Табиий бирикмалар кимёси кафедраси

Академик Обид Содиқович Содиқов ташаббуси билан 1946 йилда кимё факультетида “Ўсимликлар кимёси” кафедраси ташкил этилди ва 1950 йилдан “Табиий бирикмалар кимёси” кафедраси деб номланди.

Кафедра мудирлари: акад.О.С.Содиқов (1946-1968), проф.О.С.Отрошенко (1968-1980), проф.Х.А.Асланов (1980-1985, 1988-1992), доц.Т.К.Юнусов (1985-1988), проф.С.А.Ауелбеков (1992-1998), акад.Ш.И.Салихов (1998-2004), проф.А.О.Содиқов (2004-2005), проф.Д.Н.Далимов (2005-2012), доц.А.Х.Хаитбаев (2012-2013), доц.С.А.Маулянов (2013-ҳозирги кунгача).

Ўқув-услубий ишлар. 5140500-Кимё йўналишида “Биоорганик кимё”, “Физикавий тадқиқот усуллари”, “Кимё ўқитиш методикаси”, “Кимёда компьютер моделлаш”, “Супрамолекуляр кимё асослари” фанлари; 5А140501-Кимё (биоорганик кимё) магистратура мутахассислиги бўйича “Биологик фаол бирикмаларнинг таъсир механизми”, “Табиий бирикмалар кимёсининг танланган боблари”, “Табиий бирикмалар тадқиқотининг физикавий усуллари” “Оқсилларнинг тузилиши ва биологик функцияси”, “Табиий гетерохалқали бирикмалар кимёси”, “Табиий бирикмаларнинг физик-кимёвий анализи”, “Биомембраналар ва липидлар кимёси”, “Қуйи молелулали биорегуляторлар кимёси”, “Углеводлар кимёси” каби фанлардан машғулот олиб борилади. Кафедра педагог-ходимлари томонидан қуйидаги монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар нашр этилган: А.С.Садыков, Х.А.Асланов, Ю.К.Кушмурадов “Алкалоиды хинолизидинового ряда”, А.С.Садыков, Ф.И.Ершов, А.С.Новохатский, С.А.Ауелбеков “Индукторы интерферона”, Т.К.Юнусов, У.Н.Зайнутдинов, К.У.Утениязов, Ш.И.Салихов “Кимёда физикавий усуллар”, У.Н.Зайнутдинов “Ўсимлик хом ашёсини қайта ишлашнинг илмий асослари”, Т.К.Юнусов, С.А.Маулянов “Табиий бирикмаларнинг физикавий тадқиқот усуллари”, М.А.Турабекова, М.Г.Левкович “Математическое моделирование строения химических соединений и их реакционной способности”, А.Г.Ешимбетов, А.Х.Хаитбоев, С.А.Маулянов, Х.С.Тошов “Компьютер кимёси” ва кафедрада ўқитиладиган бошқа фанлар бўйича қатор ўқув ва услубий қўлланмалар.

Ҳозирги кунда кафедрада академик Ш.И.Салихов (илмий маслаҳатчи), 1 та фан доктори, 5 та фан номзоди ва 1 ўқитувчи фаолият олиб боради ва илмий салоҳият 86 % ни ташкил этади.

Кафедранинг илмий йўналиши - “Ўзбекистонда ўсадиган ўсимликлардан табиий физиологик фаол бирикмаларни ажратиб олиш, тузилишини тадқиқ қилиш, модификациялаш, таъсир механизмини ўрганиш, ҳамда тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги учун самарали дори воситалар яратиш” бўлиб бу мавзу бўйича 2000-2018 йиллар мобайнида 18 та фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича изланишлар олиб борилган, 2 та дори восита амалий тиббиётга тадбиқ этилган. Кафедра ходимлари томонидан мустақиллик йилларида 500 га яқин илмий ишлар, жумладан, 1 та дарслик, 4 та ўқув қўлланма, 20 та ўқув-услубий қўлланма, 2 та монографиялар нашр эттирилган ва 14 та патент ва муаллифлик гувоҳномалари олинган.

Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш. Кафедра ташкил этилганидан буён 16 та фан доктори, 100 дан ортиқ фан номзодлари, 86 та магистр ва кўплаб битирувчи бакалаврлар-ёш мутахассислар тайёрланди.

Ҳамкорлик асосида кафедрада Ҳиндистон, Хитой, Вьетнам, Корея, Монголия, Туркманистон, Қозоғистон каби давлатлар учун ҳам малакали кадрлар тайёрланган.

1998 йилда ЎзР ФА Биоорганик кимё институтида “Биоорганик кимё” ўқув-илмий маркази ташкил этилди.

2008 йилда кимё факультетида 5А440419 “Кимё ўқитиш методикаси” магистратура мутахассислиги;

2009 йилда талабаларни ўқишга қабул қилиш бўйича кимё факультетида 5441500 “Табиий бирикмалар кимёси” бакалавриат йўналиши очилди.

Кафедра аъзолари:

1. МАУЛЯНОВ САЛИХЖАН АЛИМЖАНОВИЧ ( Кафедра мудири)

2. ХАМИДОВА ГУЛБАХОР РАХИМОВНА (Доцент)

3. САРАБЕКОВ АСАДБЕК ТАЖИҚУЛОВИЧ (Педагог ходим)