Полимерлар кимёси кафедраси

Кафедранинг ташкил этилган йили: 1979 йил

Ўқув-услубий ишлар. Кафедрада бакалавр йўналиши бўйича қуйидаги фанлардан маъруза, семинар, ва лаборатория машғулотлари олиб борилади: "Полимерлар кимёси" "Юқори молекуляр бирикмалар", "Кимёвий технология", "Ўзбекистонда полимерлар ишлаб чиқариш илмий асослари ва истиқболлари". Кафедрада иккита магистратура мутахассисликлари мавжуд. 5А140501-Кимё (юқори молекуляр бирикмалар) мутахассислиги бўйича: 7 та махсус курсдан маъруза, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб борилади

5А140502-Материаллар ва моддалар кимёси (Полимер материаллар) мутахассислиги: 7 та махсус курсдан маъруза, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб борилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги дарсликлар, ўқув қўлланмалар, услубий қўлланмалар чоп этилди:

Мусаев У.Н., Бабаев Т.М., Қурбонов Ш.А., Хакимжонов Б.Ш., Мухамедиев М.Г.“Юқори молекуляр бирикмалар кимёсидан практикум” (1991, 42 б.т.), Бабаев Т.М.“Физик ва коллоид кимё” (2004, 35 б.т.), Бабаев Т.М. “Юқори молекуляр бирикмалар” (45 б.т.), “Физикавий ва коллоид кимёдан практикум” (30 б.т.), Ўқув қўлланма. М.А.Махкамов, Д.А.Гафурова, Д.Н.Шахидова, М.Г.Мухамедиев. Полиэлектролитлар ва уларнинг физик-кимёвий ҳоссалари. ЎзМУ, Тошкент, (2016, 86 бет.) Методик қўлланма. Д.А.Гафурова, М.А.Махкамов, Д.Н.Шахидова, М.Г.Мухамедиев “Полимерларнинг кимёвий ўзгаришлари” (2014, 88 бет.) Ахмедова Н.Н., Шахидова Д.Н. “Кимёвий технология” фанидан лаборатория машғулотлари учун ўқув-услубий қўлланма

Илмий-тадқиқот ишлари полимерлар кимёси кафедрасида “Функционал полимерларни яниги авлодини яратиш” мавзусида илмий - тадқиқот ишлари олиб борилади. Кафедранинг илмий ишлари юқори молекулали бирикмалар кимёсининг долзарб йўналишларидан бўлган қуйидаги соҳалари бўйича олиб борилади: юқори молекулали бирикмалар, полимерларни модификацияси ва ҳосил қилиш жараёнлари, алоҳида комплекс хусусиятли полимерлар, макромолекуляр физиологик фаол полимерлар, тизимлар, тиббий-биологик полимерлар.

Кафедрада ҳар йили 50 дан ортиқ илмий ишлар чоп этилган. Сўнгги йилларда ихтироларга 5 та патент олинган, илмий тадқиқот ишларидан олинган натижалар ўқув жараёнига тадбиқ қилинган

Диссертация ҳимоялари: Докторлик диссертатсиялари: Бабаев Т.М. (1993), М.Муҳамедиев. (2009 й.), Гафурова ДА (2016), Бекчанов Д.Ж. (2016 йил), Каримов М.М. (2017)

Грантлар:

ИОТ-2017-7-4 “Газларни тозалашда қўлланиладиган метилдиэтаноламинни регенерация қилиш технологияси”. Раҳбар: к.ф.д., проф. Мухамедиев М.Г.

ОТ-Ф7-57 (ОТ-Ф7-48, ОТ-Ф7-44) «Полимер материаллар сиртига иммобиланган металлар нанозаррачаларининг фазавий ўзгаришлари механизмини тадқиқ қилиш». Раҳбари: к.ф.д., проф. Мухамедиев М.Г. (к.ф.д. Сманова З.А., к.ф.д. Гафурова Д.А.)

Ҳамкорлик муносабатлари: "МАХАМ CHIRCHIQ" АЖ "Навоиазот", НТМК билан (Навоий ш.), комбинати ва ОТМК (Олмалиқ ш.) ишлаб чиқариш корхонаси " ва Ўзбекистон Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари билан.

Кафедра аъзолари:

1. Гафурова Дилфуза Анваровна (Кафедра мудири)

2. Бабаев Туйгун Мирзаахмедович (Профессор)

3. Мухамедиев Мухторжон Ганиевич (Профессор)

4. Рахимов Тохир Хакимович (доцент)

5. Мирзахидов Хайрулла Абдуллаевич (доцент)

6. Махкамов Музаффар Абдугаппорович (доцент)

7. Ахмедова Наргиса Нуриллаевна (ўқитувчи)

8. Шахидова Дилбар Нематовна (ўқитувчи)