Экология кафедраси

1990 йилдан бошлаб Эколог мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Гидробиология ва Ихтиология кафедраси Экология ва Ихтиология кафедраси деб номланди. Бу кафедрада балиқ хўжалиги учун гидробиологлар, экологлар ва ихтиолог мутахассислари тайёрланди.

1995 йилда Экология ва Ихтиология кафедраси негизида, "Юксак ўсимликлар ва экология" кафедрасининг Экология бўлими, "Умумий

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш" кафедраларини бирлаштириш асосида Экология кафедраси ташкил килинди. Кафедрага биология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, профессор Рахимова Т.У. 2009 йилгача раҳбарлик қилди. Бу йиллар давомида кенг кўламда эколог мутахассислар бакалавриятда "Экология ва табиатдан фойдаланиш" йўналиши бўйича тайёрланди.

Кафедра қошида 1996-1999 йилларда экология мутассислиги бўйича докторлик илмий даражасини берувчи кенгаш фаолият кўрсатди. Унда 10 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертациялари ёқланди.

Кафедранинг битирган стипендиат талабалар, кафедранинг иқтидорли талабалари ҳар йили Экологиядан бўлиб турадиган Республика Олимпиадасида қатнашиб турадилар.

Кафедра талабаси Ходжаева Гўзал: биологиядан Республика олимпиадасида биринчи ўрин олди. «Президент стипендияси совриндори». Магистратурада ўқиган вақтида Республика миқиёсида Буюк Британия Халқаро Грант ғолиби бўлди.

Сумитомо Япония стипендияси совриндорлари: Нуриддинов Абдурахмон (2000-2002й) Валижонов Равшан (2000-2003й) Кошелева Варвара (2004-2005й) Тойжонова Малика Республика экология конференциясида биринчи ўринни олди.(2003й).

Мухсимов Исмоил Мирзо Улуғбек стипендияси совриндори бўлди.(2002-2003).

Тожихонова Дилноза Нукусда бўлиб ўтган республика экология олимпиадасида иккинчи ўрини олди.(2006).

2009-2010 йилда география фанлари номзоди, доцент Х.Турсунов, 2010-2011 йиллар мобайнида география фанлари доктори, проф. А.Негматов кафедрага рахбарлик қилдилар. 2011 йилда “Экология” кафедраси “Ботаника ва ўсимликлар физиологияси” кафедраси билан бирлашди ва б.ф.д. А.С. Йўлдошев раҳбарлигида “Ботаника, ўсимликлар физиологияси ва экология” кафедраси ташкил этилди. 2000-2011 йилларда магистрлар Экология, Биоэкология, Гидробиология ва Ихтиология мутахассислиги бўйича тайёрланди.

2015-2016 йилларгача кафедрани б.ф.н. Т.Х.Махкамов раҳбарлик қилди. 2016 йилдан “Ботаника, ўсимликлар физиологияси ва экология” кафедрасидан ажралиб чиқди ва “Экология” кафедраси деб номланди. 2016 йилдан ҳозиргача б.ф.н. Р.Х.Аллабердиев раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ҳозирги пайтда кафедрада 2 та фан доктори, профессор, 8 та фан номзодлари доцентлар ва 4 та ўқитувчилар бакалавр, магистратура ва сиртқи бўлим талабаларига таълим бериб келмоқдалар.

Бундан ташқари, кафедрада 2016 йилда “Экология” ўқув-илмий лаборатория ташкил этилди.

Ушбу лабораторияда, кафедранинг асосий илмий йўналишлари:

-   Ўсимликларнинг қурғоқчиликга, саноат чиқиндилари чидамлилигини илмий асослаш.

- Фойдали шифобахш ўсимликлар экологиясини ўрганиш ҳамда деградацияга учраган ерларда ўсимликлар жамоасини ташкил этиш.

- Ўзбекистонда адир ва чўл минтақаси ўсимликларининг экологик классификацияси структура – функционал ва биологик белгиларини системали анализ қилиш.

- Ўзбекистон сув ҳавзаларидаги гидробионтлар экологиясини ўрганиш.

- Табиатдан барқарор фойдаланиш, шаҳарлар экологияси, барқарор ривожланиш мавзулари бўйича илмий ишлар амалга оширилмоқда.

Кафедра аъзолари:

1. АЛЛАБЕРДИЕВ РУСТАМЖОН ХАМРАЕВИЧ (кафедра мудири)

2. РАХИМОВА ТУРА УЗАКОВНА (профессор)

3. КУЛМАТОВ РАШИД АНАРОВИЧ (профессор)

4. ЭГАМБЕРДИЕВА ЛОЛА ШУХРАТОВНА (доцент)

5. АЗИМОВА ДИЛБАР ОРТИКОВНА (доцент)

6. Турабаев Акмал Нормуминович (доцент)

7. ЁДГОРОВА ДИЛФУЗА ШАВКАТОВНА (доцент)

8. АТАБАЕВА НАРГИС КАРИМОВНА (доцент)

9. Набиев Уткур Абдухалилович (доцент)

10. ЭШОНҚУЛОВ ОТАБЕК ДОНИЁРОВИЧ (ўқитувчи)

11. КУЧКАРОВ НУРБЕК ЮЛДАШЕВИЧ (ўқитувчи)