Умумий ва ноорганик кимё кафедраси

М.Улуғбек номидаги ЎзМУ кимё факультетининг ноораник кимё кафедраси 1932 йилда ташкил этилган. Кафедрага проф. Б.Г.Запрометов раҳбарлик қилган.

1937-1949 йиллар давомида кафедрага проф. Е.И.Познер раҳбарлик қилган. Шу вақт мобайнида кафедра икки йўналишда илмий иш олиб борган:

1958-1989 йиллар давомида кафедрага проф Х.Р.Рахимов раҳбарлик қилди. Бу вақтда кафедра сув-туз системасининг физик-кимёвий анализи ва оралиқ металларнинг таркибида азот ва кислород элементлари тутган лигандлар билан комплекс бирикмаларни ўрганиш устида илмий иш олиб борилди.

1989-2010 йилларда кафедрага академик Н.А.Парпиев бошчилик қилди. 2010-2011 йиллар к.ф.д. Ш.А.Кадирова, 2012-2017 йилларда т.ф.д. С.Э.Нурмонов рахбарлик қилган.

Кафедранинг илмий гурухи томонидан 2002-2007 йилларда Ўзбекистон Фан ва техника марказининг 3 та фундаментал гранти (Ф.3.9, Ф.3-142 (рахбар Парпиев Н.А.) ва ФМ-3-342 (рахбар Ш.А.Кадирова)) бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилди. Хозирда 2017-2020 йилларда илмий гурух амалий лойиха (7-49, рахбар Н.А.Парпиев) ва фундаментал илмий лойихалар (ОТФ-7-45, рахбар Н.А.Парпиев ва ЁФ-7-4 , рахбар Д.С.Рахмонова) устида иш олиб борилмоқда.

Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар йўналиши бўйича кафедранинг аспирантлари, докторантлари ва илмий-тадқиқотчилари томонидан 3-та докторлик ва 12 та номзодлик диссертациялари тайёрланиб муваффақиятли химоя қилинди.

Охирги йилладарда кафедрада олиб борилган илмий ишлар натижасида 46 та янги органик бирикмалар синтез қилинган ва лиганд сифатида фойдаланилган. Улардан 12 тасининг РСА асосида молекуляр ва кристалл тузилиши аниқланган. Шу лиганлар асосида оралиқ металларнинг 250 дан ортиқ комплекс бирикмалари синтез қилинган. Шу жумладан, 30 та комплекс бирикманинг кристалл тузилиши ва 50 дан ортиқ бирикманинг биологик фаоллиги аниқланган.Кафедрада синтез қилиниб, РСА орқали кристалл структуралари аниқланган 37 та моддалар тўғрисидаги маълумотларни Кембриждаги «Халқаро структуравий маълумотлар банки»га юборилган ва улардан кенг миқёсда бутун жахондаги соҳа мутахассислари фойдаланмоқда.

Кафедра ходимлари ҳамкорликда 9 та монографияларни ва ўзбек тилида “Координацион бирикмалар кимёси”, “Анорганик кимё”, “Анорганик кимёнинг назарий асослари” каби дарсликлар чоп этилган. Кафедра ўқитувчилари томонидан охирги йилларда бир қатор ўқув ва услубий қўлланмалар яратилган, жумладан: “Ноорганик кимёдан лаборатория машғулотлари” (рус ва ўзбек лотин ёзувида), “Анорганик кимё фанидан модуль тизимига оид семинар машғулотлари ва коллоквиумлари режаси” (рус ва ўзбек тилларида) ва бир қанча фанлардан мажмуалар нашр этилган.

Ҳозирда кафедрада профессор Ш.А.Кадирова раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада 1 та академик, 3 та профессор, 4 та доцент фаолият кўрсатмоқда.

Умумий кимё йўналиши

2011 йил Умумий кимё кафедраси билан ноорганик ва аналитик кимё кафедраси қўшилишидан “Умумий, ноорганик ва аналитик кимё” кафедраси ташкил этилган.

Умумий кимё кафедраси 1981 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, кимё фанлари доктори, профессор Т.С.Сирлибоев раҳбарлигида ташкил қилинган. Кафедрага 1981-2008 йилларда мудирлик қилган. 2008 йилдан буён умумий кимё кафедрасига кимё фанлари номзоди, доцент С.Э.Нурмонов раҳбарлик қилмоқда.

Кафедранинг илмий йўналиши “Нефт, табиий газ ва уларни қайта ишлаш махсулотлари асосида янги органик бирикмаларни каталитик синтези, уларнинг хоссалари ва қўлланиш соҳаларини ўрганиш”. Шу йиллар давомида кафедра ходимлари ва ҳамкорликдаги бошқа ташкилот ходимларидан ушбу йўналиш бўйича 3 та фан докторлари 17 та фан номзодлари тайёрланган. Ҳозирги пайтда эса 4 та тадқиқотчи докторлик 12 тадқиқотчи эса номзодлик диссертациялари устида иш олиб бормоқда. Бажарилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида 600 дан ортиқ илмий ишлар, 2 монография, 1 дарслик ва 26 ўқув қўлланмалар чоп қилинган, 44 та муаллифлик гувоҳномалари ва 4 та патент олинган, 170 дан ортиқ янги органик моддалар синтез қилинган, 4 та маҳсулотни саноатда ишлаб чиқариш технологиялари яратилган.

Илмий кадрлар тайёрлаш савиясини янада ошириш, олий таълим, Фанлар академияси ва ишлаб чиқаришни интеграциялашни ривожлантириш мақсадида 1998 йилда кафедра қошида ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти билан биргаликда “Умумий ва нефт кимё” ўқув-илмий маркази ташкил қилинган ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. 1999 йилда кафедрада “Нефт ва табиий газ кимёси” магистратура мутахассислиги очилган ва унда ҳар ўқув йилида 8-10 магистрлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари кимё факультети талабаларига “Кимёвий кинетика ва катализ” курсидан, нокимёгар йўналиши талабаларига кимё, анорганик ва аналитик кимё курсларидан, кимё бакалавр йўналиши негизидаги магистратура мутахассисликларига умумий ва махсус курслардан машғулотлар олиб боришади.

Кафедра аъзолари:

1. КАДИРОВА ШАХНОЗА АБДИХАЛИЛОВНА (Кафедра мудири)

2. ПАРПИЕВ НУСРАТ АГЗАМОВИЧ (Академик)

3. НУРМОНОВ СУВОНҚУЛ ЭРХОНОВИЧ (Доцент)

4. ТУРГУНОВ ЭРХАН (доцент)

5. НУРАЛИЕВА ГЎЗАЛ АБДУХАМИДОВНА (доцент)

6. МИРХАМИТОВА ДИЛОРОМ ХУДАЙБЕРДИЕВНА (ўқитувчи)

7. АКБАРОВА МУАТТАРХОН ТИЛАВОЛДИЕВНА (ўқитувчи)

8. РАХМОНОВА ДИЛНОЗА САЛАМОВНА (катта ўқитувчи)

9. КОЗИНСКАЯ ЛЮБОВЬ КОНСТАНТИНОВНА (ўқитувчи)