Генетика кафедраси

Кафедра 1920 йилда кафедра ботаникани Цитология бўлими сифатида ташкил топган.Булим бошлиғи проф Баранов П.А.

·        1925 й-Ўсимликлар морфологияси ва биология кафедраси.

·        1938 й- Ўсимликлар морфологияси ва анатомяси кафедраси.

·        1945 й –Дарвинизим ва селекция кафедраси-мудир проф. Райкова И.А.

·        1950 й- Дарвинизим ва генетика кафедрасини.

·        1961-1982 йй Дарвинизим, генетика экспериментал морфология  кафедраси.

·        1974 й. -Кафедра қошида ғўзанинг хусусий генетикаси лабораторяси ташкил қилинди.Мудир сифатида б.ф.д., проф. Мусаев Д.А. фаолият олиб борган.

·        1982-1988 й генетика кафедраси мудири б.ф.д., доц. Абзалов М.Ф. ишлаган.

·        1989-2009 йй Генетика ва Ўсимликлар цитоэмбриологияси кафедралари бирлашган ва генетика кафедраси ташкил етилган.

·        2016-2017 йй. Генетика ва компьютер биология кафедраси. Мудир б.ф.н., доц. Халбекова Х.У.

·        2018 й ҳозирги кунгача Генетика кафедраси деб номланиб, мудир сифатида б.ф.д., доц. Бобоев С.Ғ. фаолият олиб бормоқда.

“Генетика” мактаби

Генетика мактабининг асосчиси Генетика ва цитоэмбриология кафедраси б.ф.д., академик Д.А.Мусаев. 

 Д.А.Мусаевни асосий илмий ишлари ғўзанинг белгиларини ва хусусиятларини ирсийланишга генетик коллексияни яратиб шу муоммоларига  йўналтирилган.Ғўзанинг хусусий генетикаси лабараторияси яратилгандан сўнг кафедрада ғўзанинг 500 га яқин гомозигот линиялар яратилган, улар дунё бўйича қабул қилинган ва G.hirsutum L.ғўзани тури бўйича биринчи ўринда туради. Бу илмий мактаб заминида ғўза генетикасининг фундаментал ва амалий муаммолари бўйича амалга оширган илмий тадқиқот ишларининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиб, улар тобора ривожланмоқда:

         Ғўза ўсимлигининг G.hirsutum L. турига кирувчи генетик коллекция линияларида сифат-маркер белгиларининг ирсийланиши ва ривожланишини таъмин этувчи генлар фаолияти ва ўзаро таъсири қонуниятлари аниқланди. Бу соҳадаги тадқиқотлар натижасида ғўзанинг сифат-маркер белгилари бўйича гомозиготали генотипга ва альтернатив фенотипга эга бўлган изоген линияларнинг генетик коллекцияси яратилди.

ЎзФА академиги проф. Мусаев Д.А бошчилигида ғўза генетик коллекциясидан ташқари хромосомалардаги алоҳида генларни идентификациялаш натижасида ғўзанинг G.hirsutum турига мансуб ўсимликларнинг моносом  ва транслокацион линиялар коллекцияси яратилди. Бу коллекция АҚШ да яратилган коллекциядан кейин иккинчи ўринда туради. Илмий-тадқиқотлар натижасида яратилган бу коллекция линияларидан янги навлар яратишда, биокимёвий, физиологик ва экологик изланишларда, ҳамда маркер огоҳлантирувчи белгиларга эга генларни идентификациялашда фойдаланилади.

Мусаев Д.А. раҳбарлик қилган “Генетик” мактабда 40 та фан номзодлари ва 5 та фан докторлари диссертацияси ҳимоя қилинган. Академик Д.А. Мусаев 170 та мақола муаллифи, 2 та муаллиф ва 2 та ҳаммуалифликда дарслик, бир қатор дарслик ва илмий-услубий қўлланмалар чоп этилиб, бакалавр ва магистрант генетика йўналишида тайёрланганлар. Мактаб ташкил этилгандан бери генетик коллекция яратилишидан ташқари бир нечта янги навлар (Навбаҳор, Армуғон, Бағдод, Фаровон) яратилиб Республикамизнинг пахта майдонларида экиб келинмоқда.

Мактабни ривожлантиришнинг асосий режаси:

-         Генетик коллекцияни меркер белгили янги ва юқори тола сифатига эга ҳосилдор  линиялар билан бойитиш.

-         Ўрта толали пахтанинг тола сифатини яхшилаш ҳамда ноқулай шароитларга чидамли намуналарни  кўпайтириш.

Кафедра қошида 1974 йилда ташкил этилган Ғўза генетикаси ва генколлекцияси лабораторияси ва 1992 йил ташкил этилган “Генетика” илмий-амалий маркази мавжуд.

Кафедранинг асосий илмий йўналишлари

1.     Ғўза сифат ва миқдор белгилари генетикасининг фундаментал муаммолари.

2.     G.hirsutum ғўза генетик коллекциясини изоген, мутант, интрогрессив ва цитогенетик линиялар билан бойитиш

3.     Морфогенетик детерминация ва хўжалик жихатдан аҳамиятли белгиларни ирсийланишини ўрганиш асосида тола сифати ва ҳосилдорлигини оширишнинг генетик асосларини ишлаб чиқиш.

4.     Кафедра қошидаги илмий марказда олиб борилаётган генетика, цитоэмбриология, молекуляр генетика ва мумтоз генетика  йўналишидаги тадқиқотлар.

Кафедранинг асосий ютуқлари

Кафедра бирувчилари қаторида 75 та фан номзодлари, 15 та фан докторлари ва 2000 дан ортиқ генетик ва ботаник мутахассислар. 

Кафедранинг таниқли битувчилари

Юлдашев С.Х. - Ўзбекистон фанлар Академияси Ўртаосиё бўлимининг президенти, Россия Академиясининг қишлоқ хўжалик фанлари академиги.

Абдуллаев А.А. - ЎзФА академиги, ЎзФА призидуми аъзоси, ЎзФА Генетика ва ЎЭБ институти лаборатория мудири.

Жалилов О.Ж.- ЎзФА академиги, ЎзФА Генетика ва ЎЭБ институти лаборатория мудири.

Абзалов М.Ф. - ЎзФА Генетика ва ЎЭБ институти лаборатория мудири, Ньюйорк Академиясининг академиги.

Раси Прокаш Дани- Хиндистон Академиясининг академиги, АҚШ Генетика Институти лаборатория мудири.

Султонов А.С. - Қозоғистон Фанлар академиясининг академиги, Қозоғистон Экология ва экспериментал биология институти ректори

Власова Н.А. - ЎзФА академиги.

Тураев А.М. - Вена Университети профессори.

Хозирда ЎзМУнинг ноёб объекти “Ғўзанинг изоген, мутант, интрогрессив ва цитогенетик линияларининг генетик коллецияси” да илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Кафедра аъзолари:

1. Бобоев Сайфулла Ғафурович (Kafedra mudiri)

2. Абдулов Ильдар Абдулхаевич (катта ўқитувчи)

3. Бекмухамедов Абдуқаюм Азимович (катта ўқитувчи)

4. Халбекова Хулкар Умматкуловна (доцент)