, АҚШда чопэтилди.

1977 йил. М.Н.Валиханов ТошДУ Биология-тупроқшунослик факультети декани лавозимига тайинланди.

1982 йил. Сагдуллаев И.Н.«Изучение неорганических полифосфатов и некоторых других фосфорных соединений хлопчатника» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий раҳбарлар академик Ё.Х.Турақулов ва проф. М.Н.Валиханов.

С.Н.Далимова томонидан “Действие тиреоидных гормонов на аденилатциклазную систему” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий раҳбарлар академик Ё.Х.Турақулов ва б.ф.д. С.К.Халиков.

1989 йил. Садикова К.А. “Регуляция транспорта ионов в корневой системе хлпчатника” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Илмий раҳбар проф. М.Н.Валиханов.

Умарова Г.Б. “Дефосфорилирование фитина почвенными микромицетами” мавзусида номзодлик диссертациясини ЎзР ФА Биохимия илмий-текшириш институти ихтисослашган кенгашида муваффақиятли ҳимоя қилган. Илмий раҳбар проф. М.Н.Валиханов.

2001 йил. Биокимё кафедрасига биология фанлари доктори, профессор Сурайё Нугмановна Долимова раҳбарлик қилди.

2002 йил. Умарова М.М. “Изучение некоторых ферментов фосфорного обмена в созревающих семенах хлопчатника” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Илмий раҳбар доц.Абдуллаева М.М.

2006 йил. Абдуллаева М.М. “Некоторые закономерности превращения фосфолипидов в семянах хлопчатника и других высших растений в процессах прорастания и созревания” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Илмий консультант проф. М.Н.Валиханов.

2008 йил. Мухаммаджонова Г.М. “Исследование различных полифенолов на пролиферативные процессы и функциональное состояние митохондрий печени при хроническом гепатите” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Илмий раҳбар проф. Далимова С.Н. 

2009 йил. Тураева Д.Т. “Изучение фармакологических свойств и механизма действия гемостатика Лаговина” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Илмий раҳбар проф. Далимова С.Н.

2015 йил. Шу йили 25-ноябрьда кафедра профессори Мухсин Набиханович Валихановнинг 80-йиллик тавваллудига бағишланган “Биология, экология ва тупроқшуносликнинг замонавий муаммолари”мавзусидаги илмий-амалий семинар ўтказилди.

2016 йил. 2016 йил 10-11-ноябрьда ЎзР ФА академиги ТЎрақулов Ёлқин Холматовичнинг 100-йиллик таваллудига бағишланган “Физик-кимёвий биология ва эндокринологиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий – амалий анжумани ўтказилди.

Ёлқин Холматович Тўрақуловни яратган илмий мактаби ҳозиргикунда иқтидорли тадқиқотчи олимларни ўз ичига олган. Бу олимлар Ўзбекистон биокимёгар олимларига етакчилик қилиб келаяптилар ҳамда ўз билим ва тажрибаларини шогирдларига узатиб келмоқдалар.

Кафедра аъзолари:

1. ДАЛИМОВА СУРАЯ НУГМАНОВНА (Кафедра мудири)

2. Абдуллаева Муборак Махмусаовна (профессор)

3. ИГАМНАЗАРОВ РАВШАН ПАТХИЛЛАЕВИЧ ( доцент)

4. УМАРОВА ГУЛБАХОР БАЗАРБАЕВНА (доцент)

5. МУХАММАДЖОНОВА ГУЗАЛ МУХАММАДЖОНОВНА (доцент)

6. ҚЎЗИЕВ ШЕРАЛИ НАСРУЛЛОЕВИЧ (ўқитувчи)

7. ЮНУСОВА МУСЛИМА ХОЛМАТОВНА (ўқитувчи)