Физикавий кимё кафедраси

Кафедра ташкил этилган сана:. 1927 йил.

Кафедра мудирлари. Проф. Д.В.Алексеев (1927-1930), проф .Н.А.Колосовский (1930-1936), проф .М.И.Усанович (1936-1944), проф. В.В.Удовенко (1944-1952), акад. Ҳ.У.Усмонов (1953-1972), проф.Р.С.Тиллаев (1972-2005), Акбаров Ҳ.И. (2005-хозирги кунгача).

Кафедра таркиби. Проф. Акбаров Ҳ.И., доц. Саъдуллаев Б.У., доц Калядин В.Г., доц. Мухтаров А.П., к.ф.д. Холиков А.Ж., к.ф.д. Эшмаматова Н.Б., PhD Яркулов А.Ю., к.ф.н. Юнусов Ф.У., катта ўқ. Умаров Б.С., таянч докторант (PhD) Усманова С.А., мустақил ( PhD) тадқиқотчилар Рашидова К.Х., Қобулова Ў.

Ўқув-услубий ишлар. Кафедрада “Кимё” бакалавриат йўналиши бўйича “Физикавий кимё”, “Коллоид кимё”, “Квант механика ва квант кимё”, “Физик-кимёвий жараёнлар термодинамикаси”, “Наноматериалларнинг физик-кимёси” каби умумий курслардан маъруза, семинар ва лаборатория машғулотлари ўтказилади. Магистратуранинг “Физикавий кимё” ва “Модда ва материаллар (Наноматериаллар)” мутахассисликлари бўйича “Кимёвий термодинамика”, “Статистик термодинамика”, “Номувозанат жараёнлар термодинамикаси”, “Эритмалар термодинамикаси”, “Электрокимёвий жараёнларнинг кинетикаси”, “Нанозаррача ва нанокомпозицион материалларнинг олиниши ва хоссалари”, “Сирт юзасидаги ходисалар физик-кимёси”, “Нанотехнология асослари”, “Кимёвий кибернетика” ва қатор танлов фанларидан машғулотлор олиб борилади. Кафедра профессор ўқитувчилари томонидан қуйидаги дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр этилган: Акад.Х.У.Усмонов “Физикавий кимё”, акад. К.С.Ахмедов “Коллоид кимё”, проф.Р.С.Тиллаев “Физикавий кимёдан мисол ва масалалар тўплами”, проф.ҲИ.Акбаровнинг “Физикавий кимё” дарслиги ва “Физикавий кимёдан амалий машғулотлар” ўқув қўлланмаси ва қатор услубий қўлланмалар.

Илмий-тадқиқот ишлари қуйида йўналишларда олиб борилади: “Полимер эритмаларининг молекуляр ва конформацион тавсифлари ва термодинамик хоссалари”, "Золь- гель технологияси ёрдамида олинган наногибрид композицион материалларнинг физик-кимёвий хоссалари" ва “Электрокимёвий жараёнларнинг кинетикаси ва коррозия ингибиторларининг янги авлоди”, Кафедрада ҳар йили 100 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилади. Охирги йилларда 6 та патентлар олинди ва 10 га яқин ишланмалар амалиётга жорий этилди (Шўртон ГКК, ОТМК, НТМК, Навоий электрокимё, Бекобод металлургия комбинати, Фарғона НҚИЗ, Тошкент ЛБЗ).

Ҳимоялар. Докторлик диссертациялари ҳимоялари: Акбаров Ҳ.И.(2004), Сидиқов А.С. (2012), Холиқов А.Ж. (2016), Эшмаматова Н.Б. (2016). Номзодлик ва PhD диссертациялари ҳимоялари: Джумамуратова М.Ш. (2001), Шарипова А.И. (2002), Алибеков Р.(2003), Зокирова Н.Т.(2007), Холиқов А.Ж.(2009), Ярқулов А.Ю. (2017), Бердимуродов Э.Т. (2018). Кафедрада “Физик кимё” илмий тўгараги ва “Физик кимё” ихтисослиги бўйича илмий семинар фаолият кўрсатмоқда.

Грантлар. Ф-7-54 “Наноструктурали, ғовакли ва полимер-кремнезем гибрид нанокомпозицион материаллар ҳосил бўлишининг физик-кимёвий қонуниятлари ва механизмларини тадқиқ этиш”. Илмий раҳбар проф Акбаров Ҳ.И. А-12-57 “Нанодисперс кремнезем олишнинг золь-гель технологиясини ишлаб чиқиш”. Илмий раҳбар проф Акбаров Ҳ.И. А-12-46 “Полиэлектролитларнинг антикоррозион самарадорлигини ошириш ва уни амалиётга қўллаш”. Илмий раҳбар к.ф.д.Холиқов А.Ж.

Ҳамкорлик алоқалари. М.В.Ломоносов номидаги МДУ (проф.О.А.Шпигун, проф.В.Д.Красиков, проф.Зубов В.П.); Тбилиси Давлат университети (проф.Григорий Татишвили); Қозоғистон Миллий университети (акад.Бектуров Е.А., проф.Кудайбергенов С.Е.); Санкт-Петербург. НПО “Пластполимер” (Будтов В.Н.); Япониянинг Киото университети (проф.Наканиси К.); Украинанинг Киев Миллий университети (проф.Зайцев В.Н.); Браюншвег техника университети (Пьер Столзенбург ), ХХР Тиянзин университети (проф.Жи Хиао Ванг), АҚШ Буффало университети (проф.Марк Свихарт).

Кафедра аъзолари:

1. АКБАРОВ ҲАМДАМ ИКРОМОВИЧ (Кафедра мудири)

2. САГДУЛЛАЕВ БАХТИЯР УБАЙДУЛЛАЕВИЧ (доцент)

3. МУХТАРОВ АДИЛ ПОЗИЛОВИЧ (доцент)

4. УМАРОВ БАХРОМ СМАНОВИЧ (катта ўқитувчи)

5. КАЛЯДИН ВЛАДИМИР ГРЕГОРЬЕВИЧ (доцент)

6. ЭШМАМАТОВА НОДИРА БАХРOМОВНА (доцент)

7. ЮНУСОВ ФУРҚАТ УМАРОВИЧ (доцент)

8. ЯРКУЛОВ АХРОР ЮЛДАШЕВИЧ (доцент)