Физиология ва биофизика кафедраси

Физиология ва биофизика кафедраси 2017 йилда илгари мустақил равишда фаолият юритган “Биофизика” ва “Физиология ва нейробиология” кафедраларининг бирлаштирилиши асосида ташкил топган бўлиб, у “Биология (одам ва ҳайвонлар физиологияси)”, “Биофизика” йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрловчи кафедра ҳисобланади.

Ўзбекистонда биофизика мактабининг илк қадамлари 1962 йили биокимё ва биофизика кафедрасининг очилиши билан боғлиқ бўлиб, бу даврда профессор Ялкин Холматович Туракулов (кейинчалик ЎзР ФА академиги) биофизика бўйича умумий курсни ўқишни бошлаган. Мазкур кафедрада 1963 йили Ўзбекистон биофизика мактабининг асосчиси Бекжон Ойбекович Тошмуҳамедов ўзининг илмий ва педагогик фаолиятини бошлаган. 1979 йили биокимё ва биофизика кафедраси иккита мустақил кафедра: биокимё кафедраси ва биофизика ва атроф-муҳит муҳофазаси кафедраларига ажралган. 1988 йили биофизика кафедрасининг биотехнологик гуруҳи (проф. М.М. Рахимов раҳбарлигида) асосида биотехнология ва ҳужайра биологияси кафедраси ташкил топган, биофизика ва атроф-муҳит муҳофазаси кафедраси эса биофизика кафедрасига ўзгарган.

Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасига 1929 йили асос солинган. Ана шу санадан бошлаб 1962 йилгача кафедрага атоқли олим Антоний Иванович Израэль раҳбарлик қилган. У одам ва ҳайвонларнинг республикамизнинг иссиқ ва тоғ иқлимига физиологик мослашуви бўйича тадқиқотлар олиб борган. А.И.Израэль Ўзбекистонда экологик физиология илмий йўналишининг асосчиси ҳисобланади. Унинг экспедициялардаги кузатувлари натижасида кафедранинг янги йўналиши – “Ҳайвонларни турли суғориш ва сувсизлик режимларининг организмнинг физиологик функцияларига таъсири” йўналиши пайдо бўлган.

1962-1975 йилларда одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасини биология фанлари доктори, профессор Антонина Степановна Шаталина (1898 - 1975) бошқарган. Ушбу йилларда ошқозон ости безининг нормал ва патологик физиологияси, эндокринология ва спорт физиологиясини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилган.

1976 йилдан 1990 йилгача кафедрада экологик-физиологик йўналишдаги тадқиқотлар олиб борилган. 1986 йили кафедрага биология фанлари доктори Б.З.Зарипов раҳбарлик қила бошлагач, кафедрада янги мавзу - «Ҳайвонлар организмида ҳазм-транспорт жараёнларининг физиологияси” ривожлана бошлади ва бунда ҳам экологик йўналиш сақланиб қолди.

1994 йилдан бошлаб 2006 йилгача кафедрага профессор К.Т. Алматов раҳбарлик қилди ва унинг кафедрада олиб бораётган тадқиқотларига мувофиқ равишда янги йўналиш - «Меъёрида ва патологик ҳолатларда тўқима митохондриялари ва қоннинг шаклли элементлари, ҳамда мембраналарнинг липолитик ферментларининг тузилиши ва функцияларини тадқиқ қилишнинг фундаментал жиҳатлари” йўналиши шаклланди.

2006 йилдан 2012 йилгача кафедрага профессор Кучкарова Любовь Салиджановна (1953) раҳбарлик килди ва у кафедрада ҳазм ва овқатланиш физиологиясини ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди. 

2012-2014 йй.да Одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасига доцент Каримова Г.М-К., 2014 йилдан 2016 йилгача доцент Раджабова Г.Г. раҳбарлик қилдилар. 2017 йилдан ҳозирги кунгача кафедрага доцент Маматова З.А. раҳбарлик қилмоқда.

Ҳозирги кунда физиология ва биофизика кафедрасининг профессор-ўқитувчилари қуйидаги йўналишлар бўйича илмий ишлар олиб борадилар:

· биологик мембраналар орқали ионлар ташилиши ўрганиш;

· физиологик фаол бирикмалар таъсирининг ҳужайра ичидаги механизмларини ўрганиш;

· турли патологик ҳолатларда липидларнинг перекисли оксидланиши ва фосфолипазалар фаоллигининг ўзаро боғлиқлигини ўрганиш;

· табиий ва сунъий биологик ва фаол бирикмаларнинг ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига таъсир механизмини ўрганиш;

· норма ва патологияда ҳужайраларнинг энергетик статусини ўрганиш;

· паст частотали электр магнит майдонининг ўсимлик ва микроорганизмларга бошқарувчи таъсир кўрсатиш механизмини ўрганиш;

· биологик фаол моддаларнинг организмдаги физиологик ва биокимёвий жараёнларга таъсирини ўрганиш;

· ҳазм-транспорт конвейерининг муҳит шароитига қараб шаклланишини ўрганиш;

· одам ва муҳитнинг трофик ўзаро боғлиқлиги.

1. УМАРОВА ФАТИМА ТАДЖИБАЕВНА (катта ўқитувчи)

2. ДЖАББАРОВА ГУЛЧЕХРА МУХАМЕД-КАРИМОВНА (доцент)

3. ЮСУПОВА УМИДА РАХМАНОВНА (катта ўқитувчи)

4. БЕКМУРОДОВА ГУЛЛОЛА АМИРОВНА (ўқитувчи)

5. ТОЙИРОВ УКТАМ БОЗОРҚУЛОВИЧ (ўқитувчи)

6. МИРЗАКУЛОВ СОБИТЖОН ОЛТИНОВИЧ (ўқитувчи)

7. МИРХОДЖАЕВ УЛУҒБЕК ЗОКИРОВИЧ ( профессор )

8. РАДЖАБОВА ГУЛБАХОР ГУЛОМОВНА (биология фанлари номзоди)

9. НИЯЗМЕТОВ БАХОДИР АЛЛАБЕРГАНОВИЧ (ўқитувчи)

10. КУЧКАРОВА ЛЮБОВЬ САЛИЖАНОВНА (профессор)

11. МАМАТОВА ЗУЛАЙХО АМИНДЖАНОВНА (Кафедра мудири)