Органик кимё кафедраси

Кафедра ташкил этилган сана: 1921 йил.

Кафедра мудирлари. проф. Наумов С.Н. (1921-1930), ЎзР ФА академиги Цукерваник И.П. (1931-1967), проф. Абдурасулева А.Р. (1967-1984), проф. Юлдашев Х.Й. (1984-1992), профессор Аҳмедов Қ.Н. (1993-2008), доц. Тожимуҳамедов Ҳ.С. (2009-2012), к.ф.н.доц в.б. Ахмедов Ў.Ч. (2013-2014), к.ф.н.Ҳолиқов Т.С. (2015-хозирги кунгача).

Кафедра таркиби. Органик кимё кафедраси мудири к.ф.н Т.С. Холиқов, доц. Ҳ.С. Тожимуҳамедов, проф. А.К. Абдушукуров, к.ф.д.доц.в.б. Юлдашева М.Р., ўқитувчилар: Азимова Г.З., Хуррамов Э.Н., Юсуфов М.С, Тўраева Х.К.

Ўқув-услубий ишлар. Кафедрада “Органик кимё” бакалавр йўналиши бўйича “Органик кимё”, “Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси”, Кимё (Органик кимё), каби умумий курслардан маъруза, семинар ва лаборатория машғулотлари ўтказилади.

Магистратуранинг “Нефт кимёвий синтез”, “Органик функционал анализ“, “Органик бирикмаларнинг тузилиши ва реакцион қоблияти”, “Элемент органик бирикмалар кимёси”, “Динамик стереокимё”, “Органик бирикмаларнинг биологик фаоллиги”, “Органик кимёда хроматографик ва спектроскопик усуллар” ва қатор танлов фанларидан машғулотлар олиб борилади. Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан қуйидаги дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр этилган: Х.М.Шохидоятов, Ҳ.Ў.Хўжаниёзов, Ҳ.С.Тожимуҳамедов Органик кимё дарслиги, А.Г.Азимов, Ҳ.С.Тожимуҳамедов, Ў.Ч. Аҳмедов Нефть кимёси асослари., Аҳмедов Қ.Н., Юлдашева М.Р., “Органик кимё усуллари”-2-қисм, Қ.Н.Ахмедов, Х.Й.Йўлдошев, Ў.Ч.Ахмедов “Органик кимё усуллари”-1-қисм ўқув қўлланмалар ва қатор услубий қўлланмалар нашр этилган.

Илмий-тадқиқот ишлари қуйида йўналишларда олиб борилди:

2016–йилда бажарилган илмий ишлар аввалги йилларда олиб борилган илмий ишларнинг узвий давоми бўлиб “Ароматик ва гетероциклик қаторда электрофил ва нуклеофил алмашиниш реакциялари” мавзуси бўйича бажарилган ишлардир. Бу умумий мавзу бўйича Фенолларни алкиллаш, ациллаш ва нитрозолаш, дибензо-18-краун-6 ни ациллаш, нитролаш ҳамда диазотирлаш, моно- ва дикарбон кислота эфирларини олиш, ароматик ва гетероциклик аминобирикмаларни ациллаш, ароматик углеводородлар, феноллар эфирларини амидоалкиллаш мавзуларида тадқиқотлар олиб борилди. Кафедрада ҳар йили 50 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилади. Охирги йилларда 4 та патент олинди ва 10 га яқин ишланмалар амалиётга жорий этилди (Навоиий тоғ-кон металлургия комбинати, “Навоиийазот” АЖ, Фарғона НҚИЗ).

Ҳимоялар. Докторлик диссертациялари ҳимоялари: Абдушукуров А.К. (2008), Юлдашева М.Р. (2017) Номзодлик диссертациялари ҳимоялари: С.А. Андреев(2002) ва К.М. Валихонов (2003), Маматқулов Н.Н. (2004), Ахмедов Ў.Ч. (2009), Холиқов Т.С. (2007), Юлдашева М.Р. (2010), Юсупова М.(2008), ва PhD диссертациялари ҳимоялари: Нурмуҳаммадов Ж.Ш (2017), Чориев А.Ў.(2017). Кафедрада “Ёш органик” тўгараги ва “Органик кимё” ихтисослиги бўйича илмий семинар фаолият кўрсатмоқда.

Грантлар: ОТ-Ф-7-50 “Фенолларни аллил спирти эфирлари билан аллиллаш” Илмий раҳбар.Тожимуҳамедов Ҳ.С. ОТ-Ф-7-58 «Ризобактерияларнинг индолил-3-сирка кислотаси ҳосил қилиш жараёнидаги гетероҳалқали бирикмалар кимёвий хоссалари тадқиқоти» Илмий Раҳбари Юлдашева М.Р., ОТ-Ф7-56 "Фенолнинг пропаргил эфирлари изомериясини ўрганиш" Грант раҳбари- Абдугафуров И.А.

Ҳамкорлик алоқалари: “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти, “Сорб-Тех” очиқ акциядорлик жамияти, Ўз Р ФА Физика техника институтининг “Физика-қуёш” ИИЧБ, ЎзР ФА ЎМКИ, Навоиий тоғ-кон металлургия комбинати, “Навоийазот” АЖ

Кафедра аъзолари:

1. ХОЛИКОВ ТУРСУНАЛИ СУЮНОВИЧ (Кафедра мудири)

2. АБДУШУКУРОВ АНВАР КАБИРОВИЧ (Профессор)

3. ТОЖИМУХАМЕДОВ ХАБИБУЛЛА САЙФУЛЛАЕВИЧ (доцент)

4. ЮЛДАШЕВА МУХАББАТ РАЗЗАКБЕРДИЕВНА (доцент)

5. ТУРАЕВА ХУРШИДА КАМАЛБАЕВНА (ўқитувчи)

6. АЗИМОВА ГУЛЬМИРА ЗАЙНИДДИНОВНА (Илмий ходим)

7. ХУРРАМОВ ЭЛЁР НАРЗУЛЛАЕВИЧ (Илмий ходим)

8. ЮСУФОВ МУХРИДДИН САИДОВИЧ (Илмий ходим)