Микробиология ва биотехнология кафедраси

Микробиология ва биотехнология кафедраси 1938 йилда университетда “Тубан ўсимликлар” кафедраси сифатида академик Райкова И.А. томонидан ташкил қилинган.
1940 йилдан бошлаб кафедрага проф.Головин П. раҳбарлик қилди ва микология йўналиши бўйича кадрлар таёрлашни бошлади.
1956 йилда доцент Ёлкина О.Г. кафедрада микробиология йўналишини очди ва мазкур йўналишни қуйидаги доцентлар ривожлантириб келдилар: Мусаев К.Ю., Ахмедова Ф.Г., Низаметдинова Я.Ф., Мансурова М.Л., Музаффарова И.А., Кондратъева Э.В., Тожибоев Ш., Ибодов К.И.
1990 йилдан Микробиология кафедрасини проф. Ваҳобов А.Ҳ. бошқарди.

1989 йилда проф.Раҳимов М.М. Биотехнология кафедрасини ташкил қилди ва шу йилдан бери биотехнология бўйича мутахассислар тайёрлаб келинмоқда. Микробиология ва биотехнология кафедраси 70 йил ичида биргина Ўзбекистон учун эмас, балки Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, қолаверса Россия федерацияси, узоқ хориж мамлакатларидан Хитой, Норвегия, Корея, Миср, Ироқ, Куба, Германия, АҚШ мамлакатлари учун ҳам Микробиология ва биотехнология мутахассислиги бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаб келган ва  малака ошириш мақсадида бир қанча профессор-ўқитувчилар хориж мамлакатларнинг нуфузли унверситетларига юборилмоқда. Ўзбекистон ва ҳорижда Микробиология ва биотехнология соҳасини ривожлантирадиган йирик олимлар, фан докторлари, профессор, академиклар айнан Микробиология ва биотехнология кафедрасининг собиқ талабалари ҳисобланади. Унинг битирувчилари Америка Қўшма Штатларининг Калифорния ва Нью-Йорк университетлари, Россиянинг Аграр университети, Қозоғистон республикасининг Педагогика институтида фаолият олиб бормоқдалар. Шунингдек кафедранинг собиқ талабаларидан бири Олий мажлис депутати, бошқалари эса ўз мутахассислиги бўйича бир қанча хўжалик раҳбари  лавозимида ишлаб келмоқдалар. 

2005 йилда Микробиология ва Биотехнология кафедралари бирлаштирилди ва шу кунга қадар “Микробиология ва биотехнологя” кафедраси деб номлана бошлади. Кафедра мудири қилиб проф. Раҳимов М.М. тайинланди.

Кафедрада “Тубан ўсимликлар”, “Тупроқ биологияси”, “Микробиология”, “Вирусология”,  “Микроорганизмлар экологияси”ва “Биотехнология” каби умумий фанлар бакалавр талабарига ўқитилади.

Кафедрада “Микробиология ва вирусология” ва “Биотехнология” мутахассисликлари бўйича магистратура мавжуд. Микробиология ва вирусология мутахассислиги бўйича магистрантларга“Саноат микробиологияси”, “Микроорганизмлар систематикаси”, “Вируслар молекуляр биологияси”, “Замбуруғлар биологияси ва физиологияси”, “Микроорганизмлар цитологияси”, “Микробиология ва вирусология тадқиқот усуллари”, “Тупроқ микробиологияси”, “Амалий микология”каби махсус фанлар ва шунингдек “Вируслар ва вирусли касалликлар”, “Микроорганизмлар метаболизми”каби танлов фанлари ўқитилади. Биотехнология мутахассислиги бўйича магистрантларга “Ген ва хужайра мухандислиги”, “Биологик спецификлик асослари”, “Оқсил ва ферментлар мухандислиги”, “Биологик фаол ва доривор моддалар биотехнологияси”, “Биотехнология ва экология муаммолари”, “Иммунибиотехнология” ва “Нанобиотехнология” каби махсус фанлар ва шунингдек, “Аффин хроматография”, “Органик моддалар алмашинувининг биотехнологик жараёнлари” каби танлов фанлари ўқитилади.

Ҳозирги кунда кафедра ЎзФА қарашли Микробиология, Биокимё, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтлари ҳамдаТошкент кимё технология институти билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Кафедра ўзининг тарихий анъаналарига содиқ қолиб, республикамизда мавжуд бир қанча соҳа ва йўналишларга, Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртлари учун малакали педагог, илмий тадқиқот институтлари учун илмий ходимлар ва юқори малакали кадрлар тайёрлаб берадиган илмий педагогик марказ сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Кафедра аъзолари:

1. Жўраева Умида Миркомиловна (Kafedra mudiri)

2. Вахабов Абдурасул Хакимович (профессор)

3. ДАВРАНОВ КАХРАМОН (профессор)

4. ТАШМУХАМЕДОВА ШОХИСТА САБИРОВНА (профессор)

5. Магбулова Нигора Алижоновна (ўқитувчи)

6. КАДИРОВА ЗУХРА АБРАРОВНА (ўқитувчи)

7. Артикходжаева Барнохон Алишер қизи (ўқитувчи)