Тупроқшунослик кафедраси

Тупроқшунослик кафедраси 1935 йилда университетнинг Геология-география факультети тизимида ташкил топган. Ўтган давр мобайнида кафедрага проф. М.А.Орлов, академик С.Н.Рыжов, академик Ж.Сатторов, доц. Х.А.Абдуллаев, доц. В.У.Сайфуддинова, проф. Л.Турсунов, проф. С.Абдуллаев, доц.М.Фахрутдинова, доц.Т.Абдрахманов, доц.З.Хаидмухамедова, доц. С.Сидиқов мудирлик қилишган. 

Тупроқшунослик кафедраси 70 йилдан ортиқ давр ичида биргина Ўзбекистон учун эмас, балки Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, қолаверса Россия федерацияси, узоқ хориж мамлакатлари Хитой, Вьетнам, Корея, Миср, Ироқ, Куба мамлакатлари учун тупроқшунос мутахассислиги бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаб келган. Ўзбекистон ва ҳорижда тупроқшунослик соҳасини ривожлантирадиган йирик олимлар, фан докторлари, профессор, академиклар айнан Тупроқшунослик кафедрасининг собиқ талабалари ҳисобланади. Унинг битирувчилари Америка Қўшма Штатларининг Калифорния ва Нью-Йорк университетлари, Россиянинг Аграр университети, Қозоғистон республикасининг Педагогика институтида фаолият олиб бормоқдалар. Шунингдек кафедранинг собиқ талабалари Ўзбекистонда 4 та туман ҳокими, 2 та Олий мажлис депутати ва ўз мутахассислиги бўйича бир қанча хўжалик раҳбари лавозимида ишлаб келмоқдалар.                                              

Тупроқшунослик кафедрасида кадрлар тайёрлаш билан бирга суғориш ва инсоннинг деҳқончилик фаолияти таъсирида деградацияга учраган тупроқлар рекультивацияси ва тупроқлар генезиси ҳамда уларнинг хоссаларини ўрганиш, суғориладиган ерларнинг маданий ҳолатини баҳолаш, хўжаликларнинг тупроқ, тупроқ-эрозион, тупроқ-мелиоратив ва агрокимёвий хариталарини тузиш, тоғ тупроқларининг ҳосил бўлиш қонуниятлари ва барча тоғ тупроқ типларининг хоссалари ўрганиш, ўғит қўллашнинг илмий асослари бўйича илмий-тадқиқот ишлари хам юқори даражада олиб борилади.

Тупроқшунослик кафедрасида деҳқончиликдаги долзарб муаммоларни ўрганишга йўналтирилган бир қатор илмий мактаблар яратилган. Академик С.Н.Рижов Ўзбекистон асосий тупроқларининг агрофизик хоссаларини ўрганиш, проф. Л.Турсунов Ўзбекистон асосий тупроқларининг генезиси, эволюцияси, географияси ва унумдорлигини ошириш соҳасида, академик Ж.Сатторов нав агрокимёси йўналишида илмий мактаблар яратишган. Кафедра ходимлари томонидан республика фан ва технологиялари агентлигининг бир нечта давлат грантлари асосида тадқиқот ишлари олиб борилди. Уларнинг натижалари ўнлаб монография ва дарсликларда, юзлаб илмий, илмий-оммабоп мақолалар ва рисолаларда ўз аксини топган.

2012 йилда кафедра қошида “АгроЭкоБиотехнология” маркази ташкил этилди. Марказ республикамиз ва чет эл илмий-текшириш институтлари, ОЎЮ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар гурухи, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Табиатни муҳофаза қилиш ва Ергеодезкадастр давлат қўмиталари, ТАИТИ, ЎзР ФА институтлари, ИКАРДА-ЦАК ПРООН, GIZ халқаро ташкилотлари, Москвадаги Тупроқшунослик институти, Ломоносов номидаги МДУ билан ҳамкорлик қилади. Ҳалқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар борасида кафедрада Erasmus Mundus Тимур дастурининг халқаро гранти ва Испания Гранада университети билан Эрасмус плюс академик алмашинув таълим лойиҳаси бўйича Европада бакалавр, магистр, аспирант, докторантларни тахсил олиши, уларга икки томонлама раҳбарлик қилиш ва профессор-ўқитувчиларни малака ошириши йўлга қўйилган.

Кафедрада Мустақиллик йилларида 1 нафар ЎзФА академиги, 2 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими, 5 нафар фан докторлари ва 8 нафар фан номзодлари тайёрланди.

Кафедра ўзининг тарихий анъаналарига содиқ қолиб, республикамизда мавжуд барча қишлоқ хўжалиги йўналишларига олий ва ўрта махсус таълим юртлари учун малакали педагог, илмий тадқиқот институтлари учун илмий ходимлар, республикамизда шаклланган янги ер эгалари – фермерлар учун эса тупроқни яхши биладиган кадрлар тайёрлаб берадиган илмий педагогик марказ сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Кафедра аъзолари:

1. СИДИҚОВ САИДЖОН (Кафедра мудири)

2. САТТOРОВ ЖУРАКУЛ САТТOРОВИЧ ( профессор, УзФА акдемиги)

3. ТУРСУНОВ ХАМЗА ХАМДАМОВИЧ (профессор)

4. ГАФУРОВА ЛАЗИЗАХОН АКРАМОВНА (профессор)

5. АБДУЛЛАЕВ САГДУЛЛА (профессор)

6. АБДРАХМОНОВ ТОХТАСИН (қишлоқ хўжалиги кандидати, доцент)

7. ЖАББАРОВ ЗАФАРЖОН АБДУКАРИМОВИЧ (биология фанлари доктори)

8. Набиева Гулчехра Мирэргашевна ( биология фанлари доктори)

9. ФАХРУТДИНОВА МАШКУРА ФАЗЛИДДИНОВНА ( Биология фанлари номзоди.)

10. ХАИДМУХАМЕДОВА ЗУЛЬХУМОР ЛУТФУЛЛАЕВНА (доцент)

11. ИСҲОҚОВА ШОИРА МИРСОДИҚОВНА (қишлоқ хўжалик фанлари номзоди)

12. КАСИМОВ УМЕДИЛЛО САЛИМОВИЧ (катта ўқитувчи)

13. АБДУШУКУРОВА ЗАМИРА ЗАЙНИТДИНОВНА (катта ўқитувчи)

14. Эргашева Олимахон Халиқжоновна ( ўқитувчи)

15. МАХКАМОВА ДИЛАФРУЗ ЮЛДАШЕВНА ( ўқитувчи)

16. АРТИКОВ ҲАЙТБАЙ РАХМАТИЛЛАЕВИЧ ( ўқитувчи)