Зоология кафедраси

Зоология кафедраси дастлаб иккита кафедра – Умуртқасизлар зоологияси кафедраси ва Умуртқалилар зоологияси кафедраси сифатида ташкил топган. Зоология кафедраси 2005 йил Умуртқасизлар зоологияси ЎИМ (Ўқув илмий маркази) ва Умуртқалилар зоологияси кафедрасининг қўшилишидан ташкил топган. Кафедрага ташкил қилинган вақтдан 2010 йилга қадар проф. И.К. Кадиров рахбарлик қилиб келди.

2010 йилдан Зоология кафедраси Зоология ва ихтиология кафедраси деб аталди. 2010 йилдан 2015 йил ноябр ойигача кафедрага б.ф.н. Г.А. Абдурахмонова рахбарлик қилди. 2015 йил сентябр ойидан доцент Рахимов М.Ш.кафедра мудири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Умуртқасизлар зоологияси кафедраси 1920 йилда А.Л Бродский ташаббуси билан ташкил этилган. 1920 йилдан 1941 йилгача кафедрага А.Л Бродский раҳбарлик қилган. А.Л.Бродский 1920 йили Сирдарё ва Орол денгизи фаунаси, Жанубий Тянь-Шань тадқиқотларида иштирок этган ва бир қанча асарлар яратган. “Корненожки Иссик кулья”, “Методы анализа почвенных простейших”, “Микрофауна хлопковых полей Узбекистана”, “Protozoa почвы и их роль в почвенных процессах”, “Корненожки Средней Азии” ва бошқалар шулар жумласидандир.

1941 - 1986 йиллар кафедрага б.ф.д., проф. А.Т. Тўлаганов раҳбарлик қилган.   А.Т. Тўлаганов Ўзбекистонда Фитогельминтология мактабига асос солган олим, 100 дан ортиқ илмий асар, 15 дан ортиқ монографиялар яратган. Жумладан «Растениеядные и почвенные нематоды Узбекистана» Ташкент,1949; «Нематоды растений и почв Узбекистана» Ташкент, 1972. «Фитонематоды Узбекистана» Ташкент, 1975. Том 1., 1978. Том 2. Олим Ўзбекистон Фанлар Академиясининг хақиқий мухбир аъзоси, Беруний номли Давлат мукофотига сазовар бўлган.

1986-1997 йилларда кафедрага б.ф.н. проф. З.Н.Норбоев раҳбарлик қилган. Олим томонидан 2 та дарслик 10 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланган. “Умуртқасизлар зоологиясидан амалий машғулотлар” (Тошкент, 1991) шулар жумласидандир.                         

1998-2005 йилларда кафедрага б.ф.н. доц. Б.А.Мўминов рахбарлик қилган. Улар бир қанча китоблар яратган “Биологик хилма-хиллик: атама ва таърифлар” (қисқача луғат ўзбек ва рус тилларида) (Тошкент, 2002); Умуртқасизлар зоологиясидан амалий машғулотлар.Ў/қ. Тошкент, 2005.

Умуртқалилар зоологияси кафедраси 1920 йилда проф. Д.Н.Кашкаров томонидан ташкил қилинган. Д.Н. Кашкаров Ўрта Осиё ҳайвонот дунёсини ўрганиб, Умуртқалилар экологияси дарслик; «Птицы Узбекистана» 1987. Том 1., 1990 Том 2. Китобларни яратган.

1935-1981 йиллардан Умуртқалилар зоологияси кафедрасига зоолог-эколог олим Т.З.Зохидов раҳбарлик қилган. Олим Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Беруний номли Давлат мукофоти совриндори, Хизмат кўрсатган фан арбоби бўлган. Кўплаб илмий асарлар яратган. Жумладан «Природа и животный мир Средней Азии» 1969. Том 1, 1971. Том 2., «Биоценозы пустыни Кызылкум» 1971., Энциклопедия ўзбек тилида «Сут эмизувчилар» 1960. Том 1., «Судралиб юрувчилар» 1969. Том 2., «Балиқлар» 1979. Том 3., «Қушлар»1987. Том 1., «Зоология энциклопедияси» 1979.

1981-2005 йилларда кафедрага б.ф.д. проф. И.К.Кодиров раҳбарлик қилган. И.К.Кадиров томонидан талабалар учун ўзбек тилида “Гистология”, “Одам анатомияси” дарсликлари аввал кирилл, кейин лотин алифбосида чоп этилди. Хусусан ”Одам анатомияси”. Тошкент.Чинор 2003.

Кафедра “Ўзбекистон ҳайвонот олами биохилма-хиллиги ва уни асраш муаммолари” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб боради.

Кафедра ЎзРФА Зоология институти;

ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги илмий-тадқиқот маркази чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ИТИ станциялари, хўжаликлари ва марказлари;

Ўзбекистон қушларни химоя қилиш жамиятлари ва бошқа ташкилотлар билан алоқалари ва шартномалар тузган,

Кафедрада 5140100-Биология йўналиши, 5А140101-Биология, 5А140103-Ихтиология ва гидробиология мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар талабалари таҳсил олади .

   500 дан ортиқ илмий асарлар, дарслик, ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр этилган, жумладан: Мавлянов О.М, Хуррамов Ш.Х., Эшова Х.С. томонидан 2006 йилда чоп этилган “Умуртқасизлар зоологияси”дарслиги Давлат мукофотига сазовор бўлди.

Кафедрада кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқот ишларида катта ишларни амалга оширган устоз педагоглар ва кўзга кўринган фан фидойилари ишлаган. Жумладан: Е.С Кирьянова, Д.Н.Кашкаров, Т.З Зохидов, А.Т.Тўлаганов, З.Н Норбоев, И.К. Кадиров ва бошқалар.

Кафедра аъзолари:

1. РАХИМОВ МАТНАЗАР ШОМУРОТОВИЧ (Кафедра мудири)

2. МЎМИНОВ БОҚИЖОН ОЛИМОВИЧ (доцент)

3. ЭШОВА ХОЛИСА САИДОВНА (доцент)

4. АБДУРАХМАНОВА ГУЛНОРА АБДУРАХМАНОВНА (доцент)

5. Содиқова Саёра Атабоевна (доцент)

6. Ибрагимов Қахрамон Сапарбаевич (ўқитувчи)

7. Raxmanova Laylo Abdurahmanovna (ўқитувчи)