Аналитик кимё кафедраси

1933 йил Аналитик кимё кафедраси ташкил қилинди.

1942 йил академик Ш.Т.Толипов кафедра мудири этиб тайинланди.

1990-1995 – йилларда   И.П.Шестерова кафедрага раҳбарлик қилган.

1995-2000 - йиллар мобайнида кафедрага Н.Б.Бабаев бошчилик қилган.

2000-2005 – йилларда Н.Т.Турабов кафедра мудири сифатида фаолият юритган.

2005-2012 йилларда аналитик кимё кафедраси ноорганик кимё кафедраси билан бирлаштирилди.

2012-2016 йилларда кафедра “Умумий, ноорганик ва аналитик кимё кафедраси” деб номланди.

2016 йил 25 майда “Аналитик кимё” кафедраси “Умумий, ноорганик ва аналитик кимё кафедрасидан ажралиб чиқди.

2016й.- ҳозирги вақтгача Сманова З.А. кафедра мудири сифатида фаолият юритиб келмоқда.

2000 й. “Аналитик кимё” маърузалар матни 1 ва 2- қисмлари чоп этилган.

1939 й. Жданов Александр Карпович “Азеотроп аралашмалар ҳосил бўлганда энтропиянинг ошиши” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади.

1958 й. “Чизиқли физик-кимёвий титрлаш назариясининг баъзи муаммолари” мавзусида Хадеев Владимир Андреевич (1912-1997 йй) номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1990 йил «Металл ионларини турли ҳолат ҳосил қилувчи реагентлар билан сувсиз муҳитларда амперометрик титрлаш» мавзусида Геворгян Арцвик Мехакович докторлик ишини ҳимоя қилди.

1966 йил “Табиий бирикмалар ва уларнинг айрим ҳосилаларини аналитик кимёда қўллаш” мавзусида Р.Ҳ.Джиянбаева докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1966 йили “Азобўёқларнинг аналитик хусусиятларини солиштириб ўрганиш” мавзусида Шестерова И.П. номзодлик диссертация ишини химоя қилди. 1985 йил 27 июнда “Фосфорорганик пестицидлар-карбофос, хлорофос, антио, ДДВФ ва фосфамидни о-дианизидин-водород пероксиди ёрдамида кинетик аниқлаш методлари” мавзусида Турабов Н.Т. номзодлик диссертациясини ёқлади.

1995 йил 6-июлда Турабов Н.Т. “Аналитик кимё” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонига эга бўлган.

2015 йилда “Оғир ва заҳарли металларни иммобилланган органик реагентлар билан сорбцион-спектроскопик усулда аниқлаш” мавзусида Сманова .А. докторлик диссертация ишини ҳимоя қилди.

2011 йил Қутлимуротова Н.Х. “Скандий ва торийни амперометрик ва кондуктометрик усулларда ЭДТА реагенти ёрдамида аниқлаш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

2017 йил декабрда Зияев Д.А. ”Инверсионно вольтамперометрическое определение олова, сурьмы и кадмия” мавзусида фалсафа фанлари доктори аналитик кимё йўналиши бўйича ҳимоя қилди.

2016 йилда Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти қошидаги академик лицейда кафедра филиали ташкил этилди.

2014-2017 йилларда A-12-53 “Полимер ташувчиларга иммобилланган реагентлар билан атроф муҳит объектларидан экотоксикантларни фотометрик ва сорбцион-фотометрик аниқлаш услулларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳа олиб борилди.

2016-2017 йилларда Ф7-47 “Иммобиланишни назарий ва атроф мухит объектларида приоритетли ифлослатирувчиларни тестлашда ва аниклашда иммобиланган органик реагентларни қўллаш” мавзусида фундаментал лойиҳа олиб борилди.

Н.Ҳ. Қутлимуротова раҳбарлигида 2017 йил академик харакатчанли лойиҳаси AХ-Ф7-005 «Исследование физико-химических свойств производных пиридина с ионами марганца и селена» олиб борилмоқда.

2012 йил “Титриметрик анализ методлари” ўқув услубий қўлланма чоп этилди.

2017 йил Қутлимуротова Н.Ҳ., Сманова З.А.лар муаллифлигида “Сифат анализи” аналитик кимё фанидан услубий қўлланма чоп этилди.

2017 йил 19-майда “Темир (II) ионини аналитик усулда аниқлаш” мавзусида Сманова З.А., Тожимухаммедов Х.С., Собиров С.К., Имамова Н.К., Яхшиева З.З. ҳаммуаллифлигида патент олинган.

Кафедра аъзолари:

1. CМАНОВА ЗУЛАЙХО АСАНАЛИЕВНА (Кафедра мудири)

2. ТУРАБОВ НУРМУХАММАТ ТУРАБОВИЧ (доцент)

3. Қутлимуротова Нигора Хакимовна (доцент)

4. Зияев Дилшод Абдуллаевич (ўқитувчи)